“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel
159
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОНДА
АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР.
З.Холмуродова, Талаба Маматов С, Негматуллаев М.А.
Телефон номер:+9989914727321
Қарши мухандислик иқтисодиёт институти
Key words: agro-industrial complex, food security, competitiveness, processing
Annatation: This article highlights the role and importance of measures taken to ensure food
security in Uzbekistan during the coronavirus pandemis
Аннотация: В данной статье освещаются роль и важность мер, принимаемых для
обеспечения продовальственной безопасности в Узбекистане во времия пандемии коронавируса.
Ключевые слова: агропромышленный комплекс, продовольственная безопасность,
конкурентоспособность, переработка
Аннотация. Мазкур мақолада коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг тўтган ўрни ва
аҳамияти ёритилган.
Калит сўзлар: агросаноат мажмуаси, озиқ-овқат хавфсизлиги, рақобатбардош, қайта
ишлаш
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган халқаро эксперт тадқиқотлари
жаҳонда ва унинг айрим минтақаларида ушбу муаммо билан боғлиқ мураккаб вазият юзага
келгани бугунги кунда мазкур муаммони жаҳон ҳамжамияти учун ўта долзарб ва жиддий
таҳдидлар қаторига киритилмоқда.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни
деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан
зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар этишмаслиги
муаммосини бошидан кечирмоқда. Ана шундай сабаблар туфайли 160 миллиондан ортиқ бола
бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланишига доир камчиликлардан азият
чекмоқда.[1]
Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш масаласи йилданйилга кескинлашиб бораётганининг асосий сабаби
бўлиб ва бу тафовут, аввало, озиқ-овқат маҳсулотларини жадал ишлаб чиқариш учун тегишли
шароитлар мавжуд бўлмаган мамлакат ва ҳудудларда чуқурлашиб бормоқда. Энг аввало, атроф-
муҳитнинг экологик жиҳатдан бузилиши ҳамон давом этаётгани, иқлим ўзгаришларининг
олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатлари, тез-тез такрорланаётган қурғоқчилик ва сув
ресурслари тақчиллиги, жумладан, суғориш учун ерости сувларининг тугаб бораётгани,
ирригация, мелиорация ва ерларнинг унумдорлигини қайта тиклашга йўналтириладиган
инвестицияларнинг етарли эмаслиги мазкур муаммони янада кескинлаштирмоқда. [2]
Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли, хавфсиз ва
арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини
мустаҳкамлаш борасида қатор чоратадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат
хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишларни
сифат жиҳатдан юқори поғонага олиб чиқмоқда. АҚШнинг изланишлар маркази ўтказган
тадқиқотларга кўра, жорий йилда Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 9 поғона
юқорилаб, 64-ўринни эгаллаган.[1]
Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва
арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини
мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини
ривожлантириш, мазкур соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериш мақсадида: 2020-
Do'stlaringiz bilan baham: |