Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Si ва GaAs фотоэлектродли ўта юпқа газ разряди ячейкасидаги фотоэлектрик жараёнларни тадқиқ қилиш натижалари асосида:
Ферми сатҳини меъёрлаштириш мақсадида ўтказилган назарий ҳисоблар бўйича платина ва олтингугурт киритмалари диффузия қилинган кремний фотоэлектродли фотографик ионизацион камеранинг электрофизик, фотоэлектрик ва фотографик характеристикалари ўрганилиб, ифрақизил фотоқабулқилгич олиш технологияси “FOTON” АЖда қўлланилган («Узэлтехсаноат» АК томонидан 2021 йилнинг 19 октябрда берилган № 04-3/2182 рақамли маълумотнома) ҳамда Si
ва Si фотоқабулқилгичларининг бир қанча тури яратилган;
яримўтказгичли фотографик ионизацион камерада олтингугурт киритмаси диффузия қилинган кремнийли фотоқабулқилгич қўлланилиб, 8 чизиқ/мм ажратиш қобилият билан 4.2-6.9 мкм инфрақизил тўлқин узунликларида объектларнинг фазо-вақт ўлчамидаги тасвири “Экспериментал ва назарий физика” кафедраси тадқиқотчилари томонидан тадқиқ этилган ва диссертация ишидаги натижаларга мос келиши исботланган (Қирғизистон Республикаси Ош давлат университитининг 2021 йилнинг 22 июлида берилган “Қўлланиш ҳақидаги далолатномаси”).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация ишининг асосий натижалари 22 та Халқаро конференциялар ҳамда симпозиумларда ва 5 та республика илмий-амалий анжуманларида, шу билан бирга Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника ИТИда маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация материаллари бўйича 48 та илмий ишлар эълон қилинган, Ўзбекистон Республикаси Олий Атестация Комиссиясининг докторлик диссертациясининг асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 19 мақола чоп этилган, ундан 14 таси чет эл журналларида ва 5 таси республика илмий журналларида, 2 та Россия Федерацияси патенти олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, 6 та боб, хулоса, 115 та фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 193 бетда баён қилинган ва 100 та расмларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |