O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Download 312.49 Kb.
bet14/20
Sana07.01.2023
Hajmi312.49 Kb.
#1083129
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari

К.Томас тести саволномаси
1. а) Гоҳида мен бошқаларга бахсли саволларни ечиш жавобгарлигини ўз зиммаларига олишга имкон бераман.
б) Нима ҳақида келиша олмаслигимизни муҳокама қилишдан олдин, нима ҳақида келиша олишимизга диққатни қаратаман.
2. а) Мен зиддиятли ечимларни топишга ҳаракат қиламан.
б) Гоҳида мен бошқаларнинг барча қизқишларидан келиб чиққан ҳолда ишларни бажаришга ҳаракат қиламан.
3. а) Асосан ўз айтганимга эришишга интиламан.
б) Гоҳида мен бошқаларнинг қизиқиши, учун ўз қизиқишларимдан кечаман.
4. а) Мен зиддиятли ечимларни топишга ҳаракат қиламан.
б) Мен бошқаларнинг ҳиссиётларига тегмасликка ҳаракат қиламан.
5. а) Мен бахсли вазиятларда бошқаларнинг қўллаб-қувватлашларини хохлайман.
б) Мен ортиқча ҳаракатлардан, зўриқишлардан қутилиш мақсадида барча ишни бажаришга ҳаракат қиламан.
6. а) Мен хомуш ҳолатлардан қутулишга интиламан.
б) Мен сўзимни ўтқазишга ҳаракат қиламан.
7. а) Мен бахсли саволларни тўлиқ хал қилиш мақсадида кейинга қолдираман.
б) Мен нимагадир эришиш учун, нимадандир воз кечишни маъқул топаман.
8. а) Мен асосан ўзим хохлаганимдек бўлишга интиламан.
б) Мен биринчи бўлиб қизиқарли ва бахсли бўлган саволларни аниқлашга ҳаракат қиламан.
9. а) Мен ўйлайманки доим хам айрим бир келишмовчиликлар учун хаяжонланиш керак эмас...
б) Мен ўзим айтганим бўлиши учун қаттиқ тиришаман.
10. а) Мен хохишларимга эришиш учун қаттиқ интиламан.
б) Мен низоли қарорларни топишга ҳаракат қиламан.
11. а) Биринчи бўлиб, бахсли ва қизиқарли саволларга интиламан ва аниқлик киритаман.
б) Мен муносабатларимизни сақлаб қолиш мақсадида бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қиламан.
12. а) Бахсли вазиятларни келтириб чиқарувчи шароитлардан қочишга интиламан.
б) Мен бошқаларга айрим тортишувларда ўз фикрларида қолишга имкон бераман.
13. а) Мен оралиқ вазиятни таклиф қиламан.
б) Мен ўзим хохлагандек бўлишни талаб қиламан.
14. а) Мен бошқаларга ўзимнинг қарашларим ҳақида хабар бериб, уларнинг фикрларини сўраб оламан.
б) Мен ўз қарашларимнинг мохияти ва устунлигини ўзгаларга кўрсатишга интиламан.
15. а) Мен бошқаларни тинчлантиришга ва муносабатларимизни сақлашга интиламан.
б) Мен зўриқишдан қочиш мақсадида барча имкониятларни яратишга ҳаракат қиламан.
16. а) Мен бошқаларнинг ҳиссиётларига таъсир этмасликка ҳаракат қиламан.
б) Мен бошқаларни ўзимнинг вазиятимдан устунликларига ҳосил қилишларига ҳаракат қиламан.
17. а) Асосан мен ўз хохишларимга эришишга қаттиқ интиламан.
б) Фойдасиз зўриқишлардан қочиш учун барча ишларни бажаришга интиламан.
18. а) Агарда бу бошқа бировни бахтли қилса унга ўз фикрида қолишга имкон яратган бўлардим.
б) Мен бошқаларга имконият бераман, агарда у менга рўпара келса.
19. а) Мен биринчи навбатда бахсли ва қизиқарли саволларга тегишли бўлган ишларни аниқлашга интилардим
б) Мен бахсли саволларни батамом ечишни кейинчалик қолдиришга ҳаракат қиламан.
20. а) Мен тушунмовчиликларни зудлик билан бартараф этишга интиламан.
б) Мен иккаламиз учун қулай ва ноқулай жихатларни топишга интиламан.
21. а) Шартномага киришувда бошқаларга нисбатан эътиборли бўлишга интиламан.
б) Мен муаммоларни тўппадан-тўғри муҳокама қилишга интиламан.
22. а) Мен ўзимнинг ва бошқа бир инсон вазиятининг оралиғида турувчи вазиятни топишга ҳаракат қиламан.
б) Мен ўз вазиятимда қоламан.
23. а) Мен хар биримизнинг эхтиёжларимизни қондиришга ҳаракат қиламан.
б) Айрим пайтда бошқаларга бахсли саволларни хал қилишга интиламан.
24. а) Агарда бировнинг вазияти ўзи учун жуда мухим туюлса, мен унга қарши боришга ҳаракат қиламан.
б) Мен бошқаларни зиддиятли бўлишга ишонтиришга ҳаракат қиламан.
25. а) Мен бошқаларни хақлигига ишонч ҳосил қилишига ҳаракат қиламан
б) Келишувларга бошқаларнинг аргументларига эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан
26. а) Мен асосан ўрта вазиятни таклиф қиламан.
б) Мен деярли ҳамма вақт хар бир кишининг қизиқишларини қондиришга ҳаракат қиламан.
27. а) Асосан бахслардан қочишга ҳаракат қиламан.
б) Агарда бу бошқани бахтли қилса, мен унга ўз сўзида туришида имкон берар эдим.
28. а) Асосан мен ўз мақсадимга эришишдан таб тортмайман.
б) Вазиятни барқарорлаштириб мен бошқалардан кўмак излайман.
29. а) Мен ўрта вазиятни таклиф қиламан.
б) Ўйлайманки доим хам келишмовчиликлардан хаяжонланмаслик лозим.
30. а) Мен бошқаларнинг хиссиётларини аяшга ҳаракат қиламан.
б) Мен бахсда шунча вазиятни эгаллайманки, қачонки биргаликда мувафаққиятга эришайлик.

Методика калити:





Бахс-мунозара

Ҳамкорлик

Келишув

Ўзини четга олиш

Мослашув

1










А

Б

2




Б

А







3

А










Б

4







А




Б

5




А




Б




6

Б










А

7







Б

А




8

А

Б










9

Б







А




10

А




Б







11




А







Б

12







Б

А




13

Б




А







14




А










15










Б

А

16

Б










А

17

А







Б




18







Б




А

19




А




Б




20




А

Б







21




Б




А




22

Б




А







23




А




Б




24







Б




А

25

А










Б

26




Б

А







27










А

Б

28

А

Б










29







А

Б




30




Б







А


Темпераментал сифатлар ва психологик муҳофаза мутаносиблигини тадқиқ қилиш услуби
Мазкур усул Г. Айзенкнинг индивидуал – типологик хусусиятларини аниқлаш тести мажмуаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ўсмир шахси “экстроверсия”, “итроверсия”, “нейротизм” шкалаларидаги кўрсакичлар ёрдамида тадқиқ қилинади. Бу эса ўсмирларнинг ўз – ўзини психологик муҳофаза қилиш учун ҳарактерли жиҳатларни ўрганиш имконини беради.
Г.Айзенкнинг Индивидуал – типологкик хусусиятларини аниқлаш тести
Ганс Айзенкнинг индивидуал типологик хусусиятларини аниқлаш услуби шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини айниқса муайян темпераментал сифатларини аниқлашга мўлжаллангандир.
Йўриқномага биноан маъқул кеелган саволга “ҳа”, маъқул келмаган саволга “йўқ” деб жавоб бериш керак. Тестда “нейротизм”, “экстравесия”, “интроверсия” ва “ёлғон” шкалалари мавжуд бўлиб, унинг афзал томонларидан бири, асосан гуруҳий ва индивидуал тадқиқотардан ўтказиш мумкинлигидадир.
Тест натижалари қуйидаги тартибда таҳлил қилинади.
Экстраверсия – бу мулоқотга тезда киришиб кета олиш, ташқи оламга йўналганлик хусусиятидир. Экстравертлар ҳеч нарсани ичларида сақламайди, ташқарига чиқаришни ёқтирмайди. Улар ўз фикр ва мулоҳазаларни очиқ – ойдин айтиб, ҳар доим ўзларини ҳимоя қила оладилар. Бундай ўсмирлар ўйин – кулгуни, хушчақчақликни яхши кўрадилар. Турли тадбирларда фаол қатнашиб, ҳамманинг диққат марказида бўлишни хоҳлайдилар ва бунга эришадилар.
Интроверсия – шахснинг доим ўз ички олами машғул бўлиб юришини ифода этувчи кўрсатгичдир. Интровертлар ўз ҳиссиётларини кишилар кўзидан яширишни ҳуш кўрадилар. Ўзларининг сирларини камдан – кам ҳолларда бировга айтишлари мумкин. Улар бирор нарсадан қониқмасалар, буни ҳеч кимга айтмайдилар, ҳамма нарсани ичларига ютадилар. Интровертлар шовқинли давралардан кўра китоб ўқишни, уй ишлари билан шуғулланишни маъқул кўрадилар.
Нейротизм шкаласи ҳиссий барқарорлик – беқарорлик хусусиятини акс эттиради. Бу кўрсаткичнинг юқори даражалари синалувчининг юқори даражадаги безовталик, ўзини паст баҳолаш каби салбий кечинмаларга мойиллик мавжудлигидан гувоҳлик беради. Нейротизм психик жараёнларнинг беқарорлигида, қўзғалувчанликнинг юқорилигида, асабнинг “таранг”лигида намоён бўлади.
Натижаларни қайта ишлаш жараёнида ҳар бир кўрсатгич ҳисоблаб чиқилгандан сўнг қуйидагича талқин этилади.
Агар экстраверция-интроверсия 0 дан 12 гача ва нейротизм 0 дан 12 гача бўлса, бу текширувчи барқарор-интроверт1 типига мансубдир. Барқарор-интроверт-совуққон, ҳар бир ишни ўйлаб қиладиган, ўз ҳатти-ҳаракатларини тарозига солиб, ўзи учун фойдали томонини кўзлайдиган инсон ҳисобланади.
Барқарор-интроверт типидаги инсонлар доимо ҳушёрликни ақлли ҳатти-ҳаракатларни биринчи ўринга қўядилар. Улар ҳеч бир фаолиятни биринчи бошламайдиган пассив-суст, ҳар бир ишда “етти ўлчаб, бир кесадиган” эҳтиёткор, ҳар бир ишни чуқур мулоҳаза юритган ҳолда қиладиган, ақлли, тинчликни севадиган, бошқарувчан, ишонувчан, ҳар бир ҳатти-ҳаракатини назорат қилишга мойил бўлган вазмин, бир маромда ҳаракат қиладиган хотиржам шахслар бўлиб ҳисобланади.
Агар экстраверсия-интроверсия 0 дан 12 гача ва нейтротизм 12 дан 24 гача бўлса, бу текширилувчи беқарор-интроверт типига мансуб шахс ҳисобланади. Бундай инсонлар ҳақиқий интроверт бўлиб, доимо ўзларининг ички дунёлари билан банд бўлган кишилар сирасига кирадилар. Улар ҳар бир нарсани кўнгилларига оладилар, бироқ хафа бўлганларини дарров ошкора қилмайдилар. Ҳар бир ишни шошмай, обдон ўйлаб, сўнг амалга оширадилар. Қўрқув туфайли ўз фикрларини баён этмайдилар. Беқарор-интроверт, кўпинча, ювош, мулоҳаза юритишга мойил бўлиб, келажакка умил билан қарамайдилар. Савол берилса, жуда қисқа ва лўнда қилиб жавоб қайтарадилар. Инсонлар билан мулоқот қилишдан қочадилар, мулоқотга енгил кириша олмайдилар.
Агар эктраверт-интроверсия шкаласи 12 дан 24 гача ва нейротизм 0 дан 12 гача бўлса, бундан текширилувчи барқарор-экстроверт типига киритилади. Бақарор – экстравертлар мулоқотга тез кириша оладилар, ҳар бир жаоанинг юраги бўла оладилар. Улар ҳар бир инсонниг юрагига яқин сўзларни топа оадилар, яхш кайфият улаша оладилар. Барқарор – экстравертлар кайфиятининг ўзгарганлигини уларнинг юзларига қараб ҳам били олиш мумкин. Улар баъзда жуда серган бўлишлари ҳам мумкин. Барқарор – экстравертларнинг раҳмларини тез келтириш мумкин, ҳар доим далол ҳаракат қиладилар. Улар ҳар бир ишни қизиқиш билан бошлайдилар, лекин ҳамма вақт ҳам охирига етказмасликлари мумкин. Ҳамма ерда сардор, бошлиқ бўлишни ёқтирадилар. Ўз фикрларини далил ҳимоя қиладилар. Барқарор – экстравертлар кўпинча ҳушчақчақ бўлиб, шароитга тез ва осон мослашадилар.
Агар экстраверсия – интраверсия 12 дан 24 гача ва нейротизм 12 дан 24 гача бўлса, бундай текширилувчи беқарор -- экстраверт типига мансуб ҳисобланади. Беқарор – экстраверт сезгирлиги, серҳаракатлилиги билан ажралиб туради. У ўзгаланинг устидан ҳукмронлик қилишни ёқтиради, бирор нарса ёқмаса, дарҳол буни бировга айта олади. Руҳий ҳолати ва жараёнлари тез ўзгариб туради, унинг жаҳлини чиқариш осон. Жаҳли чиққан вақтда ҳеч кимни танимайди, бировнинг аламини, бошқадан олиши мумкин. Келажакка доим умид билан қарайди.


Download 312.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling