O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet160/346
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1756627
TuriСборник
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   346
Bog'liq
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022

“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish 
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 
154 
кунгабоқар донини қайта ишлаш 2019 йилда 2015 йилга нисбатан 400,5 фоизга ва соя донини 
қайта ишлаш 495,2 фоизга ортганини кўришимиз мумкин. 
Республика ҳукумати озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратди. 
Корхоналаримиздаги мавжуд технологик ускуналар пахта чигитини қайта ишлашга 
йўналтирилганлигига қарамай, ҳукумат томонидан йирик ҳажмдаги соя дуккаги импорти амалга 
оширилиши натижасида корхоналарда сояни қайта ишлаш технологияси ўзлаштирилди. 
Маҳаллий ноанъанавий мойли ўсимлик хом ашёлари – махсар, кунгабоқар, зиғир, кунжут 
уруғлари ва мевалар данакларини етиштириш ва қайта ишлаш босқичма-босқич
ривожланмоқда. 
Хулоса. 
Бугунги кунда ёғ-мой маҳсулотларининг ички истеъмол бозори юқори салоҳиятга эга ва 
динамик равишда ўсиб бормоқда. Қувватларнинг ўсиши аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган 
ёғ-мой маҳсулотлари ҳамда мамлакат аҳолиси ўсиши билан изоҳланади. Фақатгина мамлакат 
истеъмол бозорида ўсимлик мойининг ўртача истеъмоли киши бошига йилига камида 14 
килограммни, қайта ишлаш саноатининг йиллик эҳтиёжи 250 минг тоннани ташкил этмоқда. Ҳар 
йили аҳолининг 3 фоиздан кўпайиши ўсимлик мойлари истеъмоли даражасининг яқин келажакда 
ўсиб бориши ва уни сотиш географияси кенгайтиришини белгилайди. Бугунги кунда 
Республикамизда қарийб 15 минг кишини иш билан таъминлайдиган 240 дан ортиқ ёғ-мой 
корхоналари мавжуд бўлиб, улар томонидан 2019 йилда 280 минг тоннага яқин ўсимлик мойи, 
650 минг тонна шрот ишлаб чиқарилган. 
Ёғ-мой саноати 2022 йилида 1,1 миллион тонна кунгабоқар донини қайта ишлаш 
қувватига эга бўлади. Ушбу йўналишдаги ижобий тенденциялар асосан Фарғона водийси, 
Тошкент ва Самарқанд вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида кузатилиши кутилмоқда. 
Натижада кенг ассортиментдаги янги турдаги маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши йўлга 
қўйилади, аҳоли томонидан пахта мойи истеъмоли ҳажми эса қисқаради. Бу ижобий омиллар 
ички истеъмол бозорида ўсимлик мойига бўлган талабнинг мувозанатини юзага келтиради
ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойлари таннархини пасайишига ва корхоналар даромадларининг 
бир маромда ўсишига олиб келади. Шу билан бирга аҳволининг ўсимлик мойига бўлган талаб 
мувозанати барқарорлашади. 

Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   346




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling