III-БОБ. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЭЛЕКТРОН ВЕРСИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИШНИ АНИКЛАШ БЎЙИЧА
ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ
3.1. Педагогик тажриба-синов ишлари ва уни ўгказиш
Тажриба-синовлар табиий шароитларда, режали машғулотлар давомида ўтказилди металл қирқиш дастгоҳлари фанининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириш даражаси юқори бўлмаган мавзуларини ўз ичига одци. Тажриба-синовлар уч босқичда ўтказилди.
Биринчи босқичда тажриба-синовни ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси ишлаб чиқилди. иккинчи босқичда таълимнинг анъанавий шаклларида (амалий машгулотларда) электрон версиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш имкониятлари аникданди, учинчи босқичда эса электрон версияларни таълимнинг янги шаклларига тадбиқ қилинганда уларнинг педагогик имкониятлари аникданди.
Амалий машғулотлар, битта ўқув гуруҳига мўлжалланган бир хил ўқув кабинетларида, тажриба-синов гуруҳларда электрон версиялар ёрдамида, назорат гурухларда эса анъанавий усулда ўтказилди.
Назорат ва тажриба-синов гурухларни саралаш қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилди:
-айни предмет учун базавий ҳисобланган умумилмий ва умумтехник фанлар буйича ўзлаштириш даражаси;
-тажриба-синов ўтказилган вақтгача ушбу предмет бўйича ўзлаштириш даражаси;
-юқоридаги кўрсаткичлар бўйича ўзлаштиришнинг ўртача даражаси ва ўқув гурухларидаги талабаларни билим даражаси бўйича юқори, ўрта ва паст ўзлаштирувчи ўқувчиларга ажратиш (фоизларда).
Ўзлаштириш даражасининг мезони сифатида ўртача баллар олинди:
Талабаларни ўзлаштириш даражаси бўйича тақсимлаш (бўлиш) аввалги барча ўқув йиллари учун ўқув режасининг барча предметлари бўйича аттестациялар натижалари асосида, етакчи ўқитувчилар ва ўқув гуруҳлари мураббийларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди. Билағон (юқори билимли) ўқувчиларга, аттестациялар бўйича ўзлаштириши ўртача ва ундан юқори баллга эга ҳамда бирор марта 71% дан кам ўзлаштирмаган талабаларни; ўрта ўқувчиларга, ўзлаштириши ўртача 66-70% бўлган талабаларни; паст ўзлаштирувчи ўқувчиларга эса, ўзлаштириши ўртача 66% дан кам бўлган талабаларни киритдик. Педагогик тажриба-синовларнинг иккинчи босқичида назорат ва тажриба-синов гуруҳларни саралалаш натижалари 3.1. - жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |