O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Download 312.49 Kb.
bet5/20
Sana07.01.2023
Hajmi312.49 Kb.
#1083129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari

Tadqiqotning ommalashtirilishi. Ilmiy-tadqiqot ishi bo‘yicha olingan natijalarning asosiy qismi 2013-2015 yil Andijon davlat universiteti Pedagogika fakulteti, “Psixologiya” va “Pedagogika” kafedralari ilmiy-uslubiy seminarlarida muhokama qilindi.

1. BOB.Psixologik muhofaza-ijtimoiy psixologik muammo sifatida.
1.1.Psixologik muhofaza muammosining ilmiy adabiyotlarda yoritilishi.
O‘zbekiston Respublikasining Prezidenti I.A.Karimov milliy istiqlol mafkurasini shakllantirish ishining hayotiy zarurati va dolzarbligi haqida gapirar ekanlar, «Inson shaxsini, uning yuksak ma’naviy fazilatlarini kamol toptirish, milliy istiqlol mafkurasini shakllantirish, yosh avlodni boy madaniy merosimiz hamda tarixiy qadriyatlarimizga hurmat-e’tibor, mustaqil Vatanimizga mehr-muhabbat ruhida tarbiyalash talablari oldimizga muhim vazifalarni qo‘ymoqda» deb alohida ta’kidlaydilar. Bu vazifalar, birinchi navbatda kelajakning bunyodkorlari bo‘lmish yosh avlodning bilim olish, yuqori malakali kadrlar bo‘lib o‘z yurti va halqiga sitqidildan mehnat qilish, ozod yurt ravnaqi va baxt-saodati uchun halol mehnat qilishga o‘rgatishni nazarda tutadi. Zero, mustaqillik aynan fidoiy, o‘z Vatani manfaatlariga g‘oyat sadoqatli, yuqori malakali kadrlarning jamiyatni boshqarishini taqozo etadi.
Маълумки, ижтимоий психология фанида айнан психологик мухофаза муаммосига бағишланган ва унинг барча йўналишларини батафсил баён этишга қодир илмий адабиётлар етарли бўлмаса-да, бугунги кунда фан оламида ва жамият тараққиётида психологик муҳофаза муаммосининг зарурлигини кўрсата олувчи ва унинг "методологик илдизларини" асослаб бера олувчи илмий тадқиқотларни алохида кайд этиш мумкин. Psixologik himoya, kompensatsiya fenomenal holat sifatida psixologik tavsiflanishda olimlarning kator izlanishlari mavjud.Noto‘kislik kompleksi (A.Adler), xarakatni tugallanmaganlik samarasi (B.Zeygarlik), psixologik himoya mexanizmlari (L.N.Leontev),motivi maqsadga yo‘nalganlik mexanizm (A.N.Leontev).Magik (mujizaviy) harakat (Satr). Qayg‘uniig oqibatlari (E.Lindemann). Ruhiy tushkunlikning psixologik tavsifi.
O‘smirlik davri xususiyatlarini tadqiq qilgan D.B.Elkonin va T.V.Dragunovning ta’kidlashicha, o‘g‘il va qizlarning bu yoshda o‘rtoqlari bilan munosabatlarga intilishi, tengdoshlari jamoasining hayotiga qiziqishi yorqin namoyon bo‘ladi. O‘smirlarning o‘rtoqik va do‘stlik tuyg‘ulari o‘zaro munosabatlarini o‘rgangan I.V.Straxov, ularning o‘zaro munosabatlarini uchta shaklga: ulfatchilik, o‘rtoqlik va do‘stlikka bo‘ladi. Har bir yuksak tuyg‘uni psixologik jihatdan taxriflab, ularning rivojlanishini bayon qiladi, yuksak insoniy tuyg‘ularning shakllanish surxati, barqarorligi o‘g‘il bolalar bilan qizlarda birmuncha farqlanishini ta’kidlaydi. V.A.Krutetskiy va N.S.Lukinning fikricha, haqiqiy o‘rtoqlik va chinakam do‘stlik - mardonavor o‘rtoqlik va talabchan do‘stlikdir. Bunday o‘rtoqlik va do‘stlik amaliy yordamni va o‘rtog‘ining xatolarini to‘g‘ri, samimiy va ochiq tanqid qilishni taqozo etadi
Мазкур адабиётларни таҳлилқилар эканмиз, улардаги психологик мухофаза методологиясига тааллуқли айрим умумий жиҳатларни ижтимоий психология фани нуқтаи назаридан тадқиқ килишимизга тўғри келади. Чунончи, барча тадкикотчилар хам ижтимоий психологиянинг методологик тамойилларига амал килган холда шахс психологик мухофазаси учун мухим бўлган у ёки бу жихатни назарий-илмий тарзда асослаб берадилар. Булар ичида шахс психологик мухофазаси учун мухим назарий-илмий ахамият касб этувчи ижтимоий психологик вазифаларни аниклашга каратилган тадкикотларни Андреева Г.М. Давлетшин М.Г., Забродин Ю.М.,Карнеги Д., Каримова В.М., Паригин Б.Д., Снигирева Т.В., Филиппов А.В., Шихирев П.Н., Шоумаров Г.Б., Ядов В.А., Гозиев Э.Г.; шахс фаоллиги билан боглик тадкикотларни Абульханова-Славская К.А.,Ануфриев Е.А., Гримак Л.П., Ломов Б.Ф., Лейтес Н.С.,Голубева Э.А., Кодиров Б.Р., Липкина А.И., Петровский В.А., Рубинштейн С.Л., Кодиров Б.Р.;ижтимоий установка билан боглик тадкикотларни Асмолов А.Г.,Надирашвили Ш.А., Узнадзе Д.Н., Шихирев П.Н., Allpoкt G.W., ижтимоий эхтиёжлар ва фаолиятдан коникиш билан боглик тадкикотларни Божович Л.И., Братко А.А., Вилюнас В.К., Додонов Б.И., Китвел Т.А. Maslow A.H ; шахсга индивидуал ёндашувнинг таъминланиши билан боглик тадкикотларни Климов Е.А., Мерлин Б.С., Небилицин В.Д., Пейса- хов Н.М., Русалов В.М., Славина Л.С.,Стреляу А., Теплов Б.М.; шахсга муносабат тизими асосида ёндашув истикболларига багишланган тадкикотларни Здравомислов А.Г., Кузмин Е.С., Лазурский А.Ф., Муксинов Р.И., Мясищев В.Н., Столин В.В , Щербаков А.И., Богославский В.В.; шахсга хиссий-иродавий сифатлар асосида ёндашув истикболларини тадкик килувчи тадкикотларни Бассин Ф.В., Василюк Ф.Е., Гиссен Л.Д., Зильберман П.Б., Конопкин О.А., Мажидов Н., Наенко Н.И., Прихожан А.М., Розелнблат В.В., Хекхаузен Х., Эберлейн Г., Невв Д.О.; таълим муассасаларида психологик хизмат моделини тадкик килишга багишланган тадкикотларни Бреинштейн М.С., Дубровина И.В.,Кала У.В., Рудик В.В., Лейметс Х.О., Маттес Г.О., Пратуивич Ю.М., Сиэрд Ю.Л. мехнат жамоаларида психологик хизмат вазифаларини белгилашга каратилган тадкикотларни (Герчиков В.И., Зотова О.И., Изард.К., Ишутина Г.А., Ковалев Г.А., Леонова А.Б.{, Лоос В.Г., Попова И.И., Паригин В.Д., Саксакулм Т.И., Saylуs S.M.) алохида кайд этиш мумкин. Бу эса психологик мухофаза жараёнининг бугунги кундаги айрим долзарб жихатлари, муаммолари ва унинг ечимлари хакида уйлашга, фикр мулохаза юритишга ва уз тадкикотимиз вазифаларини белгилаб олишга назарий - илмий ва методологик манба сифатида ёрдам беради, деб уйлаймиз. Ижтимоий психология методологияси, принциплари ва вазифаларини белгилашга каратилган тадкикотлар мазмунида психологик хизмат муаммосининг хам маълум маънода яшириниб ётганлигини курамиз.Зеро, бугунги кунгача яратилган барча ижтимоий психологик принципларнинг асосий мезонлари бўлган "шахс ва фаолият бирлиги","онгнинг фаолиятда тараккийси", "муомала", "индивидуал ёндошув" "муносабат","турмуш тарзи", "ижтимоий установка", "борликни объектив ва субъектив акс эттириш", "жамоа", "ижтимоий коникиш", "ижтимоий хулк-атвор" кабиларнинг жамиятдаги амалий урни ва истикболини психологик хизмат татбикисиз тулик тасаввур этиб булмайди.Айникса, олимлар томонидан бугунги кунда ижтимоий-психологик ходисаларга инсон тараккиёти ва кадриятлари асосида ёндошув муаммосининг (М.Г.Андреева, Ю.М.Забродин , Д. Карнеги, Э.Гозиев, В.М.Каримова , И.С.Кон, C.И. Коралев, Б.Д.Паригин, Е.В.Шорохова, С.И.Б.Шоумаров ) ва шахс ва фаолият уйгунлигини таъминлашга хизмат килувчи психологик ёндашувни таъминлаш муаммосининг Абульханова-Славская, Ж.Брунер, Л.С.Виготский , М.Г. Давлетшин, У.Джемс, А.Г.Ковалев, А.Н.Леонтьев , А.В.Петровский , С.Л. Рубинштейн , В.А.Токарева, Д.И.Фелдиштейн, Э.Фромм, Кодиров Б.Р.) уртага ташланиши психологик мухофаза методологияси хакида жиддийрок уйлашни ва мулохаза юритишни такозо этмокда.
Бугунги психология фани тараккиёти анъаналари билан боглик инсоннинг амалий психологиясини, унинг жамиятдаги ижтимоий фаоллиги ва ижтимоий табиатидан ажратиб булмайди. Шу нуктаи назардан, инсон омилларини ва унинг жамиятдаги ижтимоий жараёнларини тугри ва самарали бошкариш жараёни жамиятга ва жамият аъзоларига психологик хизмат курсатиш мукаррарлигини талаб килади.Вахоланки, иктисод, хукук, этика, этнография, тарих, социология ва шу каби барча фанларнинг узаро мустахкам хамкорлиги натижасида инсон психологиясининг амалий муаммолари хал этилиши лозим.
Илмий адабиётлар талкини психологик мухофаза методологиясининг умумий йуналишлари Гарб ижтимоий психология намояндалари тадкикотларини куйидагича изохлаш мумкин: В.Вундтнинг 1900 йилда чоп этилган "Халклар психологияси" номли йирик (ун томлик) эпик асари ижтимоий психология йуналишларини ёркинлаштиришга хизмат килиб, инсон маънавияти, маданияти ва мафкурасини урганишнинг мураккаб томонларини очиб берди. Таникли инглиз психологи Вильям Макдугаллнинг 1908 йилда ёзилган "Ижтимоий психологияга кириш" асаридаги "ижтимоий хулк-атвор инстинктлари" назарияси фрейдизмга карши уларок инсон инстинктлари ва фаолият уйгунлигини таъминлаш муаммосини ёритишга илк бор асос булиб хизмат килди. Бинобарин, Э.Фромм, Ж.Саливен, В.Шутц, Г.Шепарде, В.Байон каби олимлар томонидан гурухлар психологияси назариясини яратишга асос солинди. Бунда турли хил ижтимоий психологик тренинглар оркали гурухдаги шахслараро муносабатлар билан боглик психологик иклимни камол топтириш йулларининг илк бор курсатилиши мехнат жамоаларидаги ижтимоий психологик хизмат вазифаларини белгилаш учун маълум даражадаги эмпирик маълумот сифатида хизмат килиши мумкин.
Ғарбда яратилган когнитивизм доирасидаги назариялар психологик мухофаза методологиясини асослашга хизмат килади. Чунончи, Л.Фестингернинг когнитив диссонанслар назарияси (инсоннинг фаолият объектига нисбатан хулк-атвори ёки муносабатини онгли равишда узгартиришга асосланган), Т.Ньюхомнинг хамкорлик коммуникатив назарияси (узгаларга ва умумий фаолият объектига ижобий муносабатларни таркиб топтиришга асосланган),Ч.Осгуд ва П.Таненбауманинг "конгруэнтлик" (инсон когнитив тузилиши асосидаги объектни бахолашга каратилган) назарияси , Г.Олпорт,А. Маслау, К.Роджерс каби олимларнинг изланишлари ҳам шулар жумласидандир. Яна шуни кайд этиш керакки, америкалик таникли психолог Абрахам Харольд Маслаунинг "Инсонга бир бутун ёндашув концепцияси" психологик хизмат жараёнида инсонни тушуниш ва ижтимоий мотивацион ривожлантириш муаммоси устида тадкикотлар олиб борилиши учун мухим ахамият касб этади. Маслаунинг фикрича, инсоннинг барча тугма потенциал имкониятлари факатгина ижтимоий шарт-шароитнинг яратилиши билан руёбга чикиши ва унинг психологик муҳофаза тизимини шакллантириш манбаига айлантириш таъкидланади. А.Маслау фан оламида узига хос "мотивацион тизимнинг иерархик модели" ни яратдики, ( MasloW A.H.) унга мувофик индивид хулк-атворидаги ижтимоий жихатдан мухим бўлган юкори эхтиёжларнинг йуналиши куйи эхтиёжларнинг кай тарика кондирилиши асосидагина таркиб топиши мумкин. Бу жараён куйидаги тартибга эга:
1).Физиологик эхтиёжлар.
2).Хавфсизлик эхтиёжлари.
3).Мехр ва садокат эхтиёжлари.
4).Тан олиш ва бахолаш эхтиёжлари.
5).Уз-узини хар томонлама ривожлантириш эхтиёжлари.
Дархакикат, мазкур иерархик тизим мотивациясининг илмий жихатдан асослаб берилиши биринчидан, ижтимоий психологиядаги эхтиёжлар ва мотивлар билан боглик катор тадкикотларга хамоханг булса, иккинчидан, мазкур йуналишдаги психологик мухофаза методологиясини яратиш учун алохида илмий истикболга эга.Чунки, психологик мухофаза жараёнида инсоннинг ижтимоий эхтиёжлари муаммоси илмий жихатдан тугри талкин килиниши ва тугри йуналтирилиши лозим. Айни пайтда Маслау таъкидлаган эхтиёжлар классификацияси марказида бизнингча психологик мухофаза эхтиёжлари ётади.Зеро инсоннинг уз-узни ПМ килиши бошка эхтиёжларни муваффакиятли кондира олиши учун маълум даражада ижтимоий-физиологик замин тайёрлайди. Бу борада катор таникли социолог, психолог ва файласуфлар томонидан эътироф этилган илмий мулохазаларга таяниш мумкин. Масалан, Д.Н.Узнадзенинг "... эхтиёж тушунчаси ... тирик организм учун зарур бўлган ва айни пайтда кулга киритилмаган барча нарсаларга тааллукли" ва М.С.Каган, А.В.Маргулис, Э.М. Эткиндларнинг "эхтиёж бу-керакли нарсаларнинг етишмаслик окибати" , В.А.Ядовнинг "эхтиёж-инсон шахси ва организм фаолияти учун керак бўлган зарурат ва етишмовчилик махсули" Л.И.Божовичнинг "эхтиёж-индивид организми ва у шахс тараккиёти учун мухим бўлган зарурат". А.В.Петровскийнинг"эхтиёж - жонли мавжудот хаёт кечиришининг конкрет шарт-шароитларига унинг карамлигини ифода этувчи ва бу шарт - шароитларга нисбатан унинг фаоллигини вужудга келтирувчи холатдир", каби фикрлари шахс тараккиётини таъминлаш йулида эхтиёжларнинг биологик ва ижтимоий уйгунлигини хисобга олган холда психологик мухофаза методологияси яратилишининг навбатдаги вазифаларини белгилаш имконини беради.
Психологик мухофаза методологиясини талкин этишда инсоннинг хиссий холатини тушуниш ва унинг уз мехнати махсулларидан ижтимоий коникиш жараёнини таҳлил килиш ва ривожлантиришга багишланган айрим тадкикотларнинг урни ва истикболига хам алохида эътиборни каратиш лозим, деб уйлаймиз. Масалан, Ф.Херцберг ва унинг издошлари томонидан мехнат фаолиятини ташкил этишдаги эмоциоген фаркланиш механизмлари тадкик килинди. (Hукzbукg - 1959). Мазкур изланиш махсулига кура мехнат фаолиятини ташкил этишда ижодийлик, мустакиллик, уз-узини билиш, ривожлантиришга каратилган тадбирларга эътибор берилса шахс фаолияти унумдорлигига ижобий таъсир этувчи хиссий кечинмаларни ва аксинча, факат техник жараёндангина иборат бўлган мехнат шароити яратилса шахс фаоллигига салбий таъсир этувчи хиссий кечинмаларнинг намоён этилиши кузатилади. Дархакикат, фаолиятнинг бажарилишига нисбатан ижобий-хиссий кечинмалар шакллантирилмас экан, фаолият махсули хам инсоннинг уз фаолиятидан ижтимоий маънодаги коникиши хам нихоятда паст савияда булади. Психологик мухофаза жараёни эса худди ана шу ерда уз таъсирини, яъни фаолиятдан ижтимоий коникиш жараёнини маълум даражада юкори савияга кутара олиш санъатини курсатиши лозим.
Психологик мухофаза методологияси учун индивидуал психологик фаркланиш назариясининг яратилишини ва бу борада унлаб йирик тадкикотларнинг мавжудлигини мухим манбалардан бири cифатида хеч муболагасиз эътироф этиш мумкин. Дифференциал психологиянинг махсули бўлган бу йуналиш, даставвал, немис психологи В.Штерн номи билан бевосита богликдир. У узининг 1901-йилда ёзган "индивидуал фаркланиш психологияси хакида" номли асарида хар бир индивиднинг узига хос психологик олами мавжудлигини экспериментал тарзда тадкик килади.Бинобарин,чет эл илгор психологиясида психологик муҳофаза методологияси учун мухим урин тутувчи куйидаги йуналишларга асос солинди:
1).Ч.Спирмен томонидан "икки омил"назарияси яратилди. Бу назарияга мувофик инсоннинг хар бир фаолиятида барча фаолиятлар учун умумий бўлган (1-омил) ва айнан мазкур фаолиятга мос бўлган (2-омил) барча хусусиятлар узаро богликликда тадкик килинади.Тадкикотчи ушбу омилларнинг инсон ва фаолият уйгунлигини таъминлаш учун зарур бўлган психологик мохияти ва мазмунини очиб беради (253;109).
2). Л.Тёрстон, Дж.Гилфорд томонидан яратилган "Мультифактор" назариясига биноан бирламчи аклий кобилиятлар (идрок тезлиги, хотира ассосациялари ва хоказо ) нинг хар бир индивиддаги таркиб топганлик куламини тадкик килинди ва шу асосда хар бир шахс фаолиятига алохида ёндашувни такозо этувчи психологик муҳофазанинг методологик принциплари ишлаб чикилди. Умуман, психологияда индивидуал фаркланишнинг 56 хил йуналишидаги типи маълум ва машхур. Масалан, объектив ва субъектив тип (даставвал, А.Бине тажрибаларида кайд этилган) фикрловчи фаол тип (А.М.Джорданту буйича), рационалистлар ва эмпириклар (У.Джемс тадкикотлари буйича)" чукур-тор" ва "майда-кенг" тип,(Г.Гросс маълумотлари буйича), назарий, иктисодий, эстетик, ижтимоий, сиёсий, диний типлар (Э.Шпрангер тадкикотлари буйича); шизотимик ва циклотимик типлар (Э.Кречмер тадкикотлари буйича); висцеротоник, соматомик, церебротоник типлар (У.Шелдон буйича); экстроверт ва интроверт типлар (К.Т.Юнг ва Г.Ю.Айзенк маълумотлари буйича) хакидаги эмпирик маълумотларнинг кайд этилиши, шулар жумласидандир.
Б.М.Теплов, В.С.Мерлин, В.Д.Небилицин, Э.А.Голубева, Б.Р.Кодиров ва уларнинг шогирдлари томонидан олиб борилган эмпирик тадкикотлар мазмуни ижтимоий психология ва ижтимоий психологик муҳофаза учун мухим бўлган хар бир шахснинг (индивиднинг) табиий ва тугма сифатларини, олий нерв фаолиятининг узига хос кобилият элементларини ва унга таъсир этувчи таълим-тарбия, ташки мухит ва фаолиятнинг не чоглик ташкил этилиш жараёнини мукаммал урганиш ва уни ижтимоий максадлар асосида ривожлантириш йулларини белгилаш учун катта имконият яратди. Мазкур имкониятлар аввалам бор инсондаги у ёки бу фаолиятни бажаришга бўлган иктидор куртакларини урганишни ва шу асосда шахс фаоллигини камол топтириш учун асос сифатида хизмат килиши мумкин. Шунга мувофик махсус тадкикотлар шуни тасдиклаяптики, фаолиятни муваффакиятли ташкил этиш учун индивидуал хусусиятлар, айникса, хар бир шахс темпераменти ва индивидуал услубига хам боглик. Айникса, мехнат ва укув фаолияти жараёнида ушбу холатни кузатиш, таҳлил килиш ва ривожлантириш билан боглик усуллар мажмуасининг ишлаб чикилиши психологик муҳофазанинг мухим вазифаси эканлигидан далолатдир.
Шахс фаолиятига индивидуал ёндашув йуналиши билан боглик психологик муҳофазанинг маълум методологик тамойилларини илмий-татбикий жихатдан асослаб берувчи олим Н.С.Лейтес маълумотларига караганда, асаб тизими нисбатан кучсиз бўлган кишиларда купинча бир хилдаги ишнинг бажарилишида маълум афзалликлар борлиги аникланган: уларнинг юкори сезгирлиги таъсирланувчанлик муваффакиятини таъминлайди, лекин у ёки бу фаолият жараёнидаги фавкулотда ва кучли кузгалувчилар асосида намоён булувчи вазиятларда кучсиз типдаги кишилар айнан узларининг физиологик хусусиятларига кура ишни уддалай олмай колишлари мумкин.Чунончи, асаб тизими типи анча кучли бўлган кишилар бир хил, анча суст типдаги кишилар эса бошка хил вазифаларни бир мунча осон хал киладилар. Асаб тизимининг кучи буйича фаркланадиган кишилар бир хилдаги вазифани хал этишга купинча хар хил йуллар билан боришлари кераклигини Н.С.Лейтес уз асарларида хар томонлама асослаб бердики, бу -психологик муҳофаза учун мухим жараёндир. Зеро, фаолият унумдорлигиинсоннинг уз потенциал имкониятлари куламидан окилона фойдаланишнинг махсулидир. Е.А.Климов, В.С.Мерлин, В.М.Русалов Б.М.Теплов тадкикотларида хам шахс темпераменти асосида унинг машгул бўлган у ёки бу фаолиятни муваффакиятли бажаришдаги индивидуал услубнинг белгиланиши зарурлигини илмий жихатдан асолаб берувчи маълумотлар бор. Жумладан, Е.А.Климовнинг эмпирик маълумотлари бир неча станокда ишлашда асаб тизимидаги"харакатчан тип"даги хам, "харакатсиз тип"даги ходимлар хам бирдек юкори даражадаги ишлаб чикариш муваффакиятларига эришиш мумкинлигини тасдиклайди. Бунинг асосий сабаби эса, бир хил мехнат вазиятида турлича харакат йуналишини танлай билиш ва амалга оширишдир.
Умуман, юкорида кайд этилган олимларнинг умумий фикр-мулохазаларига кура индивидуал услубнинг шахсда дарров пайдо булмаслиги, балки купинча стихияли тарзда (яъни,индивидуал-хиссий асаб сифатлари ёрдамида) пайдо булиши кайд этилади. Демак, хар бир шахсга психологик хизмат давомида уз имкониятлари ва фаолият талаби уйгунлигини таъминлаш йулларини излаш асосида ёндашилса мазкур шахс фаолиятидаги индивидуал услубнинг таркиб топиши тобора ривожланиб, такомиллашиб боради. Бу эса, уз навбатида шахс ва жамиятнинг ижтимоий тараккиётига ижобий таъсир этмай колмайди.
В.М.Русалов тадкикотларида ижтимоий психология учун мухим бўлган хамкорлик фаолияти муваффакияти маълум жихатлари билан индивидуал услуб имкониятларига хам боглик эканлиги кайд этилиб, "холерик" темпераментли киши билан шерик булиб ишлаганга караганда" флегматик" ва" меланхолик" билан биргаликда ишлаган холларда анча самарали булиши эмпирик маълумотлар асосида тадкик килинади.
Мазкур тадкикотлар хар бир шахсни фаолиятдаги муваффакиятсизликларга нисбатан мухофазаланиш (химояланиш) куроли сифатида хар бир шахс учун характерли бўлган индивидуал услуб мезонларини ишлаб чиркиш ва унинг психологик хизмат жараёнида янада такомиллаштириш йулларини излашга даъват этди. Психологик муҳофаза муҳим компонент ҳисобланган шахс индивидуал фаркланишининг ижтимоий кимматини тадкик килиш муаммоси К.К.Платонов асарларида бир кадар кенгрок куламда кайд этилади.
К.К.Платоновнинг психологик мухофаза билан боглик ижтимоий-психологик индивидуаллик муаммосини инсон индивидуал олами намоён булишининг энг юкори даражаси сифатида тадкик килди ва психологик мухофаза мохиятини тасаввур килиш учун мухим бўлган шахсни нафакат узининг индивидуал хусусиятлари асосида, балки бу индивидуал хусусиятларнинг ижтимоий мазмуни уз-узини адекват бахолаш ва ривожлантиришга асосланган шарт-шароитларни яратиш билан камол топтириш мукаррарлигини илмий жихатдан асослаб берди.
Психологик мухофаза методологиясини яратишда "Установка"," Ижтимоий установка" муаммоларига багишланган тадкикотлар хам мухим урин тутади. Чунки, психологик хизмат жараёнининг психологик химоя воситаси сифатидаги асосий вазифаларини ижтимоий установка тадкикисиз тасаввур этиб булмайди.
Бинобарин,Установка (психологияда) шахснинг муайян фаоллигини (идрок, тафаккур, максадга мувофик харакатлар ва хоказо) бажаришга каратилган, аввалги тажрибаси билан белгиланган тайёргарлиги; кишининг уни муайян тарзда харакатга ундовчи тайёргарлик формаси хисобланади.
Кейинчалик эса, Гарб, айникса, АКШ олимлари томонидан ижтимоий установка тушунчаси "аттитьюд" сузи билан ифодаланиб, социал психология ва социология фанига шахснинг гурух аъзоси сифатидаги хулк-атворига, уни механизмларини урганувчи объект сифатида киритилди.(У.Томас, Ф.Знанецкий,Г.Оллпорт, М.Смит, Д.Кац ва бошкалар). Демак, ижтимоий психологияда биринчи булиб "аттитьюд" тушунчаси "индивиднинг ижтимоий максади ва мохиятига нисбатан психологик тайёргарлиги сифатида ёки айрим ижтимоий сифатларни англашга нисбатан намоён булувчи индивиднинг онгли холати" сифатида талкин килинди ва бу талкин катор экспериментал тадкикотлар асосида мустахкамланди.
1935 йилдаёк Г.Оллпорт "аттитьюд тушунчаси, эхтимол хозирги замон америка ижтимоий психологияси учун энг характерли ва зарурдир", деб таъкидлаган эди.(G.W.)Ollpot .
Г.Оллпорт аттитьюдга шахснинг харакатга тайёргарлик жараёни сифатида караб хулк-атворни келтириб чикарувчи якунланган манба эканлигини эътироф этади ва бу, шахснинг йуналиши учун жуда мухимдир. Худди шундай мулохазани Э.Богардуснинг "Аттитьюд - бу атроф-мухитдаги айрим омилларга мос ёки карама-карши (towadoк against) харакат килиш анъанасидир" (У.S.Qogads-1931) деган фикри билан хам изохлаш мумкин. Бу уринда муаллиф шахснинг фаолиятга нисбатан уз-узини психологик мухофаза килиши жараёнига жиддий эътибор берадики, бу эътибор психологик мухофазага асосланган хизмат жараёнининг айрим илмий-назарий жихатлари хакида фикр-мулохаза юритиш имконини беради.
Шунингдек, психологик мухофаза жараёнида хисобга олиниши ва тадкик килиниши мухим бўлган установка муаммоси В.М.Снайдер тадкикоти буйича уз-узини кузатиш (sеld monitoкing) жараёни билан боглик холда, шунингдек установка ва хулк-атвор хамжихатлигидан далолат берувчи "лаёкатлилик принципи (aкaitabifity pкinsiplу) замиридаги эмпирик маълумотлар кайд этилса, Дюваль ва Вихланд тадкикотлари установкани "уз-узига диккатни каратиш" (abiуktiку sуlf-awaкуnуss) назарияси асосида тадкик килади ва тегишли курсатмалар беради .
Умуман олганда, психологик хизмат методологиясини яратишдаги психологик мухофаза талкини учун мухим бўлган аттитюд тушунчасига, Г.М.Андреева (1988) томонидан куйидаги турт илмий йуналишни белгилаш асосида янада ойдинлик киритилади:
1). Мувофиклаштириш - уз максадларига эришиш учун хизмат килувчи аттитюднинг объектга нисбатан субъектни йуналтира олиши;
2). Билиш - у ёки бу объектга нисбатан аттитюднинг соддалаштирилган хулк-атвор курсатмасини таъминлай олиши;
3). Ифодалилик - шахс уз-узини идора килишида атитьюд шахс сифатида узини ифодалаш учун субъектнинг кескин,
танг холатларидан халос килиш усули сифатида намоён эта олиши;
4). Химоя - аттитюднинг шахс ички зиддиятларини бартараф этишга хизмат килиши. Демак, айтиш мумкинки, аттитюднинг мазкур туртала вазифаси, хам инсон ва фаолият тараккиёти уйгунлигига хизмат килувчи психологик мухофазанинг карор топтирилишига кумаклашиши табиий. Чунки, ижтимоий тараккиёт оммиллари хамиша инсон установкалари камолотига хамохангдир. Бу хамохангликни тулик хис этган холда аттитюдни янада кенгрок куламда " ижтимоий установка"номи билан эътироф этиш кабул килинган (В.А.Ядов,Д.Н.Узнадзе, Г.М.Андреева,П.Н.Шихирев, Ш.А.Надирашвили, А.Г.Асмолов ва бошкалар.). Бу эса ижтимоий психология фани учун мухимбўлган психологик мухофаза методологиясини назарий-илмий жихатдан янада ойдинлаштиришга хизмат килади.Чунончи, Д.Н.Узнадзе кашфиётида установка маълум эхтиежлар ва уларни кондириш мажмуаси мукаммал очиб берилган булса (Узнадзе Д.Н.-1961), В.А.Ядов коидаларида установка маълум вазиятлар билан боглик" уз-узини идора килиш" мезони сифатида урганилди ва бу, уз навбатида, ижтимоий психология фани тараккиётига " ижтимоий фаолият иерархияси", деган янги тушунчани олиб кирди (ЯдовВ.А.-1979).
В.А.Ядов томонидан ишлаб чикилган мазкур иерархик тизимшахс фаолиятини тугри ташкил этиш билан боглик психологик мухофаза иерархияси тизимини тасаввур этишда хам маълум даражада асос булиб хизмат килиши мумкин.
Bugungi kunda barkamol shaxsni shakllantirish va uni psixologik xususiyatlardagi o‘ziga xoslik psixologik ximoya mexanizmlarini shakllantirish imkoniyatini oshiradi.Jumladan :

  • agressiq xulq ko‘rinishlarini korreksiya qilishning umumiy modeli psixologiya tizimida ishlab chiqilgan Ya’ni:

  • ijtimoiy me’yorlarni anglay olish uquvini xosil qilish

  • ehtiyoj va imkoniyatlarni to‘g‘ri baholay olish ko‘nikmalarini shaklantirish.

  • jamiyatdagi qoidalarni, kutishlarni shaxs ongiga singdirish, kompromistik xususiyatlarni shakllantirish,

  • ijtimoiy ijobiy ustanovkalar haqida bilish saviyasini shaklantirish,

  • hayotdagi qarama qarshiliklarni to‘g‘ri tushuntira olish,

  • O‘zini –o‘zi va boshqalarni anglash xususiyatini shaklantirish, favqulotda vaziyatlarda to‘g‘ri qaror qabul qilish,

  • muammoli vaziyatlarga to‘g‘ri baho berish va adekvat yechimini topa bildirish ko‘nikmasini shaklantirish,

  • empatiya , alturizm xususiyatlarini rivojlantirish.

Bu model ta’lim tarbiyani modellashtirish va tizimli olib borishda, barkamol shaxs taraqqiyotini ta’minlashda muxim ahamiyatga ega
Шундай қилиб юқоридагиларга асосланиб психологик муҳофаза муаммосининг илмий адабиётларда ёритилишининг тадқиқ қилиш орқали мазкур муаммонинг ижтимоий психологик тамойилларига жиддий эътиборни қаратиш зарурлиги маълум бўлди. Чунки, илғор психология вакилларининг ҳар бир ўтказган тадқиқоти натижалари маълум бир даражада психологик муҳофаза муаммосининг ижтимоий психологик муаммо эканлиги қайта – қайта таъкидлашга хизмат қилади. Бундан ташқари таҳлиллар шуни кўрсатадики, айнан ўсмирлик ёшида ўз – ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларни илмий – амалий жиҳатдан ўрганишга қаратилган адабиётларнинг ниҳоятда тақчиллиги бугунги кунда мазкур муаммонинг аниқ йўналтирилган тадқиқот предметига айлантириш лозимлигидан далолат беради. Бунинг учун эса энг аввало айнан ўсмирлик ёшида ўз – ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларни махсус тарзда ўрганишнинг назарий методологик асосларига мурожаат қилишга тўғри келади. Зеро, ҳар қандай аниқ йўналтирилган тадқиқот йўналишига мос назарий – методологик ишланмаларини илмий мушоҳада қилмасдан туриб ишнинг илмий янгилигига ва салоҳиятига ижобий баҳо бериб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан юқорида тадқиқ қилинган илмий адабиётлар таҳлилига асосланиб ўсмирларда ўз – ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларни ўрганишнинг назарий – методологик тамойиллар талқинига алоҳида эътибор қаратишни лозим топдик.




    1. Download 312.49 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling