O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet158/346
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1756627
TuriСборник
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   346
Bog'liq
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022

“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish 
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 
152 
юқори бўлган мойлар яхши қурийдиган мойлар ҳисобланади. Кислота сони мойлар таркибидаги 
эркин ёғ кислоталари миқдорини ифодалайди. Бу сон ёғнинг сифатини белгилайди.Турли ёғлар 
ўртасидаги фарқ уларнинг таркибида қандай ёғ кислоталари мавжуд эканлига боғлиқдир. Одатда, 
ўсимлик мойлари таркибида жуда оз эркин ёғ кислоталар учрайди, бинобарин уларнинг кислота 
сони ҳам кичик бўлади. Узоқ муддат сақланган ёки хом уруғлардан тайёрланган мойларда эркин 
ёғ кислоталар миқдори юқори, уларнинг кислота сони ҳам катта бўлади. Ўсимлик мойлари узоқ 
муддат сақланганида намлик, ҳаво, ёруқлик ва бошқалар таъсирида ҳосил бўладиган 
альдегидлар, кетонлар ва баъзи бир ёғ кислоталари уларга қўланса ҳид ва тахир таъм беради. 
Тўйинмаган ёғ кислоталардаги қўшбоғларга водород атомини бириктириш йўли билан суюқ 
Ўсимлик мойлари қаттиқ мойларга айлантирилади. Бундай реакциялардан маргарин тайёрлашда 
фойдаланилади. 
Ўсимлик мойлари, асосан, сиқиш (эзиш) ва экстрация усулида ажратиб олинади. Ҳар 
иккала усулнинг дастлабки босқичлари уруғларни (чигит ва пистани) тозалаш ва мағизни 
қобиғидан ажратиш (парчалаш)дан иборат. Сўнгра мағиз майдаланади (янчилади). Янчилган 
мағиз махсус қозонларда аралаштирилиб, намланган ҳолда 100-110° да қиздирилади. Ҳосил 
бўлган янчмани махсус прессларда сиқиш (эзиш) орқали мой ажратиб олинади. Улар тозалик 
даражасига қараб, фильтрланган, рафинация қилинмаган ва рафинация қилинган навларга 
ажратилади. 
Маълумки, ер шари аҳолисининг ёғга бўлган талаби асосан ўсимликлар уруғликларидан 
олинган мойлар ҳисобига қондирилади. Пахта ёғи эса истеъмол қилиниши жиҳатидан дунёда 
саккизинчи ўринни эгаллайди. 
Пахта ёғи бошқа ўсимлик ёғларига қараганда халқимиз орасида ҳам аввалдан кенг 
истеъмол қилиб келинади. Пахта мойи таркибида турли фойдали моддалар, фосфолипидлар, 
эфир мойлари ва фойдали омега-3 ёғ кислоталари ҳамда Е витамини ҳам мавжуд. 
Ўзбекистонда фойдаланиладиган ўсимлик мойларининг асосий қисмини пахта мойи
қолганларини эса соя, кунгабоқар, масхар, кунжут ва бошқалар ўсимликлар мойи ташкил этади. 
Пахта ёғи кунгабоқар ва кунжут ёғи билан бир қаторда тиббиётда, озиқ-овқат тайёрлашда 
қўлланилади. У парҳез маҳсулот саналади ва атеросклерозни даволашда қўлланилади. Ўсимлик 
мойлари муҳим озиқ-овқат маҳсулоти, улардан консервалар, кондитер маҳсулотлари, маргарин 
тайёрлашда фойдаланилади.Саноатда ўсимлик мойларии совун, алифмой, лок, глицерин, ёғ 
кислоталари ва бошқалар маҳсулотлар олишда ишлатилади. Тиббиёт ва фармакологияда суюқ 
ўсимлик мойлари (бодом, канакунжут мойи) дан мой эмульсиялари тайёрланади. Айрим ўсимлик 
мойлари (зайтун, зиғир, бодом мойи) ҳар хил суртмалар ва линиментлар асосини ташкил этади. 
Кўпчилик ўсимлик мойлари косметик воситалар таркибига ҳам  қўшилади. 
Ўзбекистонда фойдаланиладиган ўсимлик мойларининг асосий қисмини пахта мойи, 
қолганларини эса соя, кунгабоқар, масхар, кунжут ва бошқалар ўсимликлар мойи ташкил этади. 
Пахта ёғи кунгабоқар ва кунжут ёғи билан бир қаторда тиббиётда, озиқ-овқат тайёрлашда 
қўлланилади.
Ҳозирги кунда дунё мамлакатлари оғир синовни бошидан кечирмоқда. Вужудга келган 
вазиятда ҳар бир мамлакат ўз фуқароларини муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам 



Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   346




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling