10-расм. Сазан ички органларининг умумий жойлашиш схемаси: 1-веноз қўлтиғи; 2-юрак бўлмаси; 3-юрак қоринчиғи; 4-қорин аортаси 5-аорта сўғони; 6-олиб келувчи жабра артериялари; 7-Қюверов қуйилиши; 8-жабра; 9-ошқозон; 10-ўн икки бармоқли ичак; 11-ингичка ичак; 12-тўғри ичак: 13-нал тешиги; 14-жигар; 15-ўт пуфаги; 16-ўт йўли; 17-ошқозон ости бези; 18-талоқ; 19-сузгич пуфаги; 20-буйрак, 21-сийдик йўли; 22-сийдик-таносил ўсиғи; 23-жинсий без; 24-жинснй тешик.
Дум бўлимидаги веноз қон тоқ дум венаси орқали келади ва иккига бўлиниб буйракларга боради. Суякли балиқларнинг кўпчилигида тоғайли балиқларга қарши ўлароқ фақат чап буйракда, чап кейинги кардинал вена майда капиллярларга бўлиниб қопқа системасини ҳосил қилади. Кейинги ўнг кардинал вена эса кюверов қуйилишигача узлуксиз боради. Буйраклардан келувчи кейинги кардинал веналар, юрак атрофида, бош қисмдан веноз қон олиб келувчи олдинги кардинал веналар билан қўшилади. Кейинги ва олдинги кардинал веналарнинг қўшилиши натижасида юракнинг веноз қўлтиғига қуйиладиган жуфт кюверов қуйилиши ҳосил бўлади.
Жигар қопқа венаси ичакдан мустақил бошланади. Бу вена жигарда капиллярларга бўлинади ва шу капиллярлар яна бирлашиб веноз синусга қуйиладиган жигар венасига айланади. Тоғайли балиқларга хос жуфт сузгичлардан қон олиб қелувчи ёнбош веналар суякли балиқларда бўлмайди.
Балиқларнинг юрагида ҳамма вақт веноз қон бўлади. Қон айланиш доираси битта; бунда артериал қон веноз қон билан аралашиб кетмайди. Қон айланиш доираси икки функтсияни бажаради: 1) организмнинг барча қужайраларини овқат ва кислород билан таъминлайди ва 2) веноз қонни қайтадан тиклайди. Бу қуйидагича амалга ошади. Артериялар орқали юракдан веноз қон чиқиб, жабраларга оқиб боради, қон жабраларда оксидланиб артериал қонга айланадида, артерия қон томирлари орқали бутун гавдага тарқалади, кейин веноз қон бўлиб, веналар орқали юракка келади, артериал ва веноз қон улар таркибидаги газнинг сифатига қараб аниқланади, натижада қоннинг номи билан қон томирларининг номлари хамма вақт тўғри келмайди. Масалан, қорин аортаси ва олиб келувчи жабра артерияларида веноз қон бўлади, шунинг учун қоннинг таркибига карамасдан, балки юракдан чиқувчи қон томирлари артерия ва ўнга келувчи қон томирларини вена деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |