O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Рикс Уэссман шкаласи бўйича ўсимр ҳиссий ҳолати ҳақидаги тасаввурларни тадқиқ қилиш усули


Download 312.49 Kb.
bet12/20
Sana07.01.2023
Hajmi312.49 Kb.
#1083129
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari

Рикс Уэссман шкаласи бўйича ўсимр ҳиссий ҳолати ҳақидаги тасаввурларни тадқиқ қилиш усули.
Мазкур услуб таниқли Америкалик психологлар А.Е.Уэсман ва Д.Ф.Рикс томонидан ишлаб, чиқилган “Ўз-ўзидаги ҳиссий ҳолатни баҳолаш” усули асосида ишлабчиқилди. Аслида Рикс Уэссман усули ҳар бир шахснинг у ёки бу фаолияти жараёнида намоён бўлаётган ички ҳиссий кечинмаларини махсус тузилган “Ўз-ўзини баҳолаш” шкаласи бўйича олнган жавоблар асосида тадқиқ қилишга мўлжалланганлиги билан қимматлидир.
Усулни қўллаш тартиби:
Усулда қайд этилган ҳар бир шкала шахснинг муваффақиятли фаолият кўрсата олишга бир-бирига қарама-қарши бўлган икки хил (ижобий ёки салбий) таъсирнинг қай даражада намоён бўлаётганлигини аниқлашга йўналтирилганлиги билан характерланади.
Жумладан:
I. шкала хотиржамлик-асабийлик
II. шкала ға йрат-шижоатлилик-толиққанлик
III.шкала ҳиссий кўтаринкилик-ҳиссий тушкунлик
IV.шкала ўзига-ўзи юксак ишонч-ўзига-ўзи ишончсизлик
каби кўрсатмалар асосида у ёки бу шахснинг етакчи ички ҳиссий кечинмалари ҳақида тегишли тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Усулдаги ҳар бир шкалада 10 та ҳиссий ҳолат қайд этилган бўлиб, текширувчи ушбу ҳолатлар билан танишгач, ўзининг айни пайтдаги ҳиссий кечинмаларига мос хусусиятлар ифодаланган ҳолатларни танлайди ва тегишли тартиб асосида белгилаб беради. Ушбу белги шахс психологик мухофазаси имкониятлари ҳақида тасаввур қилиш имконини беради.
Усулнинг калити:
Усул шартига кўра ҳар бир шкала маълумотлари 10 баллик тизим асосида қайта ишланади, яъни ҳар бир ҳолатнинг жойлашган тартиб рақами, ўша рақам ҳажмидаги баллни белгилайди. Демак, респондент танлаган баллар сони қанчалик юқори бўлса, меъёрий-ҳиссий фаоллик даражаси шунчалик юқори, баллар қанчалик паст бўлса ҳиссий фаоллик даражаси шунчалик паст кўрсаткични ташкил этади. Олинган эмпирик маълумот шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Яъни 6,7,8,9,10 вазиятлар шахс психологик мухофазаси учун “адекват” вазиятлар ҳамда 1,2,3,4,5, вазиятларни эса “ноадекват” вазиятлар сифатида қабул қилиш мумкин.
Олинган натижалар эса шахс умумий безовталиги ва психологик мухофаза уйғунлиги ўртасидаги узвий боғлиқликни баҳолашга хизмат қилади. Айни пайтда, ҳар бир респондентнинг ўз – ўзини баҳолаш билан боғлиқ тасаввурларни ифода этган у ёки бу вазиятни танлашга асосланиб, уни “а” ёки “б” вариант асосида фаолият кўрсатаётган ўсимрлар гуруҳига қўшган ҳолда тадқиқ қилинади. Мазкур усул асосида олинадиган натижаларнинг илмий салоҳиятини таъминлаш мақсадида қўшимча савол – жавоблар, индивидул суҳбатлар ҳамда контент таҳлиллар имкониятидан ўрни билан фойдаланилди.

Download 312.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling