O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


O‘smirlik davriga xos bo‘lgan psixologik muhofaza imkoniyatlarini o‘rganishning nazariy-metodologik asoslari


Download 312.49 Kb.
bet6/20
Sana07.01.2023
Hajmi312.49 Kb.
#1083129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari

O‘smirlik davriga xos bo‘lgan psixologik muhofaza imkoniyatlarini o‘rganishning nazariy-metodologik asoslari.

Биз мазкур тадкикотимиз давомида юкоридаги назарий-илмий мулохазаларга асослаб ўсмирларда ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар тизимини тадқиққилишга ва бу жараён учун муҳим бўлган ижтимоий-психологик мезонларни танлашга уларга маълум маънода амалий таърифлар беришга харакат қилдиқ.
Усмирнинг уз-узни психологик мухофаза килиш хакидаги билимлари унинг ижтимоий тажрибаси, хулк-атвор мотивацияси ва уз-узини тарбиялашга, ривожлантиришга жиддий ёндашуви асосида шаклланади. Табиийки, бундай ёндашув заиф, суст бўлган жойда психологик муҳофаза тизими хам етарли даражада шаклланмайди. Бу шаклланмаслик замирида эса шахс ижтимоий тараккиётига, унинг фаоллигига ва узи имкониятларидан унумли фойдалана олишга бир мунча тускинлик килувчи омиллар ётадики мазкур «омиллар»ни назарий-илмий жихатдан урганиш тадкик килиш тадкикотимизнинг асосий вазифаси хисобланади. Шунга мувофик уз-узини мухофаза килиш хакидаги тасаввурлар тизимини очиб беришга каратилган илмий-методологик асарларни ва тадкикотларни тахлил килиш оркали уз тадкикотимиз олдида турган вазифаларни хал килишни максад килиб олган эдик.
Колаверса, шу боисдан психологик мухофаза мезонларини илмий жихатдан тугри танлаш, тушуниш ва тадкик килиш усмир шахсидаги психологик мухофаза имконият­ларини камол топтиришда мухим ахамият касб этади, психологик мухофаза хакидаги тасаввурларнинг шаклланиши усмир шахсидаги психологик имкониятлар куламига жиддий эътибор каратишни такозо этади."Психологик мухофаза маълум зиддиятли холатларга тушмаслик учун уз-узини билиш ва идора кила олиш жараёнидир. Психологик химоянинг асосий вазифаси инсон онгидаги турли хил салбий таъсир этувчи омиллар билан боглик шахс безовталигини бартараф этишга хизмат килишдир" 253,121.(Психологик лугат)
Психологик мухофаза шахснинг хар кандай хулк-атвор йуналишларида намоён булиши ва шахсни турли хил ноадекват фаолият иллатларидан саклаб колиши мумкин (Б.В.Зейгарник, Б.С.Ератусъ).Илмий адабиётларда психологик химоя механизмлари (перцептив тизим, идентификация), уз-узини адекват бошкарув,онгли "менлик"каби куринишлари хакида купгина назарий-илмий мулохазалар мавжуд.(Г.М.Андрева (19) А. В.Петровский (234,) 0. А.Конопкин (153), Ж.Брунер (70.) Яна шуни кайд этиш керакки, психологик химоя муаммоси, "Психологик лугатда" кайд этилишича (253) фан оламида илк бор фрейдизм томонидан онгсизлик ва инстинктив холатларни (асосан жинсий) бартараф этишга каратилган онгли "Менлик" (ички "цензура") ни намоён кила олиш жараёни психологик химоя сифатида урганилган ва тадкик килинган. Лекин, бизнинг фикримизча "психологик химоя" тушунчаси, унинг мазмуни ва мохияти, фрейдизмдан бир неча асрлар илгариёк Гиппократ,(э.о.460-377) Ибн Сино, Берунийлар замонида илк бор тадкик килинган ва бу борада тегишли илмий-амалий мулохазалар кайд этиб утилган. Масалан, Гиппократ узининг фан оламидаги илк бор тадкик килинган индивидуал фаркланишнинг табиий-илмий нззария-сида хар бир инсоннинг узига хос ва бетзкрор хиссий бошкарув хусусиятлзри буладики, унда хаётда одамлар билан мулокотда за бирга фаолият жараёнларида унумли фойдаланиш зарурлигини ва бу-маълум маънодаги психологик химоя воситаси эканлигини уктиради. Буюк мутафаккир Ибн Синонинг "Тиб конунлари"да эса хар бир ин­соннинг мижози ва бу мижозга мос харакатлар мажмуасининг батафсил ишлаб чикканлигини психологик химоя воситаси сифатида талкин килиш мумкин (63).
Беруний уз асарларидз табиат ва жамиятдаги барча зиддиятдарга нисбатан ижтимоий - мантикий фикрлай олиш ва мантикий хулосалар чикара олиш хусусиятини хар бир инсонда таркиб топтириш лозим бўлганижтимоий химоя жараёни сифатида талкин килади .Дархакикат, Гиппократ, Ибн Сино ва Берунийларнинг мулохазаларидаги назарий-илмий мазмун узининг амалий кимматини бугунги кунда хам йукотган эмас. Чунки, табиатан турли-туман яратилган инсоннинг хулк-атвори, хиссий кечинмалари, кизикиш ва мотивлари хам бир-бирига ухшамаган ранг-баранг холатда намоён булиши мумкин. Худди ана шу ранг-барангликни урганиш, билиш ва ривожлантириш инсондаги психологик мухофазанинг азалий мухим шарти хисобланган.
Таникли психолог Ж.Брунернинг "янги карашлар" гоясига асосан психологик химоя "перцептив химоя" воситаси сифатида, яъни инсоннинг инсон томонидан адекват идрок килиниши билан бевосита боглаб талкин килинади. Албатта, бу уринда инсонлар уртасидаги муомала, мулокот ва муносабат мезонлари алохида урин тутади 72.
Психологик мухофаза хар бир шахсдаги фаолият жараёнида содир булувчи хулк-атвор белп'тлари мувофиклаштириладиган ва бир-бирига якинлаштириб "тенглаштириладиган" жараёнларнинг кечиши билан хам бевосита боглик. Бу муаммо В.Э.Чудновский тадкикотларида шахс характеридаги (индивидуал ва жамоа-гурух) мотивацияларининг шаклланиши ва амалга оширилиши, шунингдек,узаро хамксюликка интилиш нуктаи назаридан асослаб берилади. Бунда асосан икки жихат асосида таркиб топувчи шахс бекарорлиги пси­хологик мухофааа воситаси(куроли) сифатида тадкик килинади ва асослаб берилади 364. Чунончи, психологик мухофаза воситаси сифатида таркиб топувчи баркарорлининг биринчи жихати - одамнинг уз шахсий мавкеини саклаб колиш сифатида хамда узининг шахсий карашларига зид бўлган турли тавсияларга карши туриш, уларга дош бера олиш жараёни билан богланса, иккинчидан, шахс баркарорлиги одамнинг уз шахсий мавкеини муетахкамлаш сифатида вазиятни хамда уз шахсий хулк - атворини узгартирипщан иборат эканлиги кайд зтилади. Шунинг учун, В.З.Чудновский биринчи жихатни (аспектни) мудофаа аспекти, иккинчиси эса хужумкорлик (тажаввускорлик) аспекти деб атайди ва уни эмпирик далилларга таянибасослайди.Гарб психологиясида психологик химоя муаммосига ички ва ташки "мен"ликда намоён булувчи зиддиятларни бартараф этишга каратилган реал "мен"ликнинг намоён булиши сифатида каралади ва бунда купинча инсон мазмуни ва характеридаги псхоаналитик нео-бихивористик(хулк-атвор)карашлар уз аксини топган .Кейинги қўлга киритилган илғор психология маълумотларига караганда психологик химоя субъектнинг мукаммал шахс сифатида уз атрофидагилар билан хамкорлик фаолиятида намоён булувчи зид­диятларни кондириш жараёних демакдир. Шунингдек, психологик химоянинг музаффакиятли ва муваффакиятсиз турга булиш хам кабул килинган.Муваффакиятли психологик химоя шахсдаги керагидан ортик асабийлик, хиссий зурикиш ва безовталик билан боглик барча кечинмаларни олдиндаы бартараф этишга эришиши тушунилса, мувафакиятсиз психологик химояда эса мазкур кечинмаларнинг шахс фаолиятига яъни фаоллигига мудом салбий таъсири тугалланмаганлиги кузатилади. (Ш. Бартов)
Психологик химоянинг ижтимоий психологик кийматга эга бўлган эмпирик кафолати гурух аъзоси сифатида узини адекзат хис эта олиш, уз-узини адекват бахолай олиш, муваффакиятли фаолият курсатиш, керагидан ортик безовталик, асабкйлик ва хиссий зурикишларга дучор булмаслик каби хислатларда яккол намоён этилади.
Мазкур фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, у ёки бу шахсдаги психологик мухофаза имкониятлари хакида тегишли маълумотга зга булиш учун, даставал ундаги меъёрий хиссийфаолликнинг, уз-узини англашнинг, уз-узига муносабатларнинг, ўз-ўзини муваффакиятли идора кила олишнинг фаолият жараёнида не чоглик таркиб топаётганлигини урганиш ва тадкик килишга тугри келади. Айни пайтда, бу холат усмирларда психологик мухофаза хакидаги тасаввурларни шакллантиришга хизмат килади. Чунки, психологик мухофаза хар бир укувчини уз-узини англашга, уз-узини муваффакиятли идора килишга, уз-узидан фахрланишга ва уз имкониятларини тула-тукис ишга солишга кумаклашмас экан бундай психологик мухофазанинг ижтимоий киммати хакида гап хам були­ши мумкин эмас. Шу нуктаи-назардан психологик усмирлардаги психологик мухофаза имкониятларини тахлил килишга эхтиёж сезилди. Шундан келиб чикиб, тегишли илмий адабиётларга-асосланган холда психологик мухофаза самарадорлигини белгиловчи мезонлар устида уйлаш, фикрлаш ва илмий изланишлар олиб боришнилозим топилди. Бизнингча, психологик мухофаза самарадорлигини изохловчи мезонлар тизими психология тармоклари каби жуда куп ва хилма-хил булиши мумкин. Масалан шартли,равишда кабул киладиган булсак, психологик мухофаза самарадорлигининг ижтимоий психо­логик мезонлари,педагогик-психологик мезонлари. тиббий психоло­гик мезонлари, педагогик-психологик мезонлари ва хоказоларга ажратиш мумкин.
Ушбу шартли тизилмага асосланиб, уз тадкикотларимизда психо­логик мухофаза хакидаги тасаввурлар самарадорлигини у еки бу даражада белгиловчи факатгина ижтимоий-психологик ендашувга асосланган психологик хизмат мезонлари тизимини ишлаб чикдик ва шу максад асосида пси­хологик мухофаза тизимини ургандик, тахлил килдик ва тегишли хулосалар чикардик.
Чунки, шахснинг психологик хизмат жараёнида намоён булувчи ва ривожлантириб борилиши мукаррар бўлган уз-узига, узгаларга (шахслараро) ва фаолиятга нисбатан таркиб топаётган муносабатларнинг ижтимоий савиясини урганмай, тахлил килмай туриб унинг уз-узидаги нохуш хислардан, узгалар билан хамкорлик урнатиши билан боглик зиддиятли вазиятлардан, фаолиятдаги мувоффакиятсизликлардан психологик мухофаза килишга каратилган тадбирлар куламини белгилаб булмайди. Шу нуктаи назардан, муносабатнинг турли сохаларидаги ижтимоий психологик мезонлари буйича тадкикот олиб борган файласуфлар, психологлар, социологлар, психофизиологлар ва педагоглар (Б.Г.Ананьев, Г.М.Андрее ва, А.А Бадалов, Е.В.Шорохова Ф.В.Бассин, Л.С.Виготский, А.В.Веденов, Ю.М.Забродин, А.Г.Ковалов, И.С.Кон,Т.А.Китвель, Е.С.Кузмин, М.С.Кагон, И.Т.Левикин,В.С.Мерлин, В.Н.Мясишев, В.С.Магун,И.П.Павлов, К.К.Платонов,Б.Д.Паригин, С.Л.Рубинштейн, В.В.Столин, В.А.Ядов, I.Aizуn, M.Fischbуin, G.J.Кosуnbукg каби олимларнинг барчаси муносабатнинг маълум сохаларини илмий жихатдан асослаб берадилар. Масалан, мазкур муносабат мезони философлар талкинида шахс ва борлик уртасидаги куприк сифатида,психологлар талкинида шахснинг "ички" ва "ташки" фаолияти уртасидаги эмоционал, когнитив ва хулк-атвор компонентлари асосида намоён булувчи интилишларнинг махсули сифатида, социологлар талкинида шахснинг ижтимоий иклимига нисбатан хайрихолик ёки норозиликнинг ифодаланиши сифатида, психофизиологлар талкинида шахс олий нерв фаолиятининг акс эттириш воситаси сифатида, педагоглар талкинида эса укувчининг укув топширикларини "бажонидил" (ихтиёрий кизикиш оркали) ёки мажбуран (юзаки) бажаришга бўлган интилишларнинг махсули сифатида эътироф этилади. Психологик муҳофаза жараёни эса худди шу тадкикий йуналишларга таянган холда шахснинг фаолият жараёнида таркиб топаётган муносабатларини урганишни тахлил килишни ва шу асосда тегишли тадбирларни белгилай олишни уз олдига вазифа килиб куяди. Бу уринда профессор Э.Ғозиевнинг назарий-методологик кимматга эга бўлган куйидаги фикрларини кайд этиш уринлидир: "хозирги кунда шахсга субъектив муносабат муаммосини ижтимоий жихатдан турмушда карор топтириш учун:-Одам-инсон-шахс-индивидуаллик-субъект-комиллик иерархиясига риоя килиш;-шахсга субъектив муносабат,яъни унда робот сифатида барча хусусиятларини бир текис шакллантириш мумкин, деган хато назариядан воз кечиш,"субъект-субъект" алокасини вужудга келтириш;
-хар кандай субъект-шахс, лекин хар кайси шахс субъект эмаслиги муаммосини ечиш;
-шахс субъект булиши учун мустакиллик, шахсий позиция, катъий маслак, дунёкараш ва уларни хаётга татбик килиш имконияти мавжудлигини тан олиш" (манба) каби муаммоларнинг бартараф этилиши шахснинг ижтимоий муносабатлар мажмуасини камол топтиришга хизмат килиши тайин.
Психологик муҳофаза учун муҳим бўлган шахс фаоллиги масаласига олимлар узларининг катор назарий-илмий фикрларини баён этганлар. Чунончи, А.В.Петровский томонидан "Кишининг теварак атрофда муносабат, биргаликдаги фаолияти ва ижодий иш жараёнида намоён буладиган ижтимоий ахамиятга молик узгаришлар килиш лаёкатининг махсули сифатида (А.В.Петровский-1971) тадкик килинса, Д.И.Фельдштейн тадкикотларида эса, психологик хизмат жараёнида карор топтирилиши лозим бўлган"шахс тараккиётининг бош максади: инсоннинг уз-узини, уз кобилиятларини ва имкониятларини мумкин кадар оча олиши ва ундан унумли фойдалана олишидир. Инсоннинг уз-узини очиши эса, унинг онгли тарзда жамият идеалларига мос барча лаёкатлари ва имкониятларини ривожлантиришдан тула-тукис фойдаланиш учун курсатилган актив фаолият, эканлиги уктирилади(Д.И.Фельдштейн-1989).
Демак, шахс фаоллиги, аввало, уз-узини ривожлантириш, уз имкониятлари куламидан унумли фойдалана олишга интилиш жараёни эканки, бу жараённи мунтазам равишда урганиш ва ривожлантира бориш шахс тараккиётини таъминловчи жамиятнинг мухим вазифаларидан бири хисобланмоги мукаррар. Умуман, шахс фаоллигини тушуниш ,тушунтириш ва илмий жихатдан асослашга багишланган ва айни пайтда психологик муҳофаза вазифаларини белгилаш учун мухим бўлган изланишларни шартли равишда маълум йуналишларга булиш мумкин. Зеро, хар бир йуналиш тадкикотчилари шахс фаоллигини у ёки бу гояда туриб тахлил киладилар ва тегишли хулосалар чикарадилар. Тадкикотларимизни амалга оширишда эса ушбу йуналишларда кайд этилган назарий-илмий хулосаларни маълум даражада методологик асос сифатида кабул килинди.
I. Шахс фаолиятини нафакат алохида психологик жараёнлар мажмуаси,балки унинг бир бутун тизимдан иборат бўлган ижтимоий -субьектив мавжудот сифатидаги харакатлари билан белгилаш (Б.Г.Ананьев , К.К.Платонов , Е.В.Шорохова, В.С.Мерлин ва бошкалар). Бунда хар бир шахсга индивидуал ва ижтимоий тараккиётга йуналтирилган умумий харакатлар мажмуаси, деб каралади ва изох берилади. Бу назария маълум маънода, шахс ва фаолият тараккиётидаги уйгунликнинг узига хос иерархик тизим асосида карор топтирилишини тадкик килишга каратилган усуллар мажмуасини ишлаб чикиш зарурлигини ук тиради (диссертациянинг иккинчи бобида кайд этилган иерархик тизим маълум даражада шу назарияга асосланган).
II. Шахс фаолиятини шахснинг ижтимоий мухитга ва талабларга бўлган муносабатининг махсули сифатида тадкик килиш. Барча "ташки" ижтимоий кузговчилар шахснинг "ички" психологик имкониятларини намоён килишга, аникроги ривожлантиришга хизмат килади.(С.Л.Рубинштейн) Шу боисдан хам шахс объектив борлик билан фаол муносабатда булади.(Виготский Л.С, Божович Л.И., Филипов А.В., Петровский А.В., колаверса, инсон муносабатлари унинг хулк-атворида, ички дунёсининг шаклланишида акс этган барча психологик жараёнларида мухим бошкарувчилик ролини уйнайди.
III. Шахс фаолиятига индивидуал-психологик ва психофизиологик хусусиятларни таркиб топтириш ва ривожлантириш махсули сифатида караш (Голубева Э.А., Небилицин В.Д., Климов Е.А., Лейтес Н.С., Кодиров Б.Р., Богданов В.А., Теплов Б.М. ва бош калар). Бунда, инсоннинг психологик киёфаси ва фаоллиги нафакат ижтимоий, балки индивидуал-типологик хусусиятларининг тараккий килиши асосида хам камол топиши тадкик килинади ва айни пайтда фаоллик-шахсдаги индивидуал ва интеллектуал тараккиёт намоён булишининг нейрофизиологик асоси эканлиги эътироф этилади. Индивидуал услуб мезонлари асосида шахс фаолиятининг карор топтирилишини тадкик килиш жараёни билан боглик илмий-амалий ва эмпирик хулосаларимиз (ишнинг иккинчи ва учинчи, бобларида батафсил кайд этилган) мазкур йуналишдаги методологик тамойилларга асосланади. IК. Шахс фаолиятини ижтимоий-психологик йуналишларга асосланган ва эмоционал-мотивацион макомга эга бўлган жараён сифатида талкин килишдапсихолог олимлардан Андреева Г.М., Cтолин В.В., Бодалев А.А., Мерлин В.С., Коломинский Я.Н., Кон И.С., Ануфриев Е.А., Анциферова Л.И., Шоумаров Г.Б., Токарева В.А., Файзуллаев А.А.ларнинг олиб борган изланишлари катта аҳамият касб этади.Уларнинг тадкикот натижаларига кўра шахс фаоллигининг махсули-турли ижтимоий - тарихий ва социал-психологик шароитларда хулк-атвор ва фаолият мотивациясининг юкори даражада намоён булиши асосланади.
Шундай килиб, юкоридаги тадкикот йуналишларининг тахлили
-1-дан умумий тарзда, илмий-назарий жихатдан шахс фаолиятига ва фаоллигига таъриф бериш имконини берса,
-2-дан тадкикот максадига мос психологик муҳофаза мезонларини ишлаб чикиш ва уни психологик хизмат давомида амалиётда куллаш учун илмий-назарий асос булиб хизмат килади.
Демак, психологик муҳофаза бу уз-узини ривожлантириш ва ижтимоий ахамиятга молик узгаришлар килиш учун маълум даражадаги интилишлар махсулидир. Шу боисдан, шахс фаолиятининг ижтимоий психологик тараккиёт талаблари асосида карор топтирилиши мазкур шахснинг узи учун хам, айни пайтда, жамият тараккиёти учун хам мухим ахамият касб этади. Адекват психологик муҳофаза намоён булиши психологик "МЕН"ликка асосланган харакатларнинг намоён булиши билан характерлидир. Чунки,хар бир шахс у ёки бу фаолият билан шугулланар экан, аввало уз имкониятлари, эмоцианал иродавий хусусиятларининг сифатларини шу фаолият талабларига мос томонлари хакида маълум даражада мулохаза юрита олиши, уз " МЕН " лигини реал тарздаги психологик " ойна "да кура олиши керак. Айни пайтда, бугунги психологик мухофазага асосланган " МЕН " сиймосининг уч таркибий кисми:
1-когнитив кишининг билишга асосланган харакатлари,онгли фаолият йуналишлари;
2-хиссий бахолаш уз-узини хурмат килиши,уз-узига танкидий нуктаи назардан ёндошиши, узини севиш;
3-хулк-атворуз мавкеини кучайтириш,узгалар хурматини козониш, уз камчиликларини англаш узаро хамжихатликда камол топтирилиши ёки бошкача килиб айтганда хар бир шахснинг утмишидаги " МЕН "иузлик, хозирги " МЕН "иузлик, булгуси " МЕН "и узлик,идеал " МЕН "и узлик ва динамик " МЕН "и узлик уртасидаги ижтимоий мутаносибликнинг таъминланишига жиддий эътибор берилиши талаб килинади (Э.Гозиев ва бошк."Халк таълими",N5,1996). Демак Э. Ғозиев томонидан олиб борилган мазкур тадқиқотлар шахсдаги психологик муҳофаза жараёнининг назарий методологик асосларини яратишга хизмат қилади.
Шундай қилиб, айтиш мумкинки, юқорида қайд этилган барча назарий методологик асослар бугунги кунда ўсмирларда ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш жараёни ҳақидаги тегишли тасаввурларни ўрганиш учун ижтимоий психология фанида маълум илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун тегишли илмий йўналишларни имконини беради.


Download 312.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling