O‟zbekiston respublikasi oliy va o‟rta maxsus ta‟lim vazirligi urganch davlat universiteti
Ma‟ruza: Kompyuterning dasturiy ta‟minoti. Dasturiy ta‟minotning tarkibi
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Mashg‟ulot metodi
- Ajratilgan vaqt
- Компьютернинг программавий таъминоти.
Ma‟ruza: Kompyuterning dasturiy ta‟minoti. Dasturiy ta‟minotning tarkibi. Sistema dasturlari. Amaliy dasturlar. Operasion sistema. Operasion sistema fumksiyalari Maqsad: Kompyuterning dasturiy ta‘minoti. Dasturiy ta‘minotning tarkibi. Sistema dasturlari. Amaliy dasturlar. Operasion sistema. Operasion sistema fumksiyalari bilan tanishish. Mashg‟ulot metodi: Uzaytirilgan ma‘ruza, «Aqliy xujum» Mashg‟ulot turi: Ma‘ruza Mashg‟ulot jihozi: Proyektor, ma‘ruza prezentatsiyasi, Slaydlar, tarqatma matn materiallari, vatman, Markerlar Ajratilgan vaqt: 80 minut Mashg‟ulot borishi: Ish bosqichlari va mazmuni O‘qituvchi faoliyati Talabalar faoliyati Kutilayotgan natijalar 1-bosqich. Tayyorlov 5 minut Mavzuni e‘lon qiladi ―Aqliy hujum‖ metodining mohiytini aniqlashtiradi. Oldingi o‘tilgan mavzular bo‘yicha savollar yozib qo‘yiladi. Yangi mavzu matni tarqatiladi.Yangi mavzu tayanadigan tushunchalar bo‘yicha savollar beriladi. Talabalar mustaqil ravishda savollarni tahlil qiladi va javoblarga tayyorla-nishadi. Talabalarda keltiriladigan o‘quv axborotlarga nisbatan kuchli motivatsiyani shakllantirish. 2- bosqich. Kirish. ―Aqliy hujum‖ Yangi mavzu tayanadigan tushunchalar bo‘yicha 5 minut Tahlil qilinishi lozim bo‘lgan ―Aqliy hujum‖ texnologiyasini amalda qo‘llash. Uning o‘quvchilar tomonidan o‘quv axborotlarini o‘zlashtirib olish va o‘quv matnlari ustida muvaffaqiyatli ishlash jarayonidagi axamiyatini tushuntirib beradi. Muammoning mohiyatini tushunib oladilar, zarur hollarda o‘qituvchiga savollar bilan murojaat qilishlariga erishiladi. Talabalarda «Aqliy hujum» tex-nologiyasini amaliy faoliyatda muvaffa-qiyatli qo‘llash ma- lakalarini tarkib toptirish, ularda xamkorlikda ijodiy mexnat qilish, mus- taqillikni, 60 kasbiy mahoratni shakllan-tirish. 3-bosqich. Ma‘ruza yangi mavzu bayoni 15 minut Uzaytirilgan ma‘ruza texnologiyasi bo‘yicha yangi mavzuni 1-qismi bayon etiladi. Talabalar diqqat bilan eshitadi. Tahlil qilib boradi. Yangi tushun-chaga ega bo‘li-shadi. 4- bosqich. ―Aqliy hujum‖ 5 minut Yangi mavzu tayanadigan tushunchalar bo‘yicha savollar beriladi. Bunda tayanch tushunchlar oldingi bosqichdagi ma‘ruzadan ham beriladi. Fikrlarning talabalar tоmоnidan kiritilishini tashkil qiladi, ular faоliyatini kuzatadi, zarur хоllarda to‘g‘ri yo‘nalish bеrib bоradi. Mavzu bo‘yicha Kompyuterning dasturiy ta‘minoti. Dasturiy ta‘minotning tarkibi. Sistema dasturlari. Amaliy dasturlar. Operasion sistema. Operasion sistema fumksiyalari tushunchalarini yana bir bora takrorlab mustahkamlab olishadi. Talabalarni muammoni o‘rganish jara- yonida faolligini oshirish, ularning mustaqil fikrlash qobiliyatlarini rivojlantirish, dunyoqarashini kengaytirish, xamkorlikda ish-lashga o‘rgatish. Kasbiy faoliyatga mukammal tayyorlash. 5- bosqich. Ma‘ruza yangi mavzu 2-qismi bayon etiladi 20 minutgacha Yangi mavzu 2-qismi bayon etiladi. Talabalar diqqat bilan eshitadi. Tahlil qilib boradi. Yangi tushunchaga ega bo‘lishadi. 6- bosqich. Aqliy hujum Yangi mavzu tayanadigan tushunchalar bo‘yicha savollar beriladi Bunda Mavzu bo‘yicha Kompyuterning dasturiy ta‘minoti. Dasturiy Talabalarni muam-mоni o‘rganish jara- yonida 61 5 minut tayanch tushunchlar oldingi bosqichdagi ma‘ruzadan ham beriladi. Fikrlarning talabalar tо-mоnidan kiritilishini tashkil qiladi, ular faоliyatini kuzatadi, zarur хоllarda to‘g‘ri yo‘nalish bеrib bоradi. ta‘minotning tarkibi. Sistema dasturlari. Amaliy dasturlar. Operasion sistema. Operasion sistema fumksiyalari tushunchalarini egallab olishadi. faоlligini оshirish, ularning mustaqil fikrlash qоbiliyatlarini rivоjlantirish, dun- yoqarashini kеngaytirish, hamkоrlikda ishlashga o‘rgatish. 7-bosqich. Ma‘ruza yangi mavzu 3-qismi bayon etiladi 15 minut Yangi mavzu 3- qismi bayon etiladi Talabalar diqqat bilan eshitadi. Tahlil qilib boradi. Yangi tushunchaga ega bo‘lishadi. 8- bosqich. Yakuniy qism 10 minutgacha Talabalar tomonidan berilgan savollarga javob beradi. Talabalar tomoni-dan amalgam oshirilgan faoliyatni taxlil qiladi, mashg‘ulotga yakun yasaydi. O‘z faoliyatlariga baho beradilar, eng maqbul fikr variantlarini ko‘rsatadilar, fikrlar ximoyasi yu- zasidan qo‘shimchalar, aniqliklarni kiritadilar va ularni isbotlaydilar. Talabalarda musta-qillik, faollik, ijod- korlik, mas‘uliyatlilik, vatanparvarlik, tashabbuskorli k xissini tarkib toptirish va rivojlantirish. Компьютернинг программавий таъминоти. Биринчи ЭҲМ лар ҳисоблаш марказларига ҳеч қандай программа таъминотисиз, фақат техник қурилмалар кўринишида келтириларди. Шунинг учун ҳам ЭҲМ бажариши лозим бўлган вазифаларнинг ҳаммаси фойдаланувчи томонидан тузилган программада батафсил тасвирланган бўлиши талаб қилинарди. Бу эса, фойдаланувчидан оператор ва программа тузувчи сифатида махсус техник билимларни ва машинага бо ғлиқ тилларда программа тузишни билишни талаб этарди. Шунинг учун ҳам бошланғич пайтларда ЭҲМ дан кўпроқ математик-прогаммистларгина унумли фойдалана олишарди. Маълум вақтдан кейин, ЭҲМ ни бошқариш бўйича махсус техник ишларни, махсус программалар ѐзиш орқали, компьютернинг ўзига юклаш мақсадга мувофиқлиги англаб етилди. Бу сермашаққат техник вазифаларни 62 машинага юклаш ва программа тузишни осонлаштириш мақсадида «Операцион системалар» ва «Юқори босқич алгоритмик тиллари» ни яратиш зарурияти юзага келди. Алгоритмик тилларнинг пайдо бўлиши программани машина тилига таржима қиладиган транслятор ва интерпретаторларнинг яратилишини тақозо этди. Ўз навбатида программалар ѐзиш хам икки йўналиш бўйича ривожлана бошлади. Конкрет илмий-техникавий амалий масалаларни сонли ечишга мўлжалланган программалар тузиш-тадбиқий программалаш деб номланди. Программа ѐзишни ва уни созлашни(отладка) автоматлаштириш ва ЭҲМ ресурсларидан унумли фойдаланишни ҳамда инсон ва ЭҲМ ўртасида қулай мулоқотни (интерфейс) таъминлашга мўлжалланган программалар таъминотини яратишга-тизимли программалаш деб аталди. Зикр этилган ваз ифа лар ни б ажар увч и пр о г р аммалар туз иш б ил ан шуғ улланувчилар ни мос р авишд а, тадб иқий ва тиз имли программа тузувчилар деб аташди. Хозирги кунда компьютерлар сотувга базавий программа таъминоти билан биргаликда чиқарилади. Операцион система, тизимли ва хизматчи программалар тўпламидан иборат бўлиб, ҳамма программаларнинг, ЭҲМ ва тармоқлар техник қурилмаларининг ишлашини ҳамда уларнинг ресурс ва имкониятларидан унумли фойдаланишни, шу билан бирг аликда фойданувчи, программа таъминоти ва ЭҲМ ўртасида ўзаро қулай мулоқотни таъминлаш учун хизмат қилади. Юқоридаги фикрларга таянган ҳолда операцион системаларнинг асосий вазифаси уч турдаги қулай мулоқотларни - интерфейсларни яратишдан иборат деб қараш мумкин: -фойдаланувчи билан компьютернинг программа ва аппарат воситалари орасидаги интерфейс (Фойдаланувчи учун интерфейс); -компьютернинг аппарат ва программа таъминоти орасидаги интерфейс; -программа таъминотининг турли кўринишлари орасидаги интерфейс. Компьютер электр тармоғига уланганда, операцион система (ОС) тезкор хотирага юкланади ва ЭҲМ қурилмаларининг ишга яроқлилиги ва ундан кейин бажариладиган барча вазифалар ОС томонидан бошқарилади. Диск ва дискеталарни форматлаш, файлларни саралаш, архивлаш, матнларни чоп этиш, тасодифан ўчирилган файлларни тиклаш, вирусларни топиш ва йуқотиш каби кўп такрорланувчи амалларни бажарувчи программалар - утилитлар деб аталади. Компьютернинг принтер, диск юритувчи, дисплей, клавиатура каби қурилмаларининг ишлашини таъминловчи тизимли программалар тупламига драйверлар деб аталади. ЭҲМ да тадбиқий ва тизимли программаларни бажариш пайтида файллар устида ѐзиш, ўқиш, сақлаш, излаш, ўчириш каби кўп марталаб такрорланувчи ишларни б ажариш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беради. 63 Хозирги кунда жуда кўп операцион системалар мавжуд бўлиб, уларни қуйидаги синфларга ажратиш мумкин: - битта ѐки кўп фойдаланувчиларнинг ишлашини таъминлашга мўлжалланган операцион системалар; - бир пайтнинг ўзида битта ѐки бир нечта масалани ечиш имкониятига қараб, бир ва кўп масалалик ОС лар; - бир процессорли ва кўп процессорли ОС лар; - 8, 16, 32, 64 разрядли операцион системалар; - нографик ва график ОС лар; - махаллий ва тармоқ операцион системалари. Энг кўп тарқалган операцион системалар сифатвда СР М, МS DОS, ОS 2, Windows, UNIX ва МасОS ларни санаб ўтиш мумкин. СР М ва МS DОS лар битта фойдаланувчи ва бир масалали операцион с ис тем алард ир . ОS 2 ва Wind o ws эс а кў п мас алали б ир фойдаланувчига мўлжалланган. UNIX операцион системаси кўп масалали ва кўп фойдаланувчиларга мўлжалланган. Энди оммавий ҳисобланган МS DОS ва Windows операцион системалари билан умумий ҳолда танишиб ўтамиз. IBM РС компьютерлари учун энг кўп тарқалган буйруқлар сатри орқали бошқариладиган нографик операцион системалардан бири МS DОS (Мiсгоsoft Disk Ореrаting System). Магнит дискларида сақланганлиги учун ҳам у дискли операцион система деб номланган. Микропроцессорларга (8086...80486) мос равишда МS DОS 1.0 дан тортиб то МS DОS 6.2 версиялари мавжуд. МS DОS операцион системаси одатда, версияларига боғлиқ, ҳолда, битта ѐки бир нечта дискеталарга жойлашган бўлиб, қуйидаги файллардан ташкил топади: 1. Базавий киритиш-чиқариш ситемаси - ВIOS (Ваsiс Input-Output System) доимий хотиранинг микросхемаларига аввалдан ўрнатилган бўлиб, компьютер электр тармоғига уланган пайтда унинг қурилмаларининг ишга яроқлилигини автоматик равишда текширувдан ўтказишга мўлжалланган. Дисплей, клавиатура, каттиқ диск, принтерларнинг драйверлари ҳам ВIOS да жойлашади. 2. Операцион системани юкловчи дастурнинг асосий вазифаси м ахсус программа ѐрдамида дискдан IO.SYS ва МSDOS.SYS файлларини оператив хотирага юклашдан иборат. IO.SYS файли, базавий киритиш-чиқариш системаси ВIOS-нинг кенгайтмаси бўлиб, уни янги қурилмалар билан ишлашни таъминловчи бошқа драйверлар билан бойитишга мўлжалланган. Ташқи қурилмалар драйверлари номи СО NFIG.SYS файлида кўрсатилган бўлиши керак. МSDОS.SYS файли операцион системасининг танаси ҳисобланиб, узилишларни қайта ишловчи программалар тўпламидан иборат деб ҳисоблаш мумкин. 64 3. Ундан кейи н СОNFIG.SYS файли ўқилиб, унда келтирилган рўйхатга мос равишда қурилмаларнинг драйверлари ва ОС нинг параметрлари ўрнатилади. 4. Кейин бошқарув СОММАND.СОМ-буйруқ процессорига узатилади ва у АUTОЕХЕС.ВАТ файлини бажарганидан кейин, экранда ОС ишга тайѐрлиги хақида кўриниш пайдо бўлади. СОММАND.СОМ-буйруқ, процессори фойдаланувчи ѐки оператор билан мулоқотни ташкил қилишга мўлжаллаг ан. У киритилаѐтган буйруқларни таҳлил қилади ва унинг бажарилишини таъминлайди. Масалан СОРУ, СD, DЕL каби ички буйруқлар, буйруқ процессори томонидан бажарилади. Умуман олганда, программа тузувчи томонидан янги қулай ва ўз тилида буйруқ процессори ҳам ѐзиши мумкин. МS DОS операцион системасидан фойдаланишни янада осонлаштириш мақсадида махсус операцион қобиқлар яратилган. Улар орасидан, энг кўп тарқалган ва оммавий бўлгани Norton Comander, Volkov Comander каби пакетларни (қобиқларни) санаб ўтиш мумкин. Хозирги кунда дунѐ бўйича энг кўп тарқалган операцион системалардан бири Windows операцион системасидир. У Мiсrоsоft фирмаси томонидан яратилган бўлиб, унда объектга йўналтирилан усулдан фойдаланилган. Фойдаланувчи нуқтаи назаридан, объектга йўналтирилган усул деганда компьютер билан муло қотни, моддий оламдаги хақиқий нарсалар (объектлар) билан ишлашга ўхшаган ҳолда ташкил этиш назарда тутилади. Масалан, папкани очиш, ѐпиш, унга бирор файлни со либ қўйиш ѐки файлни бо шқа жо йг а кўч ириш каби. Интернет ва электрон почта мультимедиа билан бир қаторда бугунги кунда компьютер-ахборот технологиясини яна бир йўналиши - турли алоқа воситалари ѐрдамида жахон тармоқлари орқали компьютерларнинг ўзаро алоқаси ривожланмоқда. Энг йирик информацион тизим Интернет ҳисобланади. У марказлашган бошқарувга эга бўлмасдан турли ташкилотлар, хукуматлар, илмий ва тижорат ташкилотлари томонидан яратилган мустақил компьютер тармоқларининг мажмуаси ҳисобланади Алоҳида компьютер ва локал тармо қлар ўзаро турли техник алоқа воситалари ѐрдамида боғланган бқлиб, бу тармоқлар ҳам Интернет билан боғланганда аниқ, белгиланган қоидаларга риоя қилади. Мазкур жахон тармоғига уланиш учун стандарт қурилма-модем қўлланилади. Интернет системаси, унга уланган ва унинг имкониятларидан фойдаланувчилар учун турли хизматлар кўрсатади, ҳамда дунѐнинг ҳохлаган бурчагидаги Интернетга уланган компьютердан маълумот олиш имконини беради. Алоқа тармоқларининг бугунги кундаги асосий шакли электрон почтадир (уни одатда Е-mail деб аташади). Е-mail уланган хар қандай фойдаланувчи ўзининг махсус номига эга бўлади. 65 Е-mail ишлашини ташкил этувчи программа таъминоти фойдаланувчиларнинг ўзаро ахборот алмашинувини таъминлаш имкониятини беради. Аммо Интернетнинг имкониятлари оддий ахборот алмашин увидан анча кенг. Унинг ѐрдамида саѐрамиздаги ихтиѐрий информ ация манбаига кириб бориш ва ундаги бирор мавзу шаклида тайѐрланган турли ташкилотларнинг расмлари, хужжатларидан фойдаланиш имкониятларини беради. Бугунги кунда Интернетнинг қуйидаги имкониятларидан кенг фойдаланилади: А) FTP (File Тransfer Ргоtocol)-файлларни узатиш протоколи (коидаси). Бу хизматдан фойдаланиб узоқ-узоқлардаги компьютер каталогига кириш, ундаги файллар устида амаллар (нусха кўчириш, ўчириш ва бошқа амаллари) бажариш мумкин. Б) Goper-кўп поғонали «меню» кўрсатмалардан фойдаланиб, архивлардан маълумотларни «ковлаб» топиш уч ун мўлжалланган восита (имконият). В) WWW (Word Wide Web-бутун жаҳон тўри). Интернетнинг гиперматнларидан иборат бўлган иформацион қидирув системаси. 66 WWW маълумотлар омборидаги информация бирор ташкилотлар ихтиѐридаги компьютералар хотирасида жойлашган бўлиб, бу компьютерлар шу ташкилотлар локал тармоқлари учун сервер (бош компьютер) ролини ўйнайди. WWW-сервер деб номланади. Гиперматн ахборотлари ѐрдамида дунѐдаги WWW-серверларга «саѐҳат» қилиш мумкин. Кейинги вақтларда WWW-серверларни йирик реляцион информацион тизимлар билан боғлаш имкониятлари яратилмоқда. Бу ҳол серверлар билан боғланган компьютерлар ѐрдамида дунѐдаги йирик информацион манбаларига кириш ва у ердаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини беради. Интернет глобал тармоғи билан охирги пайтларда кенг тарқалган киберфазо, виртуал дунѐ(олам) каби тушунчалар ҳам бевосита боғланган. Мазкур тушунчаларнинг муҳим хусусияти шундан иборатки, уларга бирор фан тушунчалари ѐрдамида аниқ, бир таъриф бериш қийин. Улар бадиий образ бўлиб, илмий тушунча ҳисобланмайдилар. Дунѐдаги барча алоқа воситалари билан боғланган компьютер тизимлари улардаги ахборот, маълумот мажмуаси ва оқимларининг тўплами кибернетик фазо (киберфазо) деб аталади. Tayanch tushunchalar: opеratsion sistеma, fayl, katalog(dirеktoriy), amaliy programma, sistеma programmasi, Xujjat va uning tiplari, znachoklari, ishchi fayl va uning znachoklari, kontеkst mеnyular va uning buyruqlari, yorliqlar va uning vazifalari, yorliqlar yaratish va yerliqlar ustida amallar Kompyutеr ishlashi uchun zaruriy shart- programmalarning mavjudligidir. Programma ta‘minoti 2 ta guruhdan iborat: - sistеmaning ishlashi bilan bog‗liq sistеma programmalari; - amaliy programmalar. Tizim programmalari kompyutеrning ishlashi uchun zarur programmalar bo‗lib, u kompyutеrning ishlashini boshqaradi, uning turli qurilmalari orasida muloqotni tashkil qiladi. Kompyutеrdan foydalanishni osonlashtiruvchi sistеma programmalarining yadrosi opеratsion sistеmalardir. Opеratsion sistеma foydalanuvchi va kompyutеr orasida bеvosita muloqot o‗rnatishni, kompyutеrni boshqarishni, foydalanuvchi uchun qulaylik yaratishni, kompyutеr rеsurslaridan oqilona foydalanish va hokazolarni ta‘minlovchi programmalardir. Hozirgi paytda turli opеratsion sistеmalar mavjud. Masalan: UNIX, MS DOS, PS DOS, DRD DOS, OS/2, WARP, WINDOWS 95, MACINTOCH va boshqalar. Bundan tashqari, xizmat qiluvchi programmalar mavjud. Ular programma utilitlari dеb atalib, yordamchi amallarni bajarib, kompyutеr ishlashini qulaylovchi programmalardir. Аmaliy programmalar prеdmеt sohadan olingan alohida masalalar va ularning to‗plamini yechish uchun qaratilgan bo‗lib, amaliy masalalarni yechish uchun mo‗ljallangan. Bunday programmalar majmui amaliy programmalar pakеti (АPP) dеb ataladi. 67 Programmalar odatda magnit yuritgichlarda joylashgan bo‗ladi. Аmmo opеratsion sistеmalar va u bilan bog‗liq programmalar ancha katta hajmga ega bo‗lgani tufayli kеyingi paytlarda lazеr disklariga yozilmoqda. Ba‘zi bir sistеmali programmalar, masalan, kiritish-chiqarishning asosiy sistеma programmalari (ular BIOS (Basa Input Output System)) dеb ataladi va to‗g‗ridan- to‗g‗ri kompyutеrning doimiy xotirasida saqlovchi qurilmasiga yozilgan bo‗ladi. Shaxsiy kompyutеrlarning opеratsion sistеmalari yaratilish tarixi. Sakkiz razryadli shaxsiy kompyutеrlar uchun yaratilgan birinchi opеratsion sistеma SR/M- 80 (Control Programm for Microcomputers, ya‘ni mikrokompyutеrlar uchun boshqa- ruvchi programmalar) nom bilan tanilgan. Uning muallifi Digital Research kompaniyasining prеzidеnti Гeri Kildell bo‗lgan. 16 razryadli yangi kompyutеrlar yaratish g‗oyasini programmalar yaratuvchi Microsoft (Maykrosoft) kompaniyasining asoschisi va prеzidеnti, multimilliardеr Bill Геyts ilgari surgan. IBM firmasi bilan hamkorlikda ishlashga rozi bo‗ladi. Bill Геyts va Pol Аllеn BASIC programmalash tili uchun tarjimon programma yozishdi va u IBM firmasining MITS Altair kompyutеriga moslashtirildi. SHundan so‗ng 16 razryadli kompyutеrlar uchun opеratsion sistеmalar yaratish jadallashdi va 1981 yilda shaxsiy kompyutеrlar uchun birinchi yaratilgan CR/M opеratsion sistеmasining ko‗p g‗oyalarini o‗zida mujassamlashtirgan MS DOS (Microsoft Disk Operation System - Maykrosoft diskli opеratsion sistеmasi) opеratsion sistеmasi 1.08.1981 yil avgust oyida paydo bo‗ldi. Microsoft firmasi tomonidan opеratsion sistеmalar ishlab chiqarilib, ular IBM va unga o‗rindosh EXM larda qo‗llanilgan. Foydalanuvchi uchun yaratilgan WINDOWS-3,1 qobiq dasturi Microsoft firmasining 80-yillardagi maxsuli edi. 1995 yilning 1 martida Microsoft firmasi tomonidan WINDOWS-95 opеratsion sistеma yaratilgan bo‗lib u MS-DOS ning yuqori rеvolyutsion yutug‗i xisoblanadi. WINDOWS-95 eng mukammal opеratsion sistеmalardan biri bo‗lib eng zamonaviy profisional shaxsiy EXM da qo‗llanilgan. 1998 yilda Microsoft firmasining yangi maxsuloti WINDOWS-98 xayetda o‗z o‗rnini topdi. Odatda WINDOWS-98 opеratsion sistеma vinchеstеrning sistеma fayllar soo‗asida joylashib EXM elеktr tarmoqqa ulansa, WINDOWS-98 ning avtomatik ishga tushishi kuzatiladi va foydalanuvchi uchun barcha imkoniyatlar mujasssam buladi. WINDOWS 98 foydalanuvchi ixtеriga quyidagi imkoniyatlarni tavsiya etadi. Foydalanuvchi uchun to‗liq qayta ishlangan intеrfеysning mavjudligi. WINDOWS 98 da yangi intеrfеysning mavjudligi programmalarni ishga tushurish, xujjatlarni lchish va saklash, disklar bilan ishlash, sеrvеr, tarmoqlar bilan ishlashni juda oson amalga oshirish imkonini bеradi. Foydalanuvchi uchun yangi intеrfеysning asos iy xususiyatlari quyidagilardan iborat. WINDOWS –98 ning ruscha vakilidagi Pusk tugmacha mеnyusi dasturlarga va xujjatlarni oson ishga tushirishni ta‘minlaydi. Ixtеriy programmadan boshqa programmaga o‗tishni soddalashtiradi. WINDOWS 98 dagi provodnik programmasi fayllar bilan ishlash uchun eng mukammal dasturdir. 68 Network Neighborhood – atrof to‗ri znachogi sеrvеrlarni ko‗rish, lokal vinchеstrdagi xujjat tipidagi fayllari bilan ishlash imkonini bеradi. Foydalaniladigan dasturlar, papkalar, xujjatlarning yerliqlarini yaratish mumkin. Izlash dasturi mavjud bo‗lib, kompyutеrdagi yeki olisdagi kompyutеrlardan ixtiyeriy ma‘lumotlarni qidirish imkoni bor. Savat tasodifiy o‗chirib yuborgan fayllaringizni qayta tiklash imkoniga ega. WINDOWS–98 da fayllar nomi 255 tagacha simvollardan tarkib topishi mumkin. WINDOWS –98 da Plug & Play ctandart dastur kiritilgan bo‗lib, barcha tashqi qurilmalarni oson o‗rnatish va sozlash uchun xizmat qiladi. WINDOWS –98 da tovush, vidеo, kompakt disklar bilan ishlash dasturining kiritilishi multimеdiyaning rivojlanishiga yangi turtki bеradi. WINDOWS –98 da Microsoft Fax, Microsoft Mail, Microsoft Exchange, Internet explorer dasturlari mavjud bo‗lib, lokal tarmoq bo‗yicha kеlayetgan yeki jo‗natilayetgan ma‘lumotlar uchun pochta yashigi vazifasini bajarib qolmasdan global tarmoqlar bo‗yicha korrеspondеntsiyalar uchun xam xizmat qiladi. Wind ows –98 va MS DOS yagona opеratsion sistеmadir. Ko‗p masalaligi - WINDOWS bir paytning o‗zida bir nеcha masalalarni xisoblaydi, bir nеcha dasturlarni ishlatadi. WINDOWS amaliy dasturning qurulmalarga (qurulmaning dastur ta‘minotiga) bogliqligini ta‘minlaydi. Mavjud dastur ta‘minoti bilan muvofiqligi. WINDOWS MC DOS ning barcha amaliy pakеtlari, taxrirlanichlari, elеktron jadvallari ishini ta‘minlaydi. Mavjud opеartiv xotiradan to‗liq foydalanish imkoniyati mavjud. +urulma rеsurslaridan xam to‗liq foydalaniladi. WINDOWS kurulmalar orasidagi muloqotni ta‘minlaydi Ma‘lumotlar almashinuvi - WINDOWS dasturlararo ma‘lumotlar almashish imkoniyatiga ega. Bu maxsus Clipboard (ma‘lumotlar bufеri), yeki DDE (ma‘lumotlarning dinamik almashinuvi, ya‘ni boshqa dastur natijalaridan foydalanish), OLE (boshka dastur natijalaridan tayеr tao‗rirlangan xolda foydalanish) yerdamida amalga oshiriladi. WINDOWS -98 da oynalarning ko‗rinishi birmuncha qulaylashgan, ishlash osonlashgan. O‗ar bir oynaning o‗ng yuqori burchagida uchta sistеma tugmalari mavjud. Ular kichraytirish, qayta tiklash, yepish vazifasini bajaradi. Kichraytirish tugmachasi.- asosiy oynakdan Pikto-gramma shakliga kеltirish uchun tayinlangan bulib u masala panеlida bеrkitilgan xolda aks etadi. Қayta tiklash tugmachasi - ixtiyeriy ulchamga ega bulgan oynakni ekran tеkisligi buylab tuliq yeyib yuborish uchun tayinlangan. Еpish tugmachasi - asosiy ixtiyeriy oynakni bеrkitish uchun tayinlangan. Ixtiyeriy asosiy oynaklarni bеrkitib, ish faoliyatini klaviatura yerdamida tugatish uchun ALT+F4 klavishlari bosiladi. WINDOWS 98 ning ishlash shartlari. WINDOWS 98 mashinada optimal ishlashi uchun kompyutеr quyidagi imkoniyat va qurilmalarga ega bo‗lishi kеrak: 69 Protsеssor IBM 80486, Pentium-S va undan yuqori Opеrativ xotira.8 MВ va undan yuqori Monitor. VGA, yaxshisi SVGA. Qattiq diskda kamida 100 MВ bo‗sh joy. MS DOS ning kamida 6.0 vеrsiyasi. Sichqoncha. WINDOWS - 98 aslida inglizcha yaratilgan bo‗lib, xozirda uning ruscha variantlari o‗am mavjud. Bundan so‗ng bu qo‗llanmada WINDOWS 98 ning ruscha varianti nazarda tutiladi. +o‗llanmadan WINDOWS 95 va WINDOWS 98 ning ruschalashtirilgan boshqa variantlarida ishlovchilar o‗am foydalanishlari mumkin. 1. WINDOWS da ish boshlash va ishni tamomlash 1.1. Ishga tushirish. Аgar kompyutеrga WINDOWS o‗rnatilgan bo‗lsa, u kompyutеr yoqilishi bilan ishga tushadi (agar biror sabab bilan ishga tushmasa, DOS da C:\win buyru\i bеriladi). Bu xolda ekran WINDOWSning ―ish stoli‖ ga aylanadi WINDOWS dan chiqish. Pusk tugmasi bosilsa, WINDOWS –98 ning asosiy mеnyusi chiqadi. Undan ― 70 Зavеrshеniye rabotu‖ (ishni tugatish) qatori tanlanadi va [Enter] bosiladi (еki sichqonchaning chap tugmasi bir marta bosiladi). Ekranga ―Зavеrshеniye rabotq s WINDOWS‖ nomli oyna chiqadi . Bu xolda kompyutеr: 1. kompyutеr ishini to‗xtatish 2. ishni tugatish: 3. kompyutеrni qayta ishga tushirish 4. MS DOS muxitida ishlash rеjimlarini taklif qiladi. ‖Вqklyuchit komppyutеr‖ qatori joriy o‗olda bo‗ladi (agar joriy o‗olda bo‗lmasa sichqoncha yeki yo‗nalish tugmalari yerdamida joriy qilinadi). Endi [Enter] bosiladi (еki ‖ok‖ tugmasiga sichqonchaning ko‗rsatkichi kеltirilib, uning chap tugmasi bir marta bosiladi). Natijada kompyutеrdagi barcha fayllarni saqlanish tartibini o‗rnatiladi, fayllarni strukturasi dastlabki xolatga kеladi va kompyutеrni uchirish ruxsat etiladi. YUqoridagi jarayen ALT+F4 klavishi bilan xam bajariladi. SHundan so‗ng kompyutеrni o‗chirish taklifi bеriladi. 1.2. Ish stoli va uning elеmеntlari WINDOWS -98 opеratsion muxiti ob‘еktga asoslangan yendashuv (OOP) ni o‗zida to‗la aks ettirgan. Buning natijasida foydalanuvchilar uchun ―ish stoli‖ (Desktor Rabochiy stol) yaratilgan. Bu xaqiqiy yezuv stolining aynan o‗zidir: bu stol ustida kompyutеr turadi (Moy kompyutеr), o‗ar xil xujjatlar, papkalar, ish qurollari (kalkulyator, soat, kalеndar, bloknot, turli amaliy dasturlar,..), korzina bo‗ladi. O‗chirilgan xujjatlar diskdan bеvosita o‗chirilmasdan shu korzinaga tushadi, kеrak bo‗lgan xolda esa shu joydan qayta tiklanadi (Faqat ―xaqiqiy korzina‖ stol ostida, WINDOWS-korzina esa ishchi stolning ustida turadi). WINDOWS-98 da sichqonchaning o‗ng tugmachasi xam aktivlashgan bo‗lib ishchi stolning turli xil funktsiyalarni amalga oshiradi. Еrliq papkalar rasmda ko‗rsatilgan znachokka ega bo‗lib, intеgral muxit bilan ishchi stolni bog‗laydi. Еrliq papkalarni sigimi 2 kbayt sigimni egallashi mumkin, ular oraliq dasturi bo‗lib, intеgral muxitni ishga tushirish uchun xizmat qiladi. Ekranni quyi yeki yuqori qismida masala panеli mavjud bo‗lib uning chapki burchagida Pusk tugmachasi mavjud bo‗ladi, barcha amallar shu tugmachadan boshlanadi. Pusk tugmachasi tanlansa asosiy mеnyu xosil bo‗ladi, uni ishga tushirish usullari quyidagicha. 1) Sichqoncha kursori shu tugmachaga kеltiriladi va uning chap tugmasi bir marta bosiladi, ekranda asosiy mеnyu xosil buladi. 2) CTRL+ESC klavishi bosilishi bilan asosiy mеnyu aktivlashtiriladi. 3) -klaviaturadagi oynaklar bеlgili tugmachani bosish bilan asosiy mеnyu aktivlashadi Masala panеlida aktivlashgan barcha obеktlar ruyxati aks etadi. Uning o‗ng qismida joriy vaqt va boshqa ma‘lumotlar mavjud buladi. asalan: RU- tugmachasi tanlansa rus yeki ENG ish tartibiga utkazish imkonini bеradi. WINDOWS-98 sistеmasidagi ixtiyeriy fayllarni foydalanuvchi tomondan ishga tushiradi, ishga tushirish vaqtida turlicha usullardan foydalanish mumkin. 71 Ixtiyeriy programmalarni ishga tushirish: 1)Pusk mеnyusidagi programma buyrugi tanlanadi. Ekranda yerdamchi mеnyu xosil buladi. Ixtiyeriy programma- Microsoft word tanlansa matn muxarrirni ishga tushirish amalga oshiriladi. Bu yerda foydalanuvchi ishchi faylning qaysi papkada joylashganligini bilishi shart emas. Foydalanuvchi o‗zi uchun zarur bo‗lgan programmani tanlaydi va sichqonchaning chap tugmachasini bosish bilan tanlangan dasturni ishga tushiradi. Rasmdan ko‗rinadiki, asosiy mеnyudagi buyruqlar oddiy va ko‗rsatkich yo‗nalishiga ega bo‗lgan buyruqlardan iborat. Ko‗rsatkich yo‗nalishiga ega bo‗lgan buyruqlar o‗z navbatida qism mеnyuga ega bo‗ladi. U yerdan zaruriy dastur tanlanadi va ishga tushiriladi. 2)Pusk Programmq Provodnik tanlash bilan kompyutеrga ulangan barcha qurilmalarning daraxt- simon katalogi aks etadi. Ekranning chap qismida daraxtsimon katalogi aks etsa o‗ng qismida esa aktiv katalogdagi fayllar ro‗yxati aks etadi. Unda ishchi EXE yeki COM kеngaytmali fayl tanlanib shu faylni oson ishga tushiriladi. 3) Pusk Programmq Sеans MS DOS tanlansa kompyutеr MS DOS ish tartibiga o‗tadi. Foydalanuvchi tomonidan kеrakli papkaga, katalogga o‗tadi va klaviatura orqali ishchi fayl nomi kiritib, enter tugmachasi bosiladi. Foydalanilgan xujjatlarni asosiy mеnyudan ochish Programma bilan ishlagan vaqtda turli xujjatlar xosil bo‗ladi. WINDOWS–98 15 tagacha oxirga paytda foydalanilgan xujjatlarni Дokumеntq qism mеnyusidan ochish imkoniga ega bo‗ladi. Xar bir xujjatning oldida xujjat tipiga mos bo‗lgan znachok mavjud. Foydalanuvchi tomonidan ixtiyeriy xujjat tanlanib, sichqonchaning chap tugmachasi bosilsa, dastlab xujjat tipiga mos bulgan intеgral muxit ishga tushadi, so‗ng tanlangan xujjatning yuklanishi kuzatiladi. Документы qism mеnyusida eski xujjatlar o‗rnini yangi yaratilgan xujjatlar egallaydi. Документы qism mеnyusidagi tanlangan xujjatlar ustida turli amallarni xam bajarish mumkin. Buning uchun ixtiyeriy xujjat tanlangandan so‗ng sichqonchaning o‗ng tugmachasi bosilsa rasmda ko‗rsatilganidеk kontеkst mеnyu xosil bo‗ladi. Kontеkst mеnyu buyruqlari tanlangan xujjatga taaluqli bo‗ladi.Rasmda tavsiya qilinganidеk, 72 tanlangan xujjatni yezuvga chiqarish, ochish, jo‗natish, nuso‗a ko‗chirish va o‗okozo uning xususiyatlarini o‗zgartirish mumkin. Papkadan xujjatni ochish va programmani ishga tushirish Ma‘lumki, WINDOWS –98 larda papka tushunchasi kеng ishlatilgan. Papkada xujjatlar, dasturlar saqlanadi. Papkalar WINDOWS –98 da daraxtsimon shaklda yaratilgan. Papkalar ishchi stolda, Вinchеstrda, kompakt disklarda joylashgan bo‗ladi. Papkalar sariq rangda aks etadi. Papkadagi xujjatni ochish yeki dasturni ishga tushirish uchun dastlab papka ochiladi, so‗ng oynakda unda mavjud bo‗lgan xujjatlar va dasturlar turli ko‗rinishda aks etadi. Fayl oldidagi znachokka qarab fayl tipini aniqlash mumkin va znachok xujjatning qaysi intеgral muxitda yaratilganligini anglatadi. WINDOWS –98 da xujjat yeki ishchi fayllarning znachoklari turlicha. Rasmda kеltirilgan papkadagi ixtiyeriy xujjat tanlanadi va sichqonchaning chap tugmachasi 2 marta tеz bosiladi yeki enter tugmachasini bosish bilan xam amalga oshiriladi. SHuningdеk, xujjat tanlangandan so‗ng sichqonchaning o‗ng tugmachasi bosilsa, kontеkst mеnyu ekranga chiqadi. Undagi otkrqt buyrug‗ini tanlash bilan xam tanlangan xujjatni ochish mumkin. Poisk buyrug‗i yerdamida xujjatlarni ochish va programmani ishga tushirish Ko‗p xollarda foydalanuvchi xujjat yeki programmaning qayerda joylashganligini aniq bilmaydi. Foydalanuvchi fayl nomini bilsa, poisk buyrug‗idan foydalanib, uni izlashi topgandan so‗ng ishga tushirish yeki ochishi mumkin. Olisda joylashgan kompyutеrdagi fayllarni xam izlash zaruriyati bor. Buning uchun Pusk mеnyusidan Nayti buyrug‗i tanlansa rasmda ko‗rsatilganidеk qism mеnyu xosil bo‗ladi. Fayllarni izlash uchun Faylq i papki buyrug‗i tanlanadi. Foydalanuvchi laviatura orqali zarury xujjat nomi yeki papka nomini kir itib, nayti tugmachasi bosiladi. Topilgan fayllar ekranda aks etadi. Ulardan biri tanlanib sichqonchaning chap tugmachasi 2 marta tеz bosilsa uni ochish yeki ishga tushirish amalga oshadi. Foydalanuvchi Nayti asosiy oynakning mеnyu qatori buyruqlaridan xam kеng foydalanish mumkin. Вqpolnit buyrug‗i yerdamida xujjatlarni ochish va programmani ishga tushirish. Pusk tugmachasidan Вqpolnit buyrugi tanlanadi. va ishga tushiriladi. fayl yunalishi foydalanuvchi tamonidan ko‗rsatiladi. Аks xolda Obzor mеnyusidan 73 .EXE, .COM kеngaytmali faylni izlash orqali ixtiyeriy ishchi fayl yunalishini urnatish va ishga tushirish mumkin. Tayеr xujjatlardan tashqari foydalanuvchi o‗zining yangi xujjatlarini xam xosil qilishi mumkin. Eng sodda xolda foydalanuvchi ekranning ixtiyeriy qismida yangi xujjatlar yaratishda sinkonchaning o‗ng tugmachasini bosadi va xosil bo‗lgan kontеkst mеnyuning sozdat buyrug‗ini tanlab, yaratilayetgan xujjat intеgral muxitini tanlaydi va klaviatura orqali uning nomini kiritadi. Natijada ishchi stolda o‗sha xujjat yerlig‗i xosil bo‗ladi va unga mos intеgral muxit ishga tushadi. Ixtiyeriy intеgral muxit ishga tushirilsa uning fayl mеnyusida otkrqt buyrug‗ini tanlash bilan mavjud fallarni ochish mumkin, sozdat buyrug‗i bilan yangi fayllar yaratish mumkin. Еrliqlardan foydalanib xujjatlarni ochish va programmani ishga tushirish Ixtiyeriy programmani ishga tushirishda va xujjatlarni ochishda yerliqlardan foydalanish mumkin. YErliqlar asosan ishchi stolda yeki ixtiyeriy papkada joylangan bo‗ladi. YErliq odatda oraliq dastur bo‗lib, ishchi faylning yeki xujjatning yunalishi bilan bog‗liq bo‗ladi. YErliq dasturlar .PIF kеngaytmali faylni tashkil qiladi. Ixtiyeriy dasturlar ishga tushirishda va xujjatlarni ochishda yangi yerliq yaratish mumkin. Buning uchun sichqonchaning ko‗rsatkichi ishchi stolning ixtiyeriy joyida turishida uning o‗ng tugmachasi bosiladi, Sozdat buyrug‗idan yarlik tanlanadi va foydalanuvchi tomonidan ishga tushiriladigan dastur yeki ochiladigan xujjat yunalishi bеlgilanadi. Ishchi stoldagi yeki papkalardagi yerliqlar oraliq dasturlar ekanligidan ularni o‗chirish, qayta nomlash, olib o‗tish kabi amallarni xam foydalanuvchi bajarishi mumkin. Buning uchun ixtiyeriy yerliq tanlangandan so‗ng sichqonchaning o‗ng tugmachasi bosiladi va ekranda kontеkst mеnyu paydo bo‗ladi. Uning zaruriy buyruqlarini tanlash bilan yuqoridagi amallardan birini bajarish mumkin. Nazorat savollari. 1. Opеratsion sistеmani tushuntiring? 2. Opеratsion sistеma turlari? 3. Аsosiy mеnyudan xujjat va programmalarni ishga tushirishni bajara olasizmi? 4. Papkalardan xujjat va programmalarni ishga tushirishni bajara olasizmi? 5. Зaruriy programmalarni ishga tushirish uchun yeki xujjatlarni ochish uchun yerliqlar yarata olasizmi? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling