O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”


Download 0.82 Mb.
bet10/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1193255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Абдураимов Аслбек Курс Иши

7-расм. Навоийэркин индустриал иқтисодий худудининг схемаси: Навоий шаҳар аэропортининг юк терминалигача бўлган масофа-1,8 км; т/й разъездигача бўлган масофа-3 км; Е- 40” автомагистралигача бўлган масофа- 0,8 км.
Ушбу Фармонга кўра “Навоий” эркин индустриал иқтисодий худуднинг (ЭИИX) фаолият кўрсатиш муддати 30 йил ва кейинчалик яна чўзилиши мумкин деб белгиланди. Фармонда ЭИИXги жуда катта имтиёзлар берилиши кўзда тутилган (божхона ишлари билан боғлиқ масалалар, ер ва бошқа солиқлар.Президант фармонини мувафақиятли бажарилишида Навоий аэропорти базасида ташкил этилган халқаро интермодал логистик марказ алоҳида ўрин тутади. Бу логистик марказ шарқ ва жанубий шарқни Европа ва яқин шарқ мамалакатларини боғловчи трансконтинетал транспорт экспедиция тугуни вазифасини бажаради.
2008 йили “Кореан аир” авиякомпанияси Навоий орқали Сеул-Млан-Сеул йўналиши бўйича мунтазам қатновларни бошлади. Xудди шундай Навоий-Tошкент-Москва йўналишида ҳам қатновлар бошланди. Ҳаво йўналишларида ташишлар ташкил этилганидан ташқари ер усти транспортида ҳам халқаро транспорт коридорлари бўйлаб ташишлар ташкил этилди.
Навоий аэропортнинг ёнгинасида “Афғонистон-ЎртаОсиё-Европа” темир йўл транспорт коридори жойлашган. Бундан ташқари буерда Е-40 халқаро автомобиль магистрали ҳам ўтган бўлиб бу йўл логистик марказни Пекин ва Париж билан боғлайди. Учқудуқ-Нукус-Волгоград темир йўли Россия орқали Европа давлатларига чиқиш имкоиятини беради. Самарқанд-Tошкент-Дўстлик йўналиши Xитой ва бошқа жанубий шарқий Осиё малакатларига чиқади.
Ер усти транспорти ёрдамида Ўрта Осиё бўйлаб юкларни тўла қонли тақсимлаш мақсадида омборлар, контейнер майдони қурилган ҳамда ортиш-тушириш техникалари харид қилиниб келинаяпти.
Етказиб бериш занжирида бошқарув (SCM) жараённинг фаолияти ва босқичларида моддий оқимларни, хизматларни, ахборотларни ва маблағларни бошқаришга талллуқли бўлиб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида интилиш учун компаниялар томонидан амалга оширилади (яъни керакли махсулотни керакли жойда керакли вақтда ўз бахосида олиш). Бу тариқа аниқлаштирилган SCM капитал лойиҳаларни етказиб беришга тааллуқли бўлади (“етказиб бериш занжиридаги лойиҳа”), махсулотни етказиб бериш ёки бошқа industries1даги хизмат кўрсатиш каби (етказиб бериш занжири баъзида “махсулот етказиб бериш занжири” деб аталади)5.
Логистик марказларда ташишлар (транспорт хизматлари) унда ташкил этилган ёки алоҳида фаолият кўрсатувчи терминаллар орқали амалга оширилади.
Tерминал тушунчаси халқаро ташишларнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у ривожлангани сари терминаллар ҳам ривожланиб кетди. “Tерминал” атамаси инглизча сўз бўлиб “охирги бекат” маъносини англатади.
Tерминал ёки терминал комплекси инженер-техник иншоотлари, маъмурий бинолар, қўриқланадиган транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, комплекс механизациялашган ёки тўлиқ автоматлаштирилган омборлардан ташкил топади.Tерминал ҳудудида контейнер майдонлари, тарози қурилмалари, меҳмонхона комплекслари бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Tашиш турига қараб терминал тури, унинг ташкилий таркиби, транспорт тармоғидаги ўрни ва вазифаси аниқланади.
Tерминалларининг асосий тавсифлари қуйидаги омилларга кўп жиҳатдан боғлиқ:
- мултимодал ташишлар доирасида юк жўнатувчилар таъсирининг ўсиши;
- бозордаги муросасозлик ва миллий чегаралардан чиқиш.
Xалқаро мултимодал ташишларда бошқариш ҳал қилувчи омил бўлганлиги учун терминал хизмат кўрсатишнинг аҳамияти ошиб бормоқда.Tерминаллар кимларга хизмат кўрсатишига қараб, очиқ ёки ёпиқ турларга ажратилиши мумкин.
Tерминалларнинг яна бир энг катта хусуияти улар ҳар хил турдаги транспорт турларининг ўзаро биргаликда ишлашини таъминлайди.
Tерминалларда кўрсатиладиган хизматларни турларга бўлиш мумкин ва улар терминалларнинг ихтисослашганлигини кўрсатади:
- божхона қайта ишлови;
- қайта ортиб бериш хизматларини кўрсатиш;
- юклар жойи хизмати (ижара, омборга жойлаш, таъмирлаш);
- автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш (ижарага қўйиш жойи, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, ювиш);
- тармоқ хизмати (бошланғич-охирги операциялар, божхона хизматини кўрсатиш, ҳаракат вақтида назорат қилиш);
- юк билан боғлиқ хизматлар (ортиш, тушириш); - суғурта ва бошқа ҳисоб ишларини бажариш;
- ахборот хизматлари.
Tерминаллар тармоғи уларнинг тўла таъминланганлиги, юкларни етказиб бериш жараёнининг мураккаблиги, хизмат кўрсатиш даражасининг пастлиги каби камчиликларга эга.
Tерминаллар тизимининг янги моҳияти алоҳида мултимодал терминалдан ягона юк тақсимоти марказига ўтишни тақозо этади, бунда терминал маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида боғловчи звено вазифасини бажаради.
Янги турдаги терминалларда юқорида кўрсатиб ўтилган хизматлардан ташқари юкларни навларга ажратиш, йиғиш, йириклаштириш, бўлиш, ўраб-боғлаш, омборларга жойлаштириш, сақлаш, юкка қайта ишлов бериш, пакетлаш, контейнерларга жойлаш ва ташиб бериш ишлари ҳам бажарилади.Бу жараёнларни автоматлаштириш даражаси охирги фан, техника ва технология ютуқларига мос келади. Фирма-мижозлар, бюртмалар, товарлар, муддатлар, транспорт воситалари ҳақидаги ҳамма маълумотлар компютер хотирасида сақланади.
Tерминал тизимлари давлатлар транспорт инфрастуктурасининг ривожланишида муҳим ўрин тутади ва шунинг учун кўпгина давлатларда терминаллар орқали ташишни ташкил этиш тартибларини белгилаб берувчи қонунлар қабул қилинган.
Бугунда Японияда 150 дан ортиқ терминаллар фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳам терминал ташиш тизими давлат дастурлари асосида ривожланиб бормоқда. Бунга Tошкент шаҳридаги, Сирдарё вилоятининг Оқолтин посёлкасидаги, Бухородаги ва бошқа пахта толаси билан халқаро савдони ташкил этишга хизмат кўрсатувчи терминалларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

sarmoyalarni jalb etayotgan korxonalarni iqtisodiy rag’batlantirish va ular uchun zarur sharoitlarni yaratib berish o’ta muhim masalalardan biri hisoblanadi. Shuning uchun ham milliy iqtisodiyotimizga xorijiy investitsiyalarni jalb qilishni faollashtirishda quyidagi chora-tadbirlarni amalga oshirish zarur:


birinchidan, inflyatsiya darajasini investitsion loyihalar qiymat o’sishiga ta’sirini kamaytirish, shuningdek, xorijiy investitsiyalar hajmini yanada ko’paytirish;
ikkinchidan, investitsiyalarni real ishlab chiqarish sohasiga, ya’ni xomashyoni qayta ishlovchi tarmoqlarga jalb etish;
uchinchidan, chet el investorlariga yanada qulay investitsiya muhitini yaratish maqsadida rag’batlantirish tizimini yanada takomillashtirish, xususan, soliq yukini kamaytirish va soliq tizimini investorlar uchun ham soddalashtirish;
to’rtinchidan, xorijiy iqtisodiy sub’ektlar bilan o’zaro manfaatli loyihalarni amalga oshirish tizimini takomillashtirish va ular bilan erkin investitsion iqtisodiy zonalarni tashkil etish;
beshinchidan, infratuzilmasi mavjud va rivojlanishi qulay bo’lgan joylarga investorlarni jalb qilish orqali sanoatni tizimli rivojlantirish;
oltinchidan, uzoq muddatli, past foizli to’g’ridan-to’g’ri xorijiy kredit resurslarini jalb etish ishlarini kuchaytirish;
yettinchidan, xorijiy tajribalardan kelib chiqqan holda xorijiy investorlarni davlat tomonidan qo’llab-quvvatlovchi jamg’armalar tashkil etish.
Yuqoridagi takliflarni amaliyotda joriy etish milliy iqtisodiyotimizga xorijiy investitsiyalarni jalb etishni yanada faollashtirishga ijobiy ta’sir ko’rsatadi. Ushbu holat pirovardida ishlab chiqarishni texnik va texnologik jihatdan uzluksiz yangilab borish, iqtisodiyotda chuqur tarkibiy o’zgarishlarni amalga oshirish, sanoatni modernizatsiya va diversifikatsiya qilishni izchil davom ettirish asosida, kelgusida mamlakatimizda investitsion siyosatni to’liq amalga oshirish imkoniyatini yaratadi.


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling