O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi


Тилшуносликнинг бошқа фанлар билан муносабати


Download 455.5 Kb.
bet3/33
Sana07.01.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1083246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

Тилшуносликнинг бошқа фанлар билан муносабати

Тилшунослик фанлар системасида деярли барча фанлар билан узвий алоқада. Бунинг сабаби тилшунослик фанининг ўрганиш объекти бўлган тилнинг моҳияти билан боғлиқдир.


Аввало, тил кишилар ўртасидаги энг муҳим алоқа воситаси сифатида ижтимоий характерга эга. Демак, у бошқа ижтимоий ҳодисалар билан узвий алоқада. Масалан, тил эгаси бўлган халқнинт тарихи, маданияти, руҳияти ва бошқалар.
Бу шуни кўрсатадики, ўзаро муносабатда бўлган барча ижтимоий ҳодисаларни ўрганувчи ижтимоий фанлар ҳам ўзаро муносабатдадир. Хусусан, тилшунослик фалсафа, тарих, этнография, социология, психология сингари фанлар билан узвий алоқада.
Тил фикрни шакллантирувчи ва ифодаловчи воситадир. Демак, тилшунослик тилнинг тафаккур билан алоқасини ўрганар экан, тафаккур қонуниятларини ўрганувчи мантиқ ва психология фанлари билан туташ нуқталарга эга бўлади.
Тил маълум жамиятнинг алоқа воситаси сифатида шу халқнинг тарихи, этнографияси билан ҳам бевосита алоқададир. Ўша алоқа тилшуносликнинг тарих, этнография билан боғлиқ эканини кўрсатади.
Халқ маданий оламининг шундай тармоғи борки, улар учун тил, худди рассом учун ранг-бўёқ, ҳайкалтарош учун лой ёки тош сингари, моддий восита бўлиб хизмат қилади. Бу тармоқ адабиётдир. Шунинг учун адабиёт сўз санъати ҳисобланади. Сўз бир вақтнинг ўзида ҳам тилшуносликнинг, ҳам адабиётшуносликнинг ўрганиш объекти саналади. Уларнинг фарқи фақат сўзга қандай нуқтаи назардан ёндашишга боғлиқ.
Сўзнинг аташ маъноси ва унинг онтологик тузилиши тилшуносликнинг ўрганиш объекти бўлса, унинг таъсир этиш, бадиий-эстетик вазифаси адабиётшуносликнинг ўрганиш объекти бўлади.
Тил гарчи вазифа бажариш нуқтаи назаридан ижтимоий характерга эга бўлса-да, лекин юзага чиқиш нуқтаи назаридан инсоннинг физиологик тузилиши билан узвий боғлиқ. Чунки лисоний фаолият бош мия фаолияти билан боғлиқ ҳолда, нутқ органларининг ҳаракати ҳосиласи сифатида юзага чиқади. Бу эса тилшунослик билан физиологиянинг ўзаро нақадар боғлиқ эканини кўрсатади.
Ҳар қандай нутқ товушлар силсиласидан ташкил топади. Товуш эса муайян моддий жисмнинг ташқи таъсир туфайли ҳаракатланиши ва ҳавонинг тебраниши натижасида пайдо бўлади. Товушнинг юзага келиши ва унинг акустик хоссасини ўрганиш жараёнида тилшунослик физиканинг акустика бўлими билан узвий алоқада бўлади.
Тил кишилар ўртасида ахборот ташувчи асосий воситадир. Кишилар бошқа ахборот воситаларидан ҳам фойдаланадилар. Бу ахборот воситаларининт ҳаммаси белгили табиатга эга. Чунки мазкур воситалар объектив олам ҳақидаги ахборотни бевосита эмас, балки билвосита, белгилар ёрдамида ифодалайди. Тилнинг бошқа ахборот ташувчи воситалар каби белгили табиатини, унинг белгилар системаси эканини очишда тилшунослик семиотика билан ҳамкорлик қилади.
Ахборот муайян техник воситалар ёрдамида узоққа узатилиши ҳам мумкин. Ахборот узатиш воситаларини ўргатиш учун тилшунослик ахборот назарияси билан алоқа қилади.
Ҳозирги кунда автоматик таржима кенг тармоқ отмоқда. Автоматик таржима эса таржима қилинаётган тилларнинг лексик имкониятларини программалаштириш маҳсули саналади. Демак, автоматик таржима тилшунослик ва кибернетиканинг ўзаро муносабати туфайли юзага келади.
Шу қисқа далиллар рўйхатининг ўзиёқ тилшуносликнинг фанлар системасидаги жуда кўп фанлар билан узвий алоқадорлигидан гувоҳлик беради.



Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling