O’zbekiston respublikasi qishloq va
Минералларнинг уланиш текислиги ва синиш юзалари
Download 39.22 Kb.
|
Минералларнинг физик хусусиятлари
Минералларнинг уланиш текислиги ва синиш юзалари.Минерал кристалларининг улар синдирилганда маълум йўналиш бўйича ажралиб ҳосил бўлган текис ялтироқ юзаларига уланиш текислиги, деб айтилади. Бу хусусият фақат кристаллик минераллар учун хос бўлиб, унинг фақат ички тузилиши билан боғлиқ. Бундай хусусият фақат шу минералнинг ўзигагина хос бўлганлиги учун мухим диагностик белги бўлиб хизмат қилади. Масалан ортоклаз синганда тўғри бурчакли текислик ҳосил қилади. Уланиш текислигининг қай даражада намоѐн бўлишини кўрсатиш учун 5 даражали шкала қабул қилинган . Уланиш текислиги ўта мукаммал (слюда, хлорид, гипс). Кристаллар юпқа варақачаларга ажралиш қобилиятига эга. Уланиш текислигидан бошқа йўналиш бўйича синдириш жуда қийин. Уланиш текислиги мукаммал (калъсит, галенит, галит). Бундай минераллар сингдирилганда, улар уланиш текислиги бўйича ажралиб, кўриниши бирламчи кристални еслатувчи бўлаклар ҳосил қилади. Масалан: галенит сингдирилганда майда тўғри кубчалар, калъситни майдалаганда тўғри ромбаедрлар ҳосил бўлади. Уланиш текислиги ўртача минераллар (дала шпатлари магнитли - калсийли силикатлар). Минерал бўлакларида уланиш текислиги ҳам тасодифий йўналишлар бўйича нотекис юзалар ҳам аниқ кўриниб туради. Уланиш текислиги номукаммал (апатит, касситерит, соф тугма олтингугурт, оливин) бўлган минераллар. Уланиш текислиги яққол кўриниб турмайди, уни минерал парчасининг юзасидан қидириб топишга тўғри келади. Синган юзалари одатда нотекис бўлади. Уланиш даражаси ўта мукаммал бўлмаган ѐки уланиш текислиги юк минераллар (кварс). Кўпинча битта минералнинг ўзида бир неча йўналишлар бўйича ўтган уланиш текисликлари мукаммаллик даражасига кўра ҳар хил бўлади. Уланиш юзалари бир йўналишли (слюда), икки йўналишли (ортоклаз), уч йўналишли (калъсит, галенит, галит), тўрт йўналишли (флюорит), олти йўналишли (сфелерит) бўлади. Уланиш текислигини микроскопик йўл билан аниқлаш имконияти бўлмаган холларда синиш юзаларининг тузилиши ўрганилади. Синган юзалар тузилиши чиғаноқсимон (кремен, олтингугурт), толасимон, зинасимон, ғадур-будир (нотекис), узун устунсимон кўринишларда бўлиши мумкин. Kalsit kristalining mukammal ulanishi Download 39.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling