O`zbekiston respublikasi oliy va o`rta maxsus ta’lim vazirligi toshkent kimyo-texnologiya instituti shahrisabz filiali «oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish


Download 5.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet166/346
Sana08.11.2023
Hajmi5.03 Kb.
#1756627
TuriСборник
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   346
Bog'liq
TKTI-Shahrisabz-konfrensiya-2022

“Oziq-ovqat va funksional oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda mahalliy xom ashyo resurslaridan foydalanish 
muammolari” ilmiy-amaliy anjumani Shahrisabz-2022 yil 22-23 aprel 
160 
йил 1-февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқат товарларини импорт қилиш 
бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва 
бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилиниши 2020-йилга озиқ-овқат 
маҳсулотларини ташувчиларни излаб топиш ва жалб қилиш, улар учун бозорга киришда 
шароитлар яратиш, уларга шартномалар тузиш, киритилган маҳсулотларни ташиш ва сақлашда 
кўмаклашиш бўйича комплекс чоратадбирлар, шунингдек, аҳолининг сифатли, арзон озиқ-овқат 
товарларига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантиришга қаратилган бошқа чоратадбирларни 
ишлаб чиқишни таъминланмоқда.[1] 
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг умумий экспорти ҳажмида озиқ-овқат 
маҳсулотларининг улуши 1997 йилга атиги 3,2 фоизни ташкил этган бўлиб, 2007 йилда 8,5 фоизга 
етди.Давлатнинг озиқ-овқат импортига қарамлилик даражаси қисқариши кузатилмоқда.Яъни 
1997 йилда озиқ-овқат импорти 12,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2007 йилда мазкур кўрсаткич 
7,9 фоизга тушди. Бундай натижага нафақат мева, сабзавот полиз, консерва каби маҳсулотларни 
кенг хажмда ишлаб чиқилиши ҳисобига ун-нон, макарон, гўшт ва бошқа маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш ҳисобига ҳам эришилди.[2] 
Бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаётган 
бўлиб, уларнинг 36 мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субъектлардир. Уларда деҳқончилик ёки 
чорвачилик билангина чекланиб қолмасдан, балки замонавий технологиялар, ихчам қайта ишлаш 
ускуналари жалб этилган ҳолда, қўшимча тармоқлар ўзлаштирилган.
Бу аҳоли, айниқса, қишлоқ одамларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш
ички бозорни арзон ва юқори сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда муҳим омил бўлмоқда.
Президентимизнинг “2016 -2020-йиллар даврида қишлоқ хўжалигини қайта шакллантириш 
ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ислоҳотларнинг узвий 
давоми бўлди. Унга кўра, 2016- 2020-йиллар мобайнида 170,5 минг гектар пахта ва 50 минг гектар 
ғалла майдонлари ўрнига озиқ-овқат экинлари экилиши белгиланиб, жорий йилнинг ўзида пахта 
майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. 
Буларнинг самараси ўлароқ, мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштириш ҳажми 2 баробардан зиёд ошди, хусусан, картошка 7 марта, мева қарийб 4,1 марта, 
сабзавот 2,8 марта, сут ва сут маҳсулотлари 1,7 марта, гўшт 1,3 баробар ўсди.[2]
Шунингдек қонунчилигимизда, “озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги” тушунчасига 
таъриф берилган: “озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги — озиқ-овқат маҳсулотининг 
санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларига 
мослиги” кўриниб турганидек, таърифда хавфсилик учун талаб айнан кўрсатилмасдан бошқа 
норматив-ҳужжатларга ҳавола қилинган. 
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ норматив ҳужжатларда халқаро 
стандартларга мос қоидалар ўрнатилган бўлса-да, уларнинг ижросини таъминлашга етарлича 
хато ва камчиликларимиз бор. 
Британиянинг "Экономист" журнали томонидан ҳар икки йилда тузилган озиқ-овқат 
хавфсизлиги даражаси рейтингидаги ўрнимиз ҳам буни Ўзбекистон Республикасининг қонуни 
“Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”- 2-modda кўрсатиб турибди.[1]. 
Ўзбекистон 2017-йил натижаларига кўра, мазкур рейтингда 113 давлат орасидан 78-ўринни 
эгаллаган бўлиб, 2016-йилги натижасидан 14 поғонага пастлаган. Умумий тўплаган балимиз 100 
баллик тизимда 47,5 деб баҳоланган.Ҳар бир мамлакат аграр сектори ислоҳотидан кўзланган бош 
мақсад, озиқ-овқат таъминоти мустақиллигига эришиш бўлиб, бу катга ижтимоийиқгисодий 
аҳамият касб этади.[3] 
Ўзини-ўзи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш зарурияти мамлакатда мустақиллик, 
иқгисодий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш шартларидан бири 
ҳисобланади. Озиқ-овқат хавфсизлиги бу иқтисодиётнинг шундай ҳолати бўлиб, бунда жаҳон 
бозорлари тебранишларидан қатъий назар бир томондан, илмий асосланган кўрсаткичларга мос 
миқдорларда, иккинчи томондан тиббий меъёрлар даражасида истеъмолни қондириш учун шарт-
шароит яратилган ҳолда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш 
кафолатланади.[4] 



Download 5.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   346




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling