O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
- расм. Бақанинг ташқи тузилиши
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
12- расм. Бақанинг ташқи тузилиши: 1 – бурун тешиги; 2 –ноғора парда; 3-резанатор;
4 –тери қатлами; 5 –клаока тешиги; 6 –кўз. Кўзининг орқа қисмида тешигини юпқа ноғора парда қоплаган қулоқ жойлашган. Уни ички томондан марказга битта эшитиш, яъни узанги суяги итариб туради (бу суяк балиқларни гиомандибуляр суягига гомологдир). Тумшуғи жуда кёнг оғиз тешиги билан чегараланади. Агар бақа оғзини очиб бармоқ ёки пинтсет билан юқори жағ силанса, ундаги қатор жойлашган учи орқага қайрилган, оддий бир хилдаги конуссимон тишлар сезилади. Бақанинг тишлари жағлараро суяк билан юқори жағ суякларининг ички қирраси ва димоқ суягига ўрнашган (димоқ суягида тиш бўлиши умуман сувда ва қуруғда яшовчилар учун жуда характерлидир). Амфибияларда димоқ тишларинрнг бўлиши, балиқлардагига ўхшаш уларда ҳам тишлар фақат жағ суягида жойлашишга мосланмаганлигини кўрсатади. Бақанинг пастки жағида бундай тишлар йўқ. Бақанинг бундай тузилган тишлари овқатни фақат ушлаб туриш вазифасинигина бажариб, уни чайнай олмайди. Умуман амфибияларнинг кўпчилигида тиш бўлмайди (масалан, қурбақада). Бақа оғиз бўшлиғининг тубида ҳақиқий тили бор, тил махсус мускуллардан иборат бўлиб, ташқарига анча чўзилиб чиқа одади. Бақа тили олдинги учи билан оғиз тубининг олдинги қисмига бириккан бўлади. Тинч ҳолатда иккига ажралган иккинчи учи орқа, яъни ҳалқум томонга қараб эркин (ёпишмасдан) туради. Умуман, сувда ва қуруғда яшовчиларнинг тили хилма-хил. Кўпчилигиники гўштдор ўсимта шаклида бўлади. Амфибиялар усти ёпишқоқ шилимшиқ модда билан қопланган тили ёрдамида майда жонивор (ҳашарот)ларни тилига ёпиштириб тутиб ейди (одатда бақалар ўлжасини тили билан ушлайди). Пинтсет орқали бақа оғзини очиб, тилининг тузилиши билак танишинг. Оғиз тепасининг олдинги қисмига бир жуфт тешик жойлашган бўлиб, булар ички бурун тешиклари ёки хоаналар деб аталади. Буруннинг ташқи ва ички тешиклари билан ўзаро боғланишини кузатиш учун ташқи бурун тешигига қил ёки нина тиқиб кўриш керак. Балиқларда умуман (икки хил нафас олувчи балиқлардан ташқари) хоаналар бўлмайди, сувда ва қурукда яшовчиларда эса хоаналарнинг бўлиши уларнинг атмосфера ҳавосидан нафас олишга мослашганликлари билан боғлиқ. Оғиз бўшлиғи тўрини аниқ кўриш учун юқори ва пастки жағларнинг бирлашган орқа учларини қайчи билан қирқиб, уларни пастга ва юкорига кўтариш лозим. Бунда оғиз тўри ён томонларига жойлашган бир жуфт тешик евстахиев найларини кўрамиз. Ўрта қулоқ бўшлиғи билан оғиз бўшлиғини бирлаштириб турувчи йўл евстахиев найи деб аталади. Солиштирма анатомия ва эмбриологияга оид далилларнинг кўрсатишича, ўрта қулоқ бўшлиғи шакли ўзгарган спиракулумдан (сачратгичдан) ҳосил бўлган. Унинг ташқи қисми бирмунча кёнгайиб ноғора парда билан қопланган, ички қисми эса торайиб евстахиев найига айланган. Евстахиев найининг ташқи учи спиракулум сингари ҳалқумга очилади. Евстахиев найининг физиологик хусусияти ўрта қулоққа ташқи ҳаво ўтказишдан иборат. Натижада ноғора пардага ичкари ва ташқаридан тушадиган ҳаво босими тёнглашиб, ноғора пардани ёрилиб кетишдан сақлайди. Ноғора пардани нина билан тешиб шу тешик орқали қил ўткаесак, қилнинг учи евстахиев найи орқали оғиз-ҳалқум бўшлиғига чиқади. Эркак бақалар оғиз бўшлиғининг ҳалқумга яқин, пастки жағ орқа бурчакларининг ҳар икки томони ёнида биттадан тешиклар жойлашган. Бу тешикларнинг охирги учи эркак бақалар қуруллаганда бошнинг ён томонларидан бўртиб чиқадиган резонатор пуфакчаларига очилади. Резонаторни кўриш учун тирик эркак бақа олдинги оёқлари орқасини бармоқ билан сиқиш лозим, шунда, резонаторлар пуфаксимон бўртиб ташқарига чиқади. Тилнинг иккига ажралган орқа учи жойлашган ерда нафас йўлига борувчи ҳиқилдоқ тешиги бор. Агар пинтсет билан бу тешикни ён томонларга итарсак, ҳиқилдоқ бўшлиғи ва унинг ичида жойлашган товуш пайчалари кўринади. Бақанинг танаси калта ва кенг бўлиб, каттагина ясси бошига билинмасдан қўшилиб кетади, чунки бақанинг калта бўйни ташқаридан ажралиб турмайди. Тананинг охирида чиқарув тешиги-клоака жойлашган. бақаларнинг оёғи қуқруқликда яшовчи бошқа барча умуртқали ҳайвонларники каби, яшаш шароитига мос тузилган бўлиб, балиқларнинг жуфт сузгич қанотларига гомологдир. Балиқларнинг сузгич қанотлари битта ричагдан иборат бўлса, бақанинг (умуман қуқруқликда яшовчи ҳайвонларнинг) оёқлари учта ричаглари тузилмасидан ташкил топган. Бақаларнинг орқа оёқлари, олдинги оёқларига нисбатан кучли тараққий этган. Бу билан думли амфибиялардан фарқ қилиб, уларнинг бир жойдан иккинчи жойга сакраб юришларида асосий вазифани бажаради (сакраб юриш думсиз амфибиялар туркуми вакилларининг шароитга мосланишидаги белгиларидан бири). Бақанинг олдинги оёқларида бармоқлари тўртта. Қуқруқликда яшовчи бошқа типик беш бармоқли ҳайвонларники билан солиштирганда, бақанинг биринчи бармоғи редуктсияланган. Еркак бақалар ички биринчи бармоғининг остида биттадан катта бўртма қадоқ бор, бу бўртма, айниқса урчиш вақтида катталашади ва тухумни ташқи уруғлантиришда урғочи бақани тутиб туришда хизмат қилади. Кўпчилик эркак бақаларнинг товуш пуфаги ёки резонаторлари ҳамда биринчи бармоқдаги бўртма улар учун иккинчи жинсий белги ҳисобланади. Орқа оёқлари жуда узун, бу оёқдаги бешта бармоқлари орасига сербар сузгич парда тортилган. Бармоқларда тирноқ бўлмайди. Сувда яшовчи бақа турларининг бармоқлар орасидаги сузгич пардаси кучли тараққий этган. Бармоқларнинг ички томонида фалангалар чегарасида қўшувчи бўртмалар, товон қисмида ташқи ва ички товон бўртмалари бўлиб, улар думсиз амфибиялар туркуми учун катта систематик аҳамиятга эга. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling