O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi tkti yangiyer filiali
Download 213.01 Kb.
|
-Fy-MrvILRwn8mt2mgwyMoHYCwvRmigO
- Bu sahifa navigatsiya:
- Rahbar: Yusufjonov M Sana ______ Imzo _____ Мавзу: ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИХАЛАШ Режа
- 4. Стенд технологиясини ташкил қилиш асослари 1..Технологик жараѐнни ташкил қилиш асослари
O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi TKTI Yangiyer filiali “Qurilish materiallar ishlab chiqarish korxonalarida loyihalash asoslari" fanidan Mustaqil ish Mavzu: “Qurilish materiallarini ishlab chiqarish jarayonini loyihalash" Guruh: 201-19 QMKT Bajardi: Raxmatullayev F Rahbar: Yusufjonov M Sana ______ Imzo _____ Мавзу: ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ ЛОЙИХАЛАШ Режа: 1. Технологик жараѐнни ташкил қилиш асослари 2. Агрегат-поток усулини ташкил қилиш асослари 3. Конвейер усулини ташкил қилиш асослари 4. Стенд технологиясини ташкил қилиш асослари 1..Технологик жараѐнни ташкил қилиш асослари Йиғма бетон ва темир-бетон буюмларини ишлаб чиқаришдаги технологик жараѐнлар қатор мустақил операциялардан ташкил топиб, алоҳида жараѐнларга бирикади. Операциялар шартли равишда: асосий, ѐрдамчи ва транспортли турларга бўлинади. Асосий операциялар бетон қоришмасининг тайѐрланиши ва қоришмани ташкил қилувчи материалларни тайѐрлаш; арматура маҳсулотлари ва тайѐр каркасларнинг тайѐрланиши, маҳсулотларни арматуралаш ва қолиплаш; қолипланган маҳсулотга иссиқлик билан ишлов бериш; тайѐр маҳсулотни қолипдан кўчириш ва қолипларни кейинги циклга тайѐрлаш, баъзи бир маҳсулотлрнинг юза қисмини пардозлашдан иборат. Асосий технологик операциялардан ташқари ҳар бир босқичда ѐрдамчи операциялар ҳам бажарилади: сув ва буғларнинг, сиқилган ҳаво, электр энергиясининг олиниши ва узатилиши, хом-ашѐ ва ярим тайѐр ва тайѐр маҳсулотларнинг сақланиши, операциялар ва тайѐр маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш ва бошқа асосий операцияларни бажариш учун зарур этаплар олиб борилади. Транспорт воситаси билан бажариладиган операция(жараѐн)лар, бу материаллар, ярим тайѐр маҳсулотлар ва тайѐр маҳсулотларни холат ва қолипини ўзгартирмай кўчиришдир.Бажариладиган операцияларга мос қўллланиладиган асбоб-ускуналар бажарадиган вазифасига қараб асосий-технологик, ѐрдамчи ва транспорт деб аталади. Асосий ва транспорт асбобларида маълум кетма-кетликда бажариш учун мўлжалланган операциялар технологик тизим дейилади. Йиғма темир-бетон ишлаб чиқаришда энг тараққий этиб ривожланаѐтган технологик жараѐнни ташкил этиш-узлуксиз ишлаб чиқариш ва тайѐрланаѐтган маҳсулотнинг турига қараб технологик тизимни ниҳоятда махсуслаштиришдир. Узлуксиз ишлаб чиқаришнинг асосий қонун қоидаси ўрнатилган асбоб-ускуналардан тўлиқ фойдаланиш, механизация комплекси, ишлаб чиқариш жараѐнини автоматлаштиришни назарда тутиш керак. Бу қоида ҳар бир иш жойида бажариладиган операцияларнинг цикл даврини бир-бирига мослашган ҳолда бир маромида бажарилишини ўз зиммасига олади. Бир маромда ишлаш учун маълум операцияни бажаришда ўрнатилган вақт миқдорини доимий бўлишига ва қатъий вақт интервали билан циклга риоя қилиш талаб қилинади. Синхронлаш технологик тизимда операцияларни бир-бирига мослаб алоҳида қисмларга бўлишда ҳар бир қисмдаги операцияларнинг цикл муддати шу технологик поток (конвейер)нинг ҳар бир қисмидаги цикл муддатига тенг бўлишини таъминлайди. Цикл 2 ѐки 3 марта катта бўлган оқимли қисмларда ишчи ѐки мослама ўрни ҳам мос даражада Download 213.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling