O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta`lim vazirligi o’zbekiston milliy universiteti “Iqtisodiyot fakulteti”


Логистиканинг транспорт соҳасида қўлланилиши


Download 0.82 Mb.
bet2/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1193255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Абдураимов Аслбек Курс Иши

1. Логистиканинг транспорт соҳасида қўлланилиши
Логистика–истеъмолчи талабларини кўпроқ қаноатлантириш
мақсадларида хомашё, яримфабрикатлар, тайёр маҳсулотлар ва тегишли ахборотларни жамлаш, сақлаш, ишлаб чиқарилган жойдан истеъмол жойига ташиш ва узатишнинг технологик ва тежамкор самарали операцияларини режалаштириш, амалга ошириш ва назорат қилиш жараёнидир.
Логистика –кенг маънода микро ва макро тизим олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун моддий, ахборот ва молиявий оқимларни бошқариш ва оптималлаштириш ҳақидаги фан.
Логистика – тор маънода менежментнинг умумлашган воситаси бўлиб, моддий ва сервис оқимлар ҳамда уларга эргашган ахборот ва молиявий оқимларни самарали бошқариш орқали бизнеснинг стратегик, тактик ва оператив мақсадларига эришиш имкониятини беради.
Иқтисодий жихатдан ривожланган ҳар бир мамлакат ва худуд катта сифатга эга бўлган транспорт хизмати кўрсатиш бўйича инвестициялар киритганлар. Ўн саккизинчи, ўн тўққизинчи асрларда Англия, Испания каби йирик денгиз транспортига эга бўлган мамлакатлар йирик коллониаль импеоияларнинг сохиблари бўлиб олдилар ва Шимолий Америка, Ҳиндистон, Африка ва Узоқ Шарқ тижорат савдо йўналишларига учун халқаро хукумронликни қўлга киритдилар. Йигирманчи асрда тижорат соҳасида хукумронликни қўлга киритиган АҚШ, Канада, Япония ва Германия каби давлатлар денгиз, қуриқликдаги ва ҳаводаги замонавий йўналишларни эгаллааб олдилар. Бу тизимлар кўплаб саноат товарларини, хом-ашёни ташишга, техник экспертиза қилишга имконият яратиб берди ва бунинг натижасида бошқа рақобатчиларга нисбатан .уст унликка эришдилар. Йигирма биринчи асрга келиб, ахборот технологиялари ва ер усти, денгиз ва хаво транспортларининг ўзаро бирлашуви жаҳон иқтисодиётини шакллантиришга ёрдам берди. Хом ашё ресрусларига эхтиёжи бўлган мамлакатлар учун хом ашё импортини кафолатлаш, ишлаб чиқарилган автомобиллар, электроника ва бошқа экспорт махсулотларини ташишга бўлган ишонч катта аҳамият касб этади.
Замонавий интеграция жараёнида транспорт воситалари нафақат иқтисодий ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш учун зарур бўлиб қолмасдан, балки бошқа шартлар ҳам мавжуд. Аслида транспорт хизматлари, худуднинг чекланган иқтисодий салоҳияти унинг тузилиши (масалан, сув, электр ва канализация йиғиш иншоотларини каби), молиявий салоҳияти, етарли уй-жой, ва кучли ҳарбий ҳимоя - қуйидаги соҳада табиий ресурслар ва инсон ресурсларига боғлиқ инфраструктура билан тақдим этилади. Автомобиль йўллари, темир йўллар, авиакомпаниялар, автотранспорт ва портлар иборат сув транспорти тизими мавжуд бўлса, иқтисодий ўсиш, ички транспорт сифатига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, денгиз, темир йўл, автомобиларда ва ҳаво транспортида ташиш, шу жумладан, дунёнинг бошқа худудлари билан мультимодал алоқаси, сифатига боғлиқ бўлади1.
Логистиканинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  1. Ўзини ўзи тартибга солиш (ишлаб чиқаришнинг мутаносиблиги).

  2. Мослашувчанлик (харид ва етказиб бериш жадвалрига ўзгартириш киритиш мумкинлиги).

  3. Заҳира ҳажмини минималлаштириш.

  4. Товар ҳаракатини моделлаштириш.

  5. Янги ахборот тизимларидан максимал фойдаланиш (компьютерлаштириш).

  6. Ресурслар билан таъминотдаги ишончлилик.

  7. Тежамкорлик (истеъмолчида мавжуд маҳсулот заҳираси даражасини 30-40 фоизгача камайтириш, ахборот хизмати даражасини ошириш).

Логистик оқимлар: - моддий;
- ахборот; - сервис;
- молиявий.

Логистикани жорий этиш учун қуйидагиларнинг бўлиши тақозо этилади: 1. рақобатчилик;


2. мўл-кўлчилик (камёбликнинг йўқлиги).
Логистиканинг асосий функциялари қуйида келтирилган: - маҳсулотни ташишни ташкил этиш;
- заҳираларни омборларда сақлаш;
- заҳираларни оптималлаштириш;
- моддий ресурслар заҳирасини назорат қилиш;
- тайёр маҳсулотлар заҳирсини назорат қилиш;
- ортиш-тушириш ишлари;
- ахборот оқимларини йўналтириш; - бошқа логистик операциялар.

Логистик занжирнинг асосида моддий оқим, яъни логистик жараённинг бошидан охиригача ҳаракатда бўлувчи моддий ресурслар ташкил этади. Агар моддий ресурслар омборда сақланса унда улар моддий заҳирага айланади.


Моддий оқим қўйидагиларни ўз ичига олади:
- маркетинг тадқиқотлари асосида маълум турдаги товарга бўлган талаб ўрганилади;
- сўнг ушбу товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий ресурсларни қидириш ва харид қилиш бошланади (жойи, хажми, сифати ва баҳоси);
- агар ресурс талабга мос келса у ишлаб чиқрувчининг хом-ашё омборига ташиб келтирилади;
- сўнг товар маълум бир технологияга амал қилинган ҳолда ишлаб чиқилади; - ишлаб чиқарилган товар тайёр маҳсулот омборига ташиб борилади;
- сўнг тайёр товар истеъмолчига етказилади.

Моддий оқимнинг ҳаракат жараёни мос равишдаги ахборот оқими ҳаракати билан кузатиб борилади.


Ахборот оқими – бу моддий оқим ҳаракати учун зарур бўлган барча турдаги ахборотлар оқимидир. Ушбу оқим қоғоз ва рақамли ташувчиларда бўлади. Ахборот оқимлари моддий оқим йўналишида ва унга тескари ҳаракатланади.
Моддий ва ахборот оқимлари асосида юк ва йўловчиларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш амалга оширилади, бу оқимларни бошқариш асосида транспорт операциялари вужудга келади.
Транспорт операцияси ва бошқаруви реал вақтда транспорт воситаларини контроль қилади ва уларнинг йўлдалигига, бошқа транспорт воситалари ва йўловчилар хавфсизлигини кафолатлайди. Бир вақтда хар бир транспортировка усули харакат бошқарувининг бетакрор жараёнидир, бу эса транспорт инженерининг хавфсизлик асосида транспорт харакатининг система жараёнларини ишлаб чиқаришдир2.
Молиявий оқим
Сервисли оқим
Ахборот оқими
Улгуржи
Товар Моддий Хомашё Ишлаб Тайёр Етқазиб Чакана
Талаби ресурслар чиқариш маҳсулот бериш Истьемол
Ахборот оқими

Сервисли оқим


Молиявий оқим



Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling