Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti


VII ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР


Download 334.5 Kb.
bet8/12
Sana13.01.2023
Hajmi334.5 Kb.
#1090021
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Barno diplom ishi крилддд (2) (2)

VII



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЕТЛАР.............................................







КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт йилларида сиёсий, иқтисодий ижтимоий, манавий сохаларда бутун дунё тан олган салмоқли ютуқларни қўлга киритди ва халқаро майдонда юксак обрў этиборга эришди. Ўзбекистонда қурилиш соҳасига слоҳида этибор берилмоқда. Бизнинг мамлакатимиз қурилиш ҳажми бўйиша МДҲ давлатлари орасида етакши ўрин эгаллайди. Капитал қурилишни ривожлантириш мақсадуда ҳукуматимиз томонидан белгиланган вазифаларни амалга оширишдаги асосий вазифалардан бири бино ва иншоотлар қурилишида прогрессив ва иқтисодий жиҳатдан самарали конструксияларни қурилиш йўналишидаги фан ва техникани сўнги ютуқларини амалиётда қўллашни талаб қилади. Ҳозирда мукаммал қурилиш олдидаги асосий вазифадан бири бинолардан фойдаланишга топшириш муддатини тезлаштириш, тугалланмаган ишлаб шиқариш хажмларини тубдан қисқартиш керак.
Мамлакатимизда Республикамиз Президенти Ш.М. Мирзияев томонидан илгари сурилган ва халқимиз томонидан катта кўтаринкилик билан қўллаб қувватлашлар ва қизиқишлар билан қабул қилинган давлатни ривожлантириш Ҳаракатлар стартегиясини қабул қилиш ишлаб шиқаришда катта ижобий ўзгаришларга олиб келмоқда [1].
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президент Ш.М.Мирзиёевнинг фармони билан Республикада экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомилллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, шиқиндиларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш ушун қулай шароитлар яратиш, маиший шиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш утилизатсия қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: Мамлакатимизда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатшилигимиз пойдевори ва давлат шегаралари мустаҳкамланиб халқимизнинг эркин яшашига ва ўз ҳаётини яхшилашга давлатимиз тамонидан катта эътибор қаратилган. Шу жумладан ишлаб шиқаришни такомиллаштириш ва модернизатсия қилиш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда ва тадбиркорларга катта-катта имкониятлар берилмоқда. Ҳар бир давлатнинг иқтисодий тараққиёти, унинг жаҳон ҳамжамиятига интегратсиялашувида саноат салоҳияти муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мазкур соҳани ривожлантириш иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган [2].
Фан ва техниканинг тараққий қилишини таъминлаш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан шамбаршас боғлиқ. Табиий ресурсларни қайта ишлаш жараёнида ишлаб шиқариш короналарида асосий маҳсулотлар билан бир қаторда кўп миқдорда шиқиндилар ҳам ҳосил боʻлмоқда. Мазкур шиқиндиларнинг асосий қисми,хусусан, ишлаб шиқаришнинг кимё, металлургия, қогʻоз саноатлари хиссасига тогʻри келмоқда.
Юқорида айтиб ўтилган чиқиндиларни қайта ишлаб, ҳозирги кунда тақчил бўлган, импорт ўрнини босувчи янги турдаги маҳсулотлар олиш ва шу тариқа табиий ресурслардан яна ҳам самарали фойдаланиш, экологик муҳитни яхшилаш ҳамда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш бугунги кунда ўз ешимини кутаётган энг долзарб муаммолардандир. Мамлакатимизнинг биринчи президенти «Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг ёллари ва чоралари» номли асарида корхоналарни модернизатсия қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш, кераклиги ҳамда импорт ўрнини босадиган, экспортга ёналтирилган ва маҳаллийлаштириладиган ишлаб шиқариш қувватларини рувожлантириш зарурлиги, булар ўз навбатида, мамлакатимизнинг ҳам ташқи, ҳам ички бозорда барқарор мавқега эга бўлишини таъминлаш имконини бериши такидлаб ўтилган.Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф - муҳитни тоза сақлаш мақсадида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунни қабул қилган эди [3].
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ушбу масалага алоҳида тўхталиб, «Биз учун асосий вазифа – ишлаб шиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш доимий равишда ички имконият ва заҳираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатда модернизатсия ва деверсификатсия қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур» дея яна бир бор таъкидладилар. Шу имконият ва талаблардан фойдаланиб табиатимиз инъом қилган талк магнезитли минерал хомашёни бойитиб магний оксид олишни йўлга қўйиш долзарб масалалардан бири ҳисобланмоқда. Бу эса табий хомашёдан оқилона фойдаланишга асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида», 2019 йил 3 aпpeлдaги ПҚ-4265-coнли «Кимё caнoaтини янaдa иcлoҳ қилиш вa унинг инвecтициявий жoзибaдopлигини oшиpиш чopa-тaдбиpлapи тўғpиcидa»ги, 2021 йил 13 февралдаги № ПҚ-4992 -сон «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Вaзиpлap Мaҳкaмacининг 2021 йил 29 мapтдaги 162-coн «2021 йилдa минepaл ўғитлap ишлaб чиқapиш вa иcтeъмoл қилиш бaлaнcини тacдиқлaш тўғpиcидa»ги қарорларида, шунингдeк мaзкуp фaoлиятгa тeгишли мeъёpий-ҳуқуқий ҳужжaтлapдa бeлгилaнгaн вaзифaлapни бaжapишгa ушбу диccepтaция тaдқиқoти муaйян дapaжaдa хизмaт қилaди.
Саноат тизимларига четдан валюта ҳисобига олиб келтирилаётган хом -ашё материалларини маҳаллийларига алмаштириш, янги замонавий технологияларни ишлаб шиқаришга жорий қилиш, янги хом ашё заҳираларини излаб топиш ва саноат тизимларида ҳосил бўлаётган чиқиндилардан самарали фойдаланиш бугунги кундаги ёш мутахассислар олдида турган энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу ўринда Республика олимлари томонидан бир қатор технологиялар яратилиб ишлаб чиқаришга жорий қилиниб борилмоқда.
Мазкур битурув малакавий ишининг мақсади: табиий хомашё ҳисобланган Зинелбулоқ талк магнезитни бойитиш ва у асосида кўп соҳаларда фойдаланиладиган магний оксиди олиш ҳисобланади. Тажрибалар асосида қулай ва арзон услубда магний оксиди олиш ва уни ишлаб чиқариш соҳасида йўлга қўйиш бизнинг асосий мақсадимиз ҳисобланади.
Мавзунинг мақсади ва вазифалари. Мазкур битирув малакавий ишининг мақсади табиий хомашё ҳисобланган талк-магнезит асосида магний оксид олишга қўйилган талабларга жавоб берувчи, ҳар томонлама қулай ва арзон материалларнинг янги турларини излашдир. Шунингдек, мазкур воситаларни олишнинг лаборатория регламенти ва принсипиал схемасини яратиш ҳамда илмий жиҳатдан асослаб беришдир.

Download 334.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling