O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet85/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

mashGulot-13. Suvda HamDA QuruQlikda yashovchilarning
tashQi va ichki tuzilishi


Ob’ektning sistematik ќolati
Tip. Xordalilar – Chordata
Kenja tip. Umurtqalilar – Vertebrata yoki
Bosh skeletlilar – Craniata
Katta sinf. To’rt oyoqlilar - Tetrapoda
Sinf. Suvda qam quruqlikda yashovchilar – Amphibia
Turkum. Dumsizlar – Ecaudata yoki Anura
Vakil. Ko’l baqasi – Rana ridibuda
Kerakli materiallar va jihozlar: suvli shisha idishda tirik baqa, spirt yoki formalinda fiksirlangan baqaning tashqi ko’rinishi va ichki tuzilishi, yangi o’ldirilgan baqa; vannachalar, pintset, skalpel, qaychi, doka ro’molcha, preparoval ninalar, qo’l lupasi, to’g’nog’ich ninalar, efir, xloroform, paxta; baqa va boshqa amfibiya turlarining tashqi ko’rinishi, ichki tuzilishi, bosh miyasi, qon aylanish sistemasi sxemasi va jinsiy organlari aks ettirilgan rangli jadvallar, montaj (taxtaga o’rnatilgan) qilingan baqa skeletlari (5-6 ta) tanasining turli bo’lim umurtqalari, oldingi va orqa oyoqlari qamda kamarlari skeleti, bosh skeleti; baqaning umumiy skeleti, bosh skeletining ustki va ostki tomondan ko’rinishi, tanasining turli bo’limlari umurtqalari, til osti skeleti,yelka va chanoq kamarlari qamda oyoqlari skeleti aks ettirilgan jadvallar.
Ishning mazmuni: Бақа бош, тана, бир жуфт олдинги ва бир жуфт орқа оёқ қисмларидан ташкил топган. Унинг танаси калта ва кёнг бўлиб, каттагина ясси бошига қўшилиб кетади. Бақанинг бўйин қисми деярли бўлмайди (12-расм). Бу думсизлар туркумига мансуб турларнинг шароитга мосланиш белгиларидан бири.
Бақанинг гавдаси безларга бой, териси юмшоқ шилимшиқ модда билан қопланган. Амфибияларнинг халтасимон тери безлари кўп ҳужайрали бўлиши билан балиқларникидан фарқ қилади (амфибиялар личинкасида тери безлари бир ҳужайрали бўлиб, улар шу билан балиқларни эслатади). Бақа териси маълум жойлардагина гавдага ёпишган бўлиб, бу фақат бақаларга хос хусусиятдир. Буни бақа терисини пинтсет билан қисиб ҳар томонга тортиб кўриб, ишонч ҳосил қилиш мумкин. Терининг гавдага ёпишган жойлари ида кёнг лимфа бўшлиқлари бўлиши туфайли тери шундай тузилган. Бақаларда лимфатик халтачаларнинг сони кўп бўлиб, улар (халтачалар) ўзаро чоклар (танага ёпишган қисми) орқали чегараланиб туради.
Бақалар лимфатик системасида қисқарувчи аппарат вазифасини икки жуфт лимфатик юраклар бажаради. Бақанинг чаноқ қисмида жойлашган лимфатик юрак жуфтларининг қисқаришини тирик бақаларда кўздан кечириш мумкин. Бу лимфатик юраклар қисқариши натижасида елка лимфатик халтачасидаги лимфатик суюқликлар қуймич венасига қуйилади. Бу юраклар асосан безчалар кўринишида бўлиб, уларни бақанинг елка лимфатик халтачасини ёрганда кўриш мумкин.
Бақа бошининг икки ён томонида бўртиб чиққан кўзлари ўрнашган, бу кўзларда қуқруқликда яшовчи умуртқалилар учун характерли орган-устки; ва пастки кўз қовоқлари бор. Юқори қовоқлари кўз олмасига бириккан бўлиб,пастки қовоқлари эса эркин ва ҳаракатчан. Бундан ташқари, кўзининг олдинги бурчагида қуқруқликда яшовчи умуртқалиларга хос юпқа юмгич парда ёки учинчи қовоқ бор. Бу парда кўзнинг олдинги қисмига сурилиб қисман кўз олмасини қоплаши мумкин (пинцет билан ушлаб кўринг).
Ноғора парда, асосан, ўрта қулоқ бўшлиғини ташқи муҳитдан ажратиб турадиган девор ҳисобланиб, у балиқларга нисбатан бақаларнинг эшитиш органларининг мураккаблашганлигини кўрсатади.
Бақалар уруғига кирувчи турлар танасининг ён томонида бўйига чўзилиб ётган тери қатлами бўлади.
Бошнинг тумшуқ қисми устида ёпгич клапанли бир жуфт бурун тешиги жойлашган бўлиб, тирик бақаларда бу қлапанлар очилиб-бекилиб туради. Клапанлар бақанинг ички бурун тешиги (хоаналар)ни қоплаган бўлиб, клапан ҳаракати энгак ости ҳаракати билан навбатлашиб туради.


Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling