O‘zbekiston respublikasi o‘zbekiston oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazitligi farg‘ona davlat universireti fizika-matematika fakul’teti
КИРИШ Мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
Download 0.49 Mb.
|
Asqarov Nuriddin DISi (2)
КИРИШ
Мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда тез ўтувчи физик жараёнларни, ҳусусан термоядровий реакциялар ва лазер нурларини фазо-вақт ўлчамида ташхислаш ҳамда инфрақизил соҳа спектрини қоронғуда кўриш асбобларида қайд этишнинг фотографик усули фан ва техниканинг турли соҳаларига чуқур кириб бормоқда. Оптик ва мураккаб яримўтказгичли тузилмалар тайёрлашни янги технологик имкониятларининг жадал ривожланиши маълумотларни инфрақизил соҳада қайд этадиган воситаларга қўйиладиган талабларни кескин орттирди ва натижада уларнинг тадрижий содда усуллари бу талабларга жавоб бермай қолмоқда. Дунёнинг нуфузли илмий-тадқиқот марказлари ўз фаолиятларини замонавий оптоэлектрониканинг инфрақизил фотография соҳасидаги долзарб масалаларига қаратмоқда. Улардан принципиал ҳарактердаги жуда муҳим иккита муаммони алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: 1 – квант чиқиши юқори бўлган фотоқабулқилгичлар яратиш; 2 – фотографиянинг спектрал сезгирлигини ошириб, тўлқин узунликнинг 3 микрометрдан юқори инфрақизил соҳага силжитиш. Фотониканинг ушбу ва шунга ўхшаш муаммоларини ҳал этишда фотоўтказувчанликка асосланган инфрақизил нурга сезгир бўлган қурилмаларнинг, айниқса, ионизацион русумдаги яримўтказгичли фотографик тизимнинг келажаги порлоқ эканлиги кузатилмоқда. Республикамизда фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг долзарб устувор илмий йўналишларига, чунончи инфрақизил нурланишлар фотоқабулқилгичларидан фойдаланиш соҳасидаги инновацион технологиялар ва ишланмаларга муҳим эътибор қаратилмоқда. Бу борада яримўтказгич материаллар олиш технологиясини такомиллаштириш ва уларнинг физик хоссаларини тадқиқ этиш бўйича маълум натижаларга эришилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар Стратегиясига1 мувофиқ илмий-инновацион ишланмаларни амалда қўллашнинг самарали механизмларини яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шу мақсадда яримўтказгичли электродга эга бўлган газ разрядли ячейка асосидаги ионизацион русумдаги тасвир ўзгартиргичнинг фотографик сезгирлигини ошириш, тезкор жараёнлар фотогафияси учун инфрақизил нурлар тўлқин узунлигини янада юқори соҳаларгача кенгайтириш, шунингдек, реакторлардаги ядровий жараёнларнинг иссиқлик майдонини ва лазер нурларини фазо-вақт ўлчамида ташҳислаш, платина ва олтингугурт билан легирланган кремний ва арсенид галлий фотоэлектродлари бўлган газ разряди ячейкасида атрофлича тадқиқотлар олиб бориш диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруриятини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон «Электротехника саноатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларининг тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада ҳизмат қилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling