O’zbekiston respublikasi qishloq va


Download 39.22 Kb.
bet3/6
Sana15.02.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1199151
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Минералларнинг физик хусусиятлари

Минераллар чизиғининг ранги. Айрим минералларнинг ранги, уларнинг кукунининг рангидан фарқ қилади. Минерал чизиғининг рангини сирланмаган (хира бисквит) чинни тахтачага чизиб аниқлаш мумкин.
Кўп минералларнинг ранги, чизигининг ранги билан бир хил бўлади. Масалан: киноварнинг ўзи ҳам, чизиги ҳам қизил, магнетитда - қора, лазуритда кўк ва х.к.
Табиатда маълум бир минералларнинг ранги, чизиғининг рангидан фарқ қилади. Масалан: гематит (ўзининг ранги полат - кулранг, чизиғи қизил), пирит (ўзининг ранги жез сариқ, чизиғининг ранги қора).
Шаффоф ѐки ярим шаффоф рангли минераллар кўпчилигининг чизиги рангсиз (оқ) ѐки оч рангли бўлади. Шунинг учун минералнинг чизигини ранги шаффоф эмас ѐки ярим шаффоф тўқ рангли бирикмалар учун катта диагностик аҳамиятга эга.
Табиатда кўпинча бир минерални ўзи зич масса, гоҳ кукунсимон
массахолида учрайди.
Шунинг учун уларнинг ҳам бир биридан фарқ қилади. Масалан : лимонит (темир гидроксиди) зич масса бўлгани қора, кукунсимон хили эса сарғиш қўнғир; гематит (темирнинг сувсиз оксиди) - кристалланган хиллари деярли қора, кукунсимон хили эса тиник қизил. Бошқа ҳолларда минералларнинг ранги кристалланган зич массаларда ҳам кукунсимон ҳолатида ҳам бир хилдир. Чизигининг ранги аниқланаѐтган минералнинг қаттиқлиги 6 баллдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Минералларнинг ялтироқлиги . Минералларнинг юзасига тушган нурни
қайтарилиши, унинг ялтироқлиги дейилади. Минераллар ялтироқликларига қараб икки гурухга бўлинади:

  1. Металлсимон ва металлга ўхшаб ялтирайдиган минераллар

Металлсимон ялтироқлик металл минералларга хос хусусият, масалан: пирит, галенит,
магнетит, гематит, халкопирит, марказит.
Металлга ўхшаб ялтираш, металлнинг синган юзасини хиралашиб ялтирашини эслатади, масалан: графит, глауконит, лимонит.

  1. Нометал ялтироқлигига эга бўлган минераллар. Нометал ялтироқликлар: олмосдек ялтираш (олмос.)

Шишадек ялтираш (слюда, калъсит,гипс, флюорит)
Ипаксимон ялтираш (асбест). Хира ѐки ялтирамайдиган (кремен) ва бошқа турлари бўлади.

Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling