O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Download 312.49 Kb.
|
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari
Bob bo‘yicha xulosa.
Олиб борилган назарий-илмий таҳлиллар мавзу доирасидаги муаммоларни, хусусан, ўсмирлик даврида ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларни назарий тадқиқ қилинишига бағишланган ишларнинг бугунги кунда тақчиллиги ва шу билан бирга долзарблигини кўрсатди. Дунёдаги кўплаб илғор психология намоёндаларининг психологик муҳофазага оид қарашлари тадқиқ қилинганда бу жараён шахс ижтимоийлашуви ва ривожланиши учун ўрганилиши муҳим бўлган тадқиқот йўналиши эканлиги қайта-қайта таъкидланади. Айни пайтда, Россиядаги ҳамда мамлакатимиз олимлари ҳам айнан шу муаммонинг айрим хусусиятларини ёритишга ва тадқиқ қилишга ўз эътиборларини қаратмоқдалар. Бу борадаги қатор изланишлар ва илмий мушохадаларнинг таҳлили қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини берди: Умуман, шахснинг ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш шаклларига нисбатан тарихда ва бугунги кунда турли хил мунозарали фикрлар мавжуд бўлиб, бу қарашлар турли манбаларда, шарқ ва ғарб мутафаккирлари ижодида, илғор психология вакилларининг илмий асарларида асрлар давомида илмий сайқал топиб келган. Айни пайтда, психологик муҳофаза шахс ўзлигини англашнинг ўз-ўзини ривожлантиришнинг ва ўз имкониятларига адекват баҳо беришнинг муҳим омили сифатида олимлар эътиборини тортган доимий тадқиқотлар объекти ҳамда субъектига айлантирилган. Шахсдаги психологик муҳофаза тараққиётининг кечиши ижтимоий-психологик муаммо сифатида ўрганишга қаратилган назарий-илмий манбаларни тадқиқ этиш психологик муҳофаза тушунчасини шахс ижтимоий тараққиётига хизмат қилувчи омиллар ҳақида батафсилроқ мушоҳадалар юритиш имконини беради. Бу имконият эса шахс психологик захираларининг мураккаб тузилмаси ва уни янада чуқурроқ тадқиқ қилиш учун замин яратади. Ўсмирлик даврида психологик муҳофаза ҳақидаги тасаввурлар кўламининг хилма-хиллиги уларнинг индивидуал хусусиятлари ва уларни қуршаб олган ижтимоий муносабатларнинг таъсирлари билан бевосита боғлиқ эканлиги омиллар томонидан алоҳида эътироф этилган. Адабиётлар таҳлили психологик муҳофазанинг шаклланиши ижтимоий ва этнопсихологик қадриятларга мос тарзда намоён этилиши мумкинлигини кўрсатди. Бу эса ўсмирлар учун характерлиги бўлган психологик муҳофаза мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётда тадбиқ этиш учун муҳим аҳамият касб этади. Ўрганилган илмий адабиётлар таҳлили, бугунги кунда муҳим бўлган ўсмирларда ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар динамикасини эмпирик жиҳатдан ўрганиш муқаррарлигини кўрсатди. Бунинг учун эса, энг аввало ўсмирлардаги ҳиссий безовталик, ўз-ўзини ҳиссий адекват бахолаш, темпераментал сифатлар ва ўзига хос индивидуал психологик муҳофаза имкониятлари ўртасидаги мутаносиблик кўрсаткичларини тадқиқ этиш талаб қилинади. Download 312.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling