O’zbekiston respublikasi qishloq va


Download 39.22 Kb.
bet1/6
Sana15.02.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1199151
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Минералларнинг физик хусусиятлари

Минералларнинг физик хусусиятлари.


Минералларнинг кимѐвий таркиби ва кристалл структурасига боғлиқ равишда,
уларнинг физик хусусиятлари ҳар хил минералларда турлича намоѐн бўлади. Ҳар қандай минерал ўзига хос бирон бир алохида хусусият билан характерланади ва шу хусусиятга қараб уни бошқа минераллардан ажратиш мумкин.
Минералларнинг физик хусусиятларига уларнинг қиѐфаси, шаффофлиги, ранги, чизигининг ранги (кукунининг ранги), ялтироқлиги, уланиш текислиги, синиши, қаттиқлиги, пачоқланувчанлиги, қайишқоқлиги, солиштирма оғирлиги, магнит тортиши, радиоактивлиги ва бошқа хусусиятлари тўғрисида тухталиб ўтамиз.
Минералларнинг қиѐфаси. Бу хусусият унинг ички тузилиши ва ҳосил бўлиш шароити билан боғлиқ. Эркин ўсган анизотроп минерал яққол ифодаланган кристаллик шаклга эга бўлади. Одатда минераллар кристалл агрегатлар ва ўсишмалар кўринишида учрайдилар.
Кристалл агрегатлари деб, минералларнинг ички тузилиши ва фазодаги шакли билан боғлиқ бўлган турли шаклдаги минерал доналарининг йиғиндисига айтилади. Доналарнинг катталигини ҳисобга олиб минераллар йирик донали (доналар катталиги > 5мм) , ўрта донали (2-5мм) ва берк кристалли (< 0,5мм) турларга бўлинади.
Кристалл агрегатлари донали, устунсимон, толасимон, яполоқ, тангачасимон шаклларда учрайди.
Минераллар табиатда друза, конкретсия, секретсия ва бошқа кўринишларда учрайди.
Друзаларда - айрим кристалларнинг ўсимталари бетартиб ўсган . Кристаллар бир томонлари билан бирорта юзага маҳкамланмаган (кварс, флюорит). Кристалларнинг уч томони (очиқ бўшлиқ томонга қараб учи ўсган
) яққол шаклланган.
Конкретсиялар - юмалоқ ва нотўғри шаклдаги минерал қотишмалар радиал ѐки пўчоқ ҳолатда жойлашган.
Оолитлар - консентрик пўчоқ тузилишига эга бўлган нохотга ўхшаш минераллар йигиндиларидан (лимонит, боксит) иборат бўлади.
Секретсиялар - тоғ жинсларидаги бўшлиқлар минерал моддалар билан тўлдирилганда ҳосил бўлади.
Оқма шакллар - айрим юзаларни минерал жисмлар аста -секин қоплаши натижасида ҳосил бўлади. Бундай шаклларнинг ҳосил бўлиш жараѐнида - коллоид бирикмалар асосий аҳамиятга эга. Бу холда куртаксимон ва шингилсимон кўринишидаги агрегатлар сталактит ва сталагмитлар ҳосил қилади.
Минерал моддаларнинг толасимон ѐриқларда тез кристалланишидан дендритлар -
толасимон дарахтга ўхшаш кристаллар ҳосил бўлади.
Псевдоơморфозалар - бундай шакллар тоғ жинсларидаги айрим минераллар ювилишидан ҳосил бўлган бўшлиқлар минерал кристаллари билан тўлдирилганда ҳосил бўлади.

Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling