Oʻzbekiston respublikasi oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi urganch davlat universiteti
Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий иши қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни кўзда тутади
Download 334.5 Kb.
|
Barno diplom ishi крилддд (2) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг амалий аҳамияти.
- Ишнинг ҳажми ва структураси.
- ЗИНЕЛБУЛОҚ ТАЛК МАГНЕЗИТЛИ МИНЕРАЛ ХОМАШЁСИНИ БОЙИТИБ МАГНИЙ ОКСИДИ ОЛИШ БЎЙИЧА ОЛИНГАН АДАБИЁТЛАР ВА ПАТЕНТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий иши қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни кўзда тутади:
ўқиш даврида олинган билимлар ва тажрибаларга таянган ҳолда битирув малакавий иш мавзусини долзарблигини кўрсатиб ўтиш, мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш; магний оксид олиш тўғрисида жаҳон ва Ўзбекистон адабиётлари билан танишиш; магний оксиднинг кимёвий, физик-кимёвий таркибини аниқлаш ва таҳлил қилиш; талк-магнезит асосида магний оксид олишнинг лаборатория қурилмаларини йиғиш, унда магний оксид олиш илмий асослаш; олинган маҳсулотнинг физик - механик хусусиятларини ўрганиш; олинган маҳсулотнинг лаборатория технологик регламентини тайёрлаш. Ишнинг амалий аҳамияти. Ушбу битирув малакавий ишимнинг амалий аҳамияти сифатида қуйидагиларга тўхталмоқчиман. -Талк-магнезит минерали асосида магний оксиди олишнинг лабаратория тажриба регламенти ишлаб чиқилди. Зинелбулоқ талкомагнезит минерал хомашёсидан магний оксид ишлаб чиқаришнинг илмий асослари яратилди ва дастлабки саноат миқёсидаги синовлар бошланди. Бу ўз навбатида ҳар томонлама қулай ва арзон дастлабки хом ашёлардан фойдаланиб, бугунги кунда тақчил ва таннархи қиммат бўлмаган ишлаб чиқаришнинг илмий асослари яратилишига олиб келди. Ишнинг ҳажми ва структураси. Битирув малакавий ишнинг мазмуни _ бетдан иборат бо`либ, адабиётлар шарҳи, тажриба ва хулоса қисмларидан ибрат. Битирув малакавий ишда _ расм ва _ жадвалдан фойдаланилган. Битирув малакавий ишни тайёрлашда _ адабиётдан фойдаланилади. ЗИНЕЛБУЛОҚ ТАЛК МАГНЕЗИТЛИ МИНЕРАЛ ХОМАШЁСИНИ БОЙИТИБ МАГНИЙ ОКСИДИ ОЛИШ БЎЙИЧА ОЛИНГАН АДАБИЁТЛАР ВА ПАТЕНТЛАР ТАҲЛИЛИ Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ёшларга замонавий билимларни бериш орқали уларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда жаҳон бозори рақобати кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда. Шу мақсадда, республикамизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фан ва таълим соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари сифатида илмий-тадқиқот ва инноватсия фаолиятини рағбатлантириш, ил- мий ва инноватсия ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-експриментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш белгиланган. Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришда илм-фаннинг рўлини кучайтириш, илмий- тадқиқот ва инноватсион фаолиятни такомиллаштириш, илғор илмий ютуқларни амалиётга жорий этиш, жойларда ташкил этилган илмий мактаблар фаолиятини кенгайтириш ҳамда тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларини ҳал қилишда уларнинг имкониятларидан фойдаланиш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш ва халқаро миқёсда мамлакат илм-фани нуфузини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, юртимизда илм-фан аҳлига бўлган эътибор, олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши юртимизда илм-фан нуфузини янада ошириш, юқори малакали, интелектуал салоҳиятга эга кадрлар тайёрлашни мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни илм-фан соҳасига кенг жалб қилиш, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш ва инноватсион жараёнларни жадаллаштиришга кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда [3] Download 334.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling