“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel
150
ривожланишида буғдой, жавдар, арпа ва бошқа бошоқли экинлар сингари униб чиқиш, туплаш,
найчалаш, бошоқлаш, гуллаш, сут пишиш, мум пишиш ва тўлиқ пишиш фазаларини ўтайди.
Уруғлари 3–4
о
С да уна бошлайди. Униб чиқиши учун ўртача мақбул ҳаво ҳарорати 20–22°С
ҳисобланиб, 6–8 кунда униб чиқади. Ниҳоллар униб чиққандан сўнг, 34–37 кунда тупланиш
содир бўлади. Ўзбекистонда тритикале асосан кузда туплайди ва бир туп ўсимликда 2–6 та поя
ҳосил бўлади. Ўсимлик туп сони кам бўлганда тупланиш кучаяди. Кузги тритикале -18–20°С
совуққа бардош беради. Униб чиққандан кейин 140–145 кунда найчалаш даврига ўтади.
Ўсимликнинг намликка энг талабчан даври найчалаш давридан бошланади. Тритикале 154–163
кунда бошоқлаб, 161–176 кунда гуллайди. Бошоқларида сут пишиш 184–202 кунда амалга ошади.
Кўк массага ўриш учун мутахассис томонидан ўрганилади ва ўришга рухсат берилади. Ўсимлик
униб чиққандан 196–218 кунда мум пишиш даврига ўтади. Пишиш даврига кирганлиги текшириб
борилади. Тўлиқ пишиб-етилиши учун 206–225 кун керак бўлади. Республикамиз чорвачилиги
учун мустаҳкам озуқа базаси яратишда озуқабоп экинларнинг юқори ҳосилдор навларидан
фойдаланиш, уларни етиштиришда агротехник тадбирларга тўлиқ риоя қилиш ҳамда замонавий
технологияларни қўллаш муҳим амалий аҳамиятга эга ва чорвачилигимизни янада
ривожлантиришда, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда муҳим омил бўлиб
ҳисобланади.
Дони таркибида оқсил моддаси буғдойникига нисбатан 1,0–1,5% ва жавдарга нисбатан 3,0–
4,0% кўп. Дони таркибида 3,8% лизин ва 2,0–4,0% ёғ бор. Озиқ-овқат саноатида уни қимматли
ун бўлиб ҳизмат қилади. Парҳезбоп ун бўлиб ҳисобланади.
Адабиётлар
1. Рыхливский И.П., Филипчук П.А. Урожай зеленой массы тритикале в зависимости от
удобрений, норм высева семян и хлорхолинхлорида // Сб. науч. тр. / Под ред. проф. K.J1.
Загорчи, Кишиневский СХИ им. М.В.Фрунзе. Кишинев. - 1988.
2. Селекция тритикале на зеленый корм / Колев Д., Петров Н., Пекливанов М., Васев В.,
Славчева К. // С.-х. биология. 1980. - Т. 15. - № 5.
Do'stlaringiz bilan baham: |