O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan muhandislik-texnologiya instituti «kimyoviy texnologiya» kafedrasi
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-Мавзу: Нитрозанинг таркибидаги азот оксидларини аниқлаш Ишнинг мақсади
Назарий саволлар.
1. Мураккаб ўғитлар таркибидаги озуқа компонентларини айтинг? 2. Асосий озуқа компоненти бўлган P 2 О 5 ни аниқлаш усули. 3. P 2 О 5 умумийни хисоблаш формуласини ёзинг. 4. Эритмадаги CаО миқдори қандай хисобланади? 9-Мавзу: Нитрозанинг таркибидаги азот оксидларини аниқлаш Ишнинг мақсади – нитрозадаги азот оксидларини аниқлаш усулларини амалий ўрганиш. Нитрозадаги азот оксидларин аниқлаш усуллари. Нитрозадаги азот оксидларини аниқлашнинг бир неча усуллари- перманганатометрик, нитрометрик ва газ ҳажмини ўлчаш усуллари мавжуд. Перманганометрик усул анча оддий, шунинг учун бу усул кенг тарқалган. Аммо, анализ пайтида азот оксидларини оксидланиш жараёнида уларнинг йўқолиши бўлмаса, КМnО 4 билан нитроза эритмасини титрлаш натижаси тўғри бўлади. Нитрозилсулфат кислотанинг гидролизи, кислотани суюлтиришда ажралиб чиқаётган иссиқлик ҳисобига эритма ҳарорати кўтарилиши туфайли, титрлаш вақтида азот оксидлари учиб чиқиб кетиши мумкин. 0,5н КМnО 4 эритмаси билан титрлаш усули ҳар доим ҳам ишончли эмас, шунинг учун бу усул тез ва таркибий ҳисоблаш усули сифатида ишлатилади. Бу ҳолатни шундай тушунтириш мумкин: титрлаш жараёнида КМnО 4 концентрациясини камайиши натижасида азот оксидларининг оксидланиш жараёни секинлашади ва уларнинг бир қисми КМnО 4 қолдиқ қисми билан реакцияга киришмай эритмадан чиқиб кетиши мумкин. Анча аниқ натижалар Бесков ва Слизковский усули бўйича бажарилганда олинади. Бу усулнинг мохияти қуйидагича: маълум намунадаги нитроза ортиқча КМnО 4 билан таъсирлаштирилади ва азот оксидларини барчаси реакцияга киришгандан сўнг, ортиб қолган КМnО 4 ни Мор тузи FeSO 4 (NH 4 ) 2 6H 2 O билан титрланади. КМnО 4 ёрдамида нитрозадаги N +3 бирикмаларини аниқлаш мумкин ва буларга N 2 O 3 , HNO 2 ва кўп ҳолларда минорали системаларда айланиб юрувчи нитрозилсулфат кислотаси киради. Аммо, бир неча ҳолатларда, масалан азот кислотаси концентраторидан чиқаётган кислоталарда, кучсиз кислоталарда, азот оксидлари HNO 3 кўринишида бўлиши мумкин. У ёки бу сабабларга кўра газ фазада ортиқча NO 2 бўлганда минорали системалардаги айланиб юрувчи кислоталарда HNO 3 бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда перманганометрик усул тўғри келмайди ва нитрозадаги азот оксидларининг умумий миқдор азот оксиди кўринишидаги нитрометр ёрдамида аниқланади. Нитрометр усул билан аниқланган азот оксиди ва КМnО 4 ,билан титрлаб аниқланган азот оксидлари миқдор орасидаги фарқдан эритмадаги HNO 3 -нинг миқдорни аниқлаш мумкин. HNO 3 -ни миқдорни тўғридан-тўғри оксидиметрик усул билан ҳам аниқлаш мумкин. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling