O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti «organik kimyo va og’ir organik sintez texnologiyasi»


Ishlab chiqarishnnig asosiy ko’rsatgichlari


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/22
Sana07.03.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1246251
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
glitserin ishlab chiqarish texnologiyalari (1)

Ishlab chiqarishnnig asosiy ko’rsatgichlari
Ta’sir qurilmasigi proplenga nisbatan bir oz ko’proq suv bug’i yuboriladi 
Propilenning kislortodga nisbati 4 : 1 qilib belgilangan 
Ta’sir qurilmasidagi xarorat 300-400 °S 
Bosim 1 – 10 atm 
Katalizator – karborunddagi mis zakisi 
Propilen bo’yicha akrolien unumi 86 % 
Rektifikatsion kolonnaning yuqori qismidagi xarorat 52—54°S 
Oksidlash katalizatori – ikki normalli vodorod peroksiddagi 0,2 % pervol-
fram kislota 
Reaktsion massadagi katalizatorning umumiy miqdori 2 % atrofida 
Ta’sir qurilmalaridagi xarorat 60 – 70 °S. 
Allil spirtiga nisbatan glitserin unumi 80 – 90 %. 
Propilenga nisbatan glitserin chiqimi 50 – 60 %. 
Қувурларда, айниқса концентрланган маҳсулотларнинг буғлатилишида, 
қуйқа йиғилиб қолишнинг олдини олиш учун 2-2,5 м/сек. дан паст, яъни 
табиий циркуляцияли аппаратлар ишлайдиган тезликлардан юқори бўлган 
циркуляция тезликлари керак бўлади. Бундай юқори тезликларга табиий 
циркуляция шароитида ҳам эришиш мумкин, лекин бунда иситувчи буғ 
билан қайнаётган эритма орасида ҳароратларнинг жуда катта фойдали 
фарқлари бўлиши керак.
Мажбурий циркуляцияли аппаратларда циркуляция тезлиги 
циркуляцион насоснинг ишлаб чиқариш қуввати орқали аниқланади ва 
қувурлардаги суюқлик баландлиги ҳамда буғ ҳосил бўлишининг 


интенсивлигига боғлиқ бўлмайди. Бундай аппаратларда буғлатиш 
ҳароратларнинг кичик фойдали фарқларида (3-5Мажбурий циркуляцияли 
буғлатиш аппаратининг конструкцияси 2-расмда берилган.
о
С) ҳамда 
эритмаларнинг юқори қовушқоқлигига эффектив ўтади. 
Аппарат чиқариладиган иситиш камераси (4), сепаратор (1) ва 
бошланғич эритма узатиладиган иситилмайдиган циркуляцион қувур (2) га 
эга. Маҳсулот циркуляцияси насос (3) орқали амалга оширилади. Буғланучи 
эритма юқори тезлик билан ҳаракатланаётганда унинг қайнаши қайнатиш 
қувурларидан чиқишдан олдин келадиган қисқа жойда содир бўлади. Шу 
тариқа, қайнаш зонаси иситиш камерасининг энг юқори қисмига кўчирилади. 
Қувурлар узунлигининг кўпроқ қисмида суюқлик бироз исийди, холос. Ушбу 
ҳолат қуйидагича тушунтирилади: қувурнинг пастки қисмидаги босим унинг 
юқори четидаги босимдан суюқлик устунининг гидростатик босими ва 
қувурнинг гидравлик қаршилигига тенг бўлган катталикка юқорироқ бўлади. 
Қайнатиш қувурларида суюқлик сатҳи баланд бўлганда, бутун 
циркуляцион контурнинг аксарият қисми суюқлик билан тўлган бўлади, 
суюқлик аралашмаси ва иккиламчи буғнинг ўз таркибида буғ тутиши эса 
катта бўлмайди. Шу сабабли циркуляцион насос катта ҳажмдаги 
суюқликларни, асосан қувурларнинг гидравлик қаршилигини енгишга 
кетадиган энергиянинг меъёрий сарфида узатиш керак бўлади. Одатда 
мажбурий циркуляцияли аппаратларда қўлланиладиган пропеллерли 
насослар ушбу талабларни қондиради.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling