1.2 , Металл қирқиш дастгоҳлари фанини ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Металл қирқиш дастгоҳлари шундай машинаки, унинг ёрдамида загатовкадан (иш чизмасига мувофиқ равишда) қиринди йўниш йўли билан талаб этилган аниқликдаги зарур шакл ва ўлчамлардаги деталлар ҳосил қилинади.
Металл қирқиш дастгоҳлари эксперементал илмий – тадқиқот институти (ЭНИИМС) классификациясига кўра, сериялаб ишлаб чиқарилган барча дастгоҳлар тўққизта гуруҳга бўлинади. Ҳар қайси гуруҳ, ўз навбатида. дастгоҳларнинг бир неча типини ўз ичига олади. (1-жадвал).
Дастгоҳнинг модели учта ёки тўртта (баъзан ҳарфлар қўшилган) рақам билан белгиланади. Биринчи рақам дастгоҳнинг гуруҳини, иккинчи рақам – типини, энг охирги битта ёки иккита рақам дастгоҳнинг харктерли ўлчамларидан бирини билдиради. Биринчи рақамдан кейинги ҳарф дастгоҳнинг такомиллашганини, барча рақамлардан кейинги ҳарф эса базавий моделининг модификациясини (шакл ўзгаришини) кўрсатади. Масалан: 2А135 дастгоҳини олайлик. Бунда 2 - рақами дастгоҳнинг иккинчи гуруҳга киришини, пармали дастгоҳ эканлигини; А - ҳарфи дастгоҳнинг такомиллаштирилганлигини билдиради; 1 – рақами дастгоҳнинг биринчи типга оидлигини – вертикал пармалаш дастгоҳи эканлигини охириги иккита рақам эса пармаланиши мумкин бўлган энг катта тешик диаметрини – 35 мм ни кўрсатади.
1 – жадвал.
Дастгоҳларнинг классификацияси
Do'stlaringiz bilan baham: |