O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Download 312.49 Kb.
|
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчи мезони
-биринчи мезони сифатида “Ўсмир безовталиги ва асабийлик ҳолати” танлаб олинди. Мазкур мезонни аниқлаш услуби Кандашнинг (1973 йил) ижтимоий ҳолат безовталиги шкалалари талабига мос равишда ишлаб чиқилди. Ушбу мезон кўрсатгичлари орқали хар бир ўсмирнинг мактаб хаёти билан боғлиқ безовталик даражаси – “а” , ўз-ўзини бахолаш билан боғлиқ безовталик даражаси – “б”, шахслараро мулоқот билан боғлиқ безовталик даражаси – “в”, аниқланади ва тадқиқот талабларига мос равишда таҳлил қилинади.
иккинчи мезони психологик мухофазанинг ўз-ўзини ҳиссий бахолаш шкаласидир. Мазкур мезон Рикс Уэсман шкаласи талабларига мос равишда танланди. Ушбу мезон кўрсаткичлари орқали ўсмирлардаги ўз-ўзини хиссий бахолаш билан боғлиқ тасаввурлар кўламига бахо, бериш мумкин. Бу тасаввурларнинг шаклланиши эса Рикс Уэсман шкаласида қайд этилган асабийлик-хотиржамлик, толиқканлик-ишончлилик, тушкунлик-кўтаринкилик, ишончсизлик-ўз-ўзига ишонч каби шахс ҳиссий ҳолатидаги мазкур сифатларнинг нечоғлик намоён этилаётганлиги билан бевосита боғлиқдир. учинчи мезон- психологик мухофазанинг кўрсатгичларини аниқлашнинг зиддиятли ҳолатни енгишга бўлган индивидуал хулқ-атвор мотивациясининг намоён этилишидир. Мазкур мезон Томас тести талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб ўсмирнинг зиддиятли ҳолатдан ўзини мухофази қилувчи индивидуал услуби характерини аниқлашга ва шу асосда ўсмирдаги индивидуал ёндашув имкониятларини ўрганишга ёрдам беради. Мазкур мезон кўрсатгичлари Томас тестида қайд этилган қуйидаги 5 та йўналиш бўйича таҳлил қилинади. А) бахс-мунозара Б) хамкорлик В) келишув (компромис) Г) ўзини четга олиш Д) ўзини мослаштириш Табиийки, ушбу йўналишларнинг қайси бири у ёки бу ўсмир учун характерли эканлигига қараб шу ўсмирдаги зиддиятли вазиятларни бартараф этиш йўллари ҳақида тегишли илмий тавсияларни ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Тўртинчи мезони психологик мухофаза кўрсаткичларини аниқлашнинг шахсдаги темпераментал сифатлар ва унинг психологик муҳофаза кўрсатгичларига таъсири даражасини аниқлашни ўз ичига олади. Бунда илмий психологияда маълум ва машҳур бўлган Айзенк классификацияси асос қилиб олинади. Жумладан, ўсмир шахси хулқ-атвори ёхуд фаолиятида яққол намоён бўлувчи хусусиятлар (экстроверсия, интроверсия, нейротизм,ҳиссий беқарорлик, ҳиссий барқарорлик) психологик мухофаза имконяти сифатида қаралади. Дарҳақиқат, ўсмирдаги мавжуд темпераментал сифатлар ўз ҳиссиёт дунёсини жиддий равишда жиловлай олиш билан ҳам белгиланади. Чунончи, Диомонд таълимотида бу хусусият фаоллик даражасида ва кўп жиҳатдан ҳис – туйғунинг ортиқ даражада бўлиши деб қаралса, Г. Айзенк бу ҳусусият экстроверсия – интровесия ва нейроитзм тушунчалари орқали изоҳлнади.В.Д.Небилинсда эса бу муаммо психофизиологик активлик манбаи сифатида тадқиқ қилинади. Мерлин асарларининг мазмунига кўра темпераментларнинг ҳар бир ҳусусияти баъзи шароитларда иш фаолиятининг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатса, ҳудди шу ҳусусиятнинг ўзи бошқа шароитларда иш фаолиятига мослашувчи қийинлаштириб, унинг ижтимоий самарадорлигига бир мунча слбий таъсир этиши мумкин. Масалан, диққатнинг қўзғалувчанлиги бир томондан янги шароитларда тўғри йўлни танлаб олишни енгиллаштирса, иккинчи томондан қўзғатувчилар билар диққатнинг чалғишига сабаб бўлади. Бу эса ўсимр шахсининг ўз – ўзини айрим муваффақиятсизликлардан психологик муҳофаза қилиш тизимига маълум даражада таъсир этмай қолмайди. Бу таъсирнинг “адекват” ёки “ноадекват”лигини тадқиқ қилиш жуда муҳимдир деб ўйлайиз. Ўсмир шахсида намоён бўлувчи ҳар бир индивидуал хусусият даражасидан қуйи, ўрта,юқори турлари келиб чиқиб умумий психологик мухофаза кўрсатгчларига изох берилади. Бинобарин мазкур мезон кўрсатгичларининг танланиши ва тадқиқ қилиниши тадқиқотнинг эмпирик салохиятини очиб беришга хизмат қилади. Ўсмирларда ўз-ўзини психологик мухофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар тизимини тадқиқ қилиш услуби 2.2.1.1 -жадвал
Download 312.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling