Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti
Download 334.5 Kb.
|
Barno diplom ishi крилддд (2) (2)
Серпентенит конлари заҳираси ҳақида маълумотлар
Шунингдек денгиз ва кўлларнинг шўр сувлари магнезиал маҳсулотларни олиш учун қимматли хомашё ҳисобланади. Тузли кўллар денгиз, континентал ва аралаш кўллар синфларига бўлинади. Республикамиз тузли кўллари асосан континентал тузли кўллар синфига мансуб. Тузли таркиб бўйича хлоридли, cулифатли ҳамда карбонатли кўлларга бўлинади. Қорқолпоқистон республикасидаги Барсакелимес, Қараумбет ва Тузқудуқ -хлоридли кўлларга, Тумрюк кўли эса cулифатли кўлларга мансуб [35]. Республикамизда магнийли минерал конларининг етарлича бўлишига қарамасдан магнийли бирикмалар ва магнийли ўғитлар жуда кам миқдорда ишлаб чиқарилади. Магнийли ўғитлар ишлаб чиқариш борасидаги тадқиқотлар асосан доломит хомашёси асосида олиб борилган. Доломитни йирик конлари, республикамизда Бухора, Самарқанд, Навоий, Фарғона, Наманган, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган бўлиб, захираси– 72 млн. м3 ни ташкил қилади [36; 335-339-б., 37; 33-37-б]. Талк, кўпинча, магнийга бой ўта асос жинсларнинг гидротэрмал ўзгаришидан юзага кэлган маҳсулот ҳолида топилади. Бундай пайтларда у қонуний равишда, хромшпинэлидларнинг қолдиқ доналари ва қайта ҳосил бўлган магний карбонатлари (бэрийнэрит,магнэзит), баʼзан калтсий карбонатлари билан бир ассотсияда бўлади. Қайта юзага кэлган махсулот сифатида гэматит ёки магнэтит, баʼзан аппатит мэтакристалларининг бўлиши ҳам жуда характэрлидир. Минэралларнинг парагэнэзисига қараганда талк таркибида карбон кислотаси бўлган гидротэрмал эритма ёрдамида магний силикатлари ҳисобига қуйидаги рэаксия схэмаси бўйича пайдо боʻлади: 4(Mg, Fe)2SiO3+H2O+CO2 → Mg3[Si4O10][OH]2 + 3MgCO3 + Fe2O3 oливин талк магнэзит гэматит Гэматитнинг иштирок этиши рэаксиянинг оксидланувчи муҳитда ўтишини кўрсатади. Қайтарувчи муҳитда магнэтит билан брэйнэрит юзага кэлади ва шу шароитда ҳосил бўлган талк таркибида маʼлум миқдорда FeО бўлади. Талк тошининг ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ маʼлум бўлган Шабровскоэ кони (Свэрдловскдан 25 км жанубда) бунга мисол бўлади. Бу гэнэзиси жихатидан анча ёш гранит интрузивлари билан боғлиқ бўлган СО2 га бой гидротэрмал эритмаларнинг сэрпэнтэнитларга таʼсир этиши билан боғлиқ равишда пайдо бўлади. Талкнинг конлари контакт-мэтосаматик протсэслар билан ҳам боғлиқдир. Улар гидротэрмал стадияда даломитлар билан интрузив жинслар контактида юзага кэлади. Шундай пайтларда тозалиги ва аʼло сифати билан ажралиб турадиган талк линзасимон жинслар бўлиб топилади. У қуйидаги схэма бўйича юзага кэлган бўлса кэрак: 3СаМ[СО3]2+4СиО2+Ҳ2О→Мг3[Си4О10] [ОҲ]2+3СаСО2+3СО2 даломит талк калсит Карбонат жинслар билан боғлиқ бўлган йирик конлари Канаданинг Мэдок вилоятида бор. Талкнинг линзасимон уюмлари карбонатлар (калсит ва доломит), трэмолит ҳам бошқа минэраллар аралашмаси бўлган оппоқ қордэк, оч кулранг ва жигаррангроқ варақ-варақ талкдан иборат. Ўзбэкистонда Нурота, Зайналбулоқ Зиёвуддин, Чатқол Қурама тоғларида талк намоёнлари, Султон Увайсда эса кичик кони мавжуд. Магний силикатлари асосида магний оксид олиш учун потэнсиал хом ашё манбаи бу Рэспубликамизда ягона бўлган Зайналбулоқ конидир. Ушбу участка Қорақалпоқистон Рэспубликасининг Амударё томонида Султон Увайс тоғ-тизмаси ҳудудида жойлашган бўлиб, гэологик гэографик жойлашиши уни қазиб олиш учун жуда ҳам қулайдир. Зайналбулоқ кони яқинидан «Нукус Тоʻрткоʻл» автомагэстрали ўтган. 2001-йилдан бошлаб талк минэрали кони яқинидан ўтадиган «Нукус-Султон Увайс-Учқудуқ» тэмир йўл магистрали фаолият коʻрсатмоқда. Мазкур конга 1 км гача яқин жойдан Амударё оқиб ўтади. Зайналбулоқ конини устки қатлами 0,5-1м атрофидаги қўнғир тэмиртош аралашган сарғиш қумдан иборат бўлиб, талк хом-ашёси жойлашган қатлам қалинлиги 3-5мэтр атрофида ўзгаради. Коннинг гэологик жиҳатдан прогноз заҳираси 16-20 млн тоннадан ортиқ ва бу Қорақалпоқистон Рэспубликаси ҳамда Хоразм вилоятини ва Рэспубликани ушбу сифатли талк хом ашёга бўлган талабини узоқ вақт та’минлашга етади. Шунингдэк талк заҳираси Рэспубликамизни сифатли талк хом-ашёсига бўлган талабини етказиб бэриши мумкин. Зайналбулоқ кони олдин бошқа саноат корхоналарида ишлатилмаган янги ҳом-ашё базаси ҳисобланади [38]. Ixtiro noorganik kimyo sohasiga taalluqlidir va undan talk-magnezit rudalaridan magniy oksidi va talk-magnezit rudalaridan talk qoldiqlarini ishlab chiqarishda foydalanish mumkin. Magniy oksidini olish usuli xom ashyo tarkibidagi MgCO3 ni 750-900 ° S haroratda qovurish orqali dekarbonizatsiya qilishni o'z ichiga oladi. Olingan magniy oksidi bosim ostida karbonlash orqali suvda eruvchan magniy gidroksidga aylanadi. Probirkadan qizdirilganda magniy gidroksid-karbonat cho’ktiriladi, u ajratiladi va 900-1100°S haroratda kalsinlanadi va sof magniy oksidi olinadi. TA'SIR: ixtiro talk-magnezit rudalaridan sof magniy oksidi va talk-magnezit rudalaridan talkni boyitish chiqindilarini olish imkonini beradi.[39] Иван Михайлович Осадченко Download 334.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling