Педагогик тажриба-синовларнинг натижалари.
Тажриба-синовларнинг методикасини аникдаш мақсадида тасдиқловчи ва шакллантирувчи тажриба-синовлар 2009 йила ўтказилди.
3.2.1.-жадвал.
Тажриба-синов натижалари
№ т.р
|
Ўкув гурухлари
|
Тўғри жавобларнинг ўртача сони
|
Уртача квадратли хатолик
|
Вариация коэффициент и
|
1
|
Назорат гурухи
|
4,23
|
3,67
|
87,4
|
2
|
Тажриба-синов гурухи
|
7,35
|
3,08
|
41,7
|
Тажриба-синов давомида маърузада такдим қилинган мураккаб ўқув информациясини ўқувчилар томонидан амалий жиҳатдан ўзлаштириш сифатига электрон версиянинг таъсири аниқланди (4-жадвал ).
Электрон версиянинг жорий қилиш самарадорлигини баҳолаш (3.4) формула бўйича аниқланди: Кв=1,74; КÓ=0,84; Кт=0,48. Қайд этилган натижалар ўқувчилар томонидан мураккаб ўқув информациясини ўзлаштириш сифатининг тажриба-синов гуруҳида маълум даражада ошганлигини кўрсатди (74% га). Шу билан бирга ушбу босқичдаги тажриба-синовлар оралиқ сифатида қаралди, чунки муҳокама жараёнида турли омилларнинг таъсирини тўлиқ ҳисобга олиш нуқтаи назаридан бир қанча камчиликлар аниқланди. Педагогик тажриба-синовларнинг иккинчи босқичи 2008-2009 ўқув йилида ўтказилди ва асосий тажриба-синов сифатида қаралди. Тажриба-синов махсус курснинг ўқувчилар учун қийин бўлган фанларини қамраб олди. Машғулотларнинг тури ва фанга ажратилган ўқув соатларининг микдори ўқув дастурлари асосида олинди. Тажриба-синов давомида электрон версияларнинг, ўқувчилар томонидан мураккаб ўқув информациясини ўзлаштириш сифатига; бутун бўлимнинг мазмунини ўзлаштиришга; билим ва кўникмаларни эгаллаш мустаҳкамлигига ва таълимнинг яхшиланишига таъсири ўрганилди. Тажриба-синовни ташкил қилиш ва унинг методикаси 3.1.§ да баён қилинди. Тажриба-синовларнинг натижаларини қуйидаги 3.2.2 - жадвалда келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |