O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Download 312.49 Kb.
|
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari
Bob bo‘yicha xulosa.
Xulosa va tavsiya. Foydalanilgan adabiyotlar. Ilovalar. Kirish: Muammoning dolzarbligi. Mustaqillik tufayli Respublikamiz ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotining yangi bosqichiga ko‘tarilmoqda. Jamiyatning yangilanishi talim-tarbiya sohasini o‘zgarishini, unga yangicha munosabat va yangicha yondashuvni talab qiladi. Shu nuqtai nazardan hozirgi kunda ta’lim tizimida amalga oshirilayotgan islohotlar birinchi navbatda shaxsni aqliy va ma’naviy jihatdan shakllantirishga yo‘naltirilgandir. Shaxsning aqliy imkoniyatlarini avvalo, to‘g‘ri baholash va uni rivojlantirishning muhim shart-sharoitlarini yuzaga keltirishi asosiy vazifalardan biridir. Respublikamiz Prezidenti va xukumatning ta’limni rivojlantirish, yosh avlodga jaxon andozalariga mos ravishda ta’lim-tarbiya, bilim, malaka va ko‘nikmalar berish, ularni ona-Vatanga, milliy g‘oya va mustaqillik mafkurasiga sadoqat ruxida tarbiyalash borasida ko‘rsatayotgan doimiy g’amho‘rligi tufayli ta’lim-tarbiya ishlarining bugungi xolati tubdan o‘zgarmoqda. Eng asosiysi, mamlakatimizning xali jaxon amaliyotida kam uchraydigan betakror milliy modeli tuzildi va xayotga joriy etildi. Qabul qilingan «Ta’lim to‘g‘risida»gi Qonun va «Kadrlar tayyorlash milliy dasturi» o‘quvchilarning axloqiy tarbiyasida o‘zining milliy asoslanganligi, noyobligi va insonparvarligi hamda ertangi kunga mo‘ljallanganligi bilan xayotimizda o‘z o‘rnini topdi. Yuqoridagi qonun va dasturlarda e’tirof etilganidek, islohotlarni muvaffaqiyatli amalga oshirishga mas’ul bo‘lgan jamiyat a’zolari, birinchi galda yoshlarda sog‘lom e’tiqodni tarbiyalash, milliy qadriyatlarni e’zozlaydigan, o‘z kasbining moxir ustasi bo‘lgan malakali kadrlarni yetishtirish ziyolilar, ota-onalar, murabbiylar oldiga jiddiy vazifalarni qo‘yadi. Инсоннинг ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш муаммоси ҳамиша инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. Зеро, инсоннинг хар жихатдан ижтимоий тараққиёти, шахс сифатидаги фаоллиги ва ўз-ўзини ривожлантира бориши кўп жихатдан ушбу жараёнга боғлиқдир. Алохида таъкидлаш жоизки, шахслар ўзларининг маълум доирадаги психологик имкониятлари, ютуқлари, камчилиликлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлсалар, бу уларнинг ҳаётда учрайдиган ҳар қандай муваффақиятсизликларни осонлик билан бартараф этишга, ўз имкониятларидан янада кенгроқ фойдалана олишга, бир сўз билан айтганда ўзлари ҳақида янада теран, ижобий ва ўзига хос ижтимоий қимматга эга бўлган тасаввурларнинг шаклланишига кенг имкониятлар яратади. Ўсмирлик даври эса худди шундай “имкониятлар” кўламини янада кенгайтириш учун муҳим босқич ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда ёшлар ва уларнинг тарбиявий имкониятлари алоҳида қадрият сифатида тобора юксакларга кўтарилмоқда. Умуман, психологик хизмат курсатиш муаммоси маълум маънода, илмий психологиянинг етакчи йўналишларидан бири сифатида кўп бор мунозаралар манбаи бўлган. Бу хақда қадимги ва дастлабки психологик тасаввурлар макони бўлмиш Хиндистон, Хитой, Египет, Вавилон, Урта Осиё, Грециядан, шунингдек, жон (рух) хакидаги I-китобнинг муаллифи Аристотелдан ва темперамент (мижоз) таълимотининг асосчилари Галень, Гиппократ ва Ибн Синолардан тортиб, то хозирга кадар психологлар уз фикр-мулохазаларини билдирганлар ва билдириб келмокдалар. Тарих ва ижтимоий хаёт тамойиллари шуни курсатмокдаки, жамиятнинг хар томонлама ривожланиши ва унда юксак даражадаги хаёт, турмуш тарзининг карор топтирилиши, аввало хар бир фаолият курсатувчи шахсдаги узига хос психологик салохиятнинг не чоглик тула-тукис намоён этилаётганлиги билан белгиланади. Зеро, хар бир мамлакатнинг порлок келажагини одамлардаги ижодий, интеллектуал ва маънавий тараккиёт йулига хизмат килувчи давлат механизмисиз тасаввур килиб булмайди. Шу боисдан булса керак, хозирги кунда барча ривожланган ва ривожланиш йулидан бораётган мамлакатлар биринчи галда уз фукароларининг маънавий ва интеллектуал, жисмоний ва рухий баркамоллигига ва ундан ижтимоий манфаатлар учун самарали фойдаланиш йулларини излашга жиддий эътиборни каратмокдалар. Шу нуктаи назардан, хар бир мамлакатда инсон ва унинг фаолияти уртасидаги уйгунликни таъминлашга каратилган ижтимоий-психологик муҳофаза тизимининг жорий этилиши алохида ахамият касб этади. Бундан ташқари президентимиз “Тафаккур” журналининг мухбири билан суҳбат чоғида, жумладан, шундай дейди: “Ҳар қандай одам ҳам ўсмирлик чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятда муносиб ўрнини топиш керак. Акс ҳолда бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади. Ёш йигит-қизларимизнинг ишда, турмушда, оила ва жамоа орасида ўз ўрнини тополмаслик ҳолатлари уларнинг жамиятда ўз қадрини йўқотишга олиб келади. Ўз қадрига, ўз шаънига эга бўлмаган инсон ҳаётда кўп-кўп тўсиқларга дучор бўлади, беқарор ва салбий таъсирларга берилади, унинг шахс сифатидаги емирилиши ҳам тез кечади.” (И.А.Каримов “Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин” “Тафаккур” журнали, 1998 йил 2-сон). Табиийки айтилган мазкур фикрлар энг аввало ўсмирлар тарбияси учун масъул бўлган педагоглар, айниқса психологлар олдига жуда катта ижтимоий вазифаларни қўяди. Чункибугунги кунда ҳар бир ўсмирни тарбиялашдан олдин уни шахс сифатида қабул қилиш тушуниш, ундаги ижтимоий психологик имкониятлар кўламига жиддий эътиборни қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Қолаверса, ўсмирлик даври ўзининг ўта мураккаблиги психологлар тили билан айтганда, шахс тараққиёти учун “ўтиш” ёки “туб бурилиш” даври эканлиги билан унга нисбатан жиддий ёндашув муқаррарлигини тақозо этади. Қатор психологик тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки бугунги кунда талайгина ўсмирлар ўқув фаолиятида жуда кўплаб муваффақиятсизликларга учраётганликларни куюниб гапирмоқдалар, шунингдек катталар томонидан уларга билдирилаётган муомала жараёнидан қониқмай келаётганликлари ва бунинг оқибатида қаттиқ асабийлашган ҳолда фаолият юритаётганликларини қайта-қайта таъкидлайдилар. Буларнинг барчаси, бизнингча бугунги кунда ҳар бир ўсмир учун характерли бўлган ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар кўламини ўрганишни ва шу “кўлам” асосида тегишли индивидуал тарбиявий ишлар олиб бориш тизимини яратиш муқаррарлигини тақозо этмоқда. Шундан келиб чиқиб мазкур илмий тадқиқотнинг мақсади сифатида ўсмирлардаги ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш жараёни ва унинг шаклланиши динамикасига оид қонуниятларни ва o‘smirlik davriga xos bo‘lgan psixologik muhofaza imkoniyatlarini nazariy va amaliy xususiyatlarini eksperimental taxlil qilish ва ўрганиш олинди. Download 312.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling