O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan
Download 5.03 Kb. Pdf ko'rish
|
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022
“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan
foydalanish muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 157 АНОР ПЎСТИДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ҚЎШИМЧАЛАРИ УЧУН БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР ОЛИШ УСУЛЛАРИ проф. Бобоев И.Д., кат.ўқт (докторант). Ниёзов Х.Н, асс. Алиева Г.В. Тошкент кимё-технология институти 32-уй e-mail: xasan.niyozov@mail.ru тел: +99897-771-16-88 Анор таркибида таъсир қилувчи моддалар гуруҳидан бири сифатида кумаринлар сақлаган ва у асосидаги препаратлар ва экстрактлар сифатини назорат қилишнинг усулларини такомиллаштириш мақсадида ушбу синфдаги моддаларни ажратиб олиш ва таҳлил қилиш усулларининг шарҳи катта аҳамият касб этади. Кумарин ва фурокумарин ҳосилаларини ажратиб олиш ва тозалаш усуллари, уларни таҳлил қилишнинг асосий методлари кўриб чиқилди. Уларни таҳлил қилишда гравиметрия, титриметрия, колориметрия, полярография ва янада замонавий усуллардан УБ-, ИК-спектроскопия, флуориметрия, хроматография (ГСХ ва ЮССХ)лардан фойдаланиш мумкин. Кумаринлар 2Н-1-бензопиран-2-онларнинг ҳосилалари ҳисобланади. Улар Apiaceae Lindl., Rutaceae Juss., Fabaceae Lindle., Hippocastanaceae DC оилаларида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг локацияси турличадир: мевалар, ер ости органлари, пўстлоқ, барглар, поя ва бошқалар. Ўсимликлар таркибидаги кумарин миқдори 0,5 дан 2 %, гача, баъзида эса 5 - 6 % гача етади Ушбу синфдаги моддаларнинг физиологик роли охирига қадар аниқланмаган. Маълумки, улар ауксинларнинг антагонистлари бўлиб, ўсимликлар ўсиши регуляциясида қатнашадилар; ультрабинафша нурларини ютадилар, ёш ўсимликларни ўта кучли қуёш нурларидан сақлайдилар; ўсимликларни вирусли касалликлардан ҳимоя қиладилар. Кумарин ҳосилаларига ҳос бўлган фармакологик ҳоссалардан бири антикоагуляцияловчи таъсирдир, шунингдек уларнинг коронар кенгайтирувчи, P-блокловчи ва и сафро ҳайдайдиган ҳоссалари маълум . Фурокумаринларнинг кўплари фотосенсибиллаш қобилиятига ва спазмолитик фаолликка эга. Кумаринлар ва фурокумаринлар бактериостатик ва антимитоз ҳоссаларга эга . Куместрол ва унга қондош бўлган бирикмаларда ёрқин намоён бўладиган эстроген таъсир кузатилади. Кумаринларнинг баъзи бир табиий ва синтетик ҳосилаларида анти-ВИЧ фаоллик намоён бўлиши ҳақида ҳам адабиётларда маълумотлар келтирилган. Кумариннинг ўзи парфюмерия саноатида кенг қўлланилади (лактон цис-о- гидроксикоричний кислота). Кумариннинг лимфемани баъзи турларида, буйрак карциномаси ва меланомада самара бериши аниқланган. Бироқ, каламушларнинг жигарида тажрибалар ўтказилганда кумарин гепатотоксик таъсир кўрсатган, узоқ вақт давомида ва юқори дозаларда қўлланилганда эса унинг ўзи канцероген ҳисобланади . Шу боис стандарт намуна олиш ва ундан таркибида қашқарбеда (донник лекарственный) ўти экстракти бўлган доривор ўсимлик воситалари (ЛРС), фитосубстанциялар ва препаратлар сифатини баҳолашда фойдаланиш учун ушбу синфга мансуб бўлган табиий моддаларни ажратиб чиқариш, шунингдек синтезлаш ва таҳлил қилиш усуллари бўйича адабиётлар таҳлили катта қизиқиш уйғотади. Кумаринлар рангсиз ёки сариқ тусдаги кристаллик модда бўлиб, органик эритмалар - хлороформ, диэтил эфир, этил спиртида, шунингдек, ёғлар ва ёғли мойларда яхши эрийди. 100°С га қиздирилганда буғга айланади. Ўсимликлардан кумаринлар ажратиб олиш учун, одатда турли эритувчилар: этанол, метанол, бензол, хлороформ, диэтил ва петролей эфирлари ёки уларнинг комбинацияларидан фойдаланадилар . Кумаринларнинг энг тўлиқ эктракциясига турли концентрациялардаги этил спиртлари совуқда ва қиздирилганда қўлланилганда (эркин шаклда ва гликозидлар шаклида) эришилади. Кумаринларни йўлдош моддалардан тозалаш учун экстрагент ҳайдалгандан сўнг олинган қуюқ экстрактга хлороформ, диэтилли ёки петролей эфири билан ишлов берилади. Экстрагент сифатида петролей эфиридан фойдаланилганда концентрациялангандан экстракт |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling