O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Пудратчининг “бошқа харажатлари” да ҳисобга оланадиган
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
7.5. Пудратчининг “бошқа харажатлари” да ҳисобга оланадиган
харажат моддалари 1. Давр сарфларидан қуйидаги модда харажатлари: 1.1. Маъмурий харажатлар 1) Бошқарув ҳодимлари жумладан ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳодимларга тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари: бошқарув девони ишчилари (раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчиларга кирувчи бошқа ишчилар); ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳодимлар: катта ишлаб чиқазувчилар (участка бошлиқлари), ишлаб чиқарувчилари, қурилиш участкалари усталари, участка механиклари; бошқарув девонида хўжалик хизматларини амалга оширувчи ишчилар. 2) Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларидан бошқарув, ишлаб чиқаришда банд бўлган ҳодимларига тегишли бўлган ягона ижтимоий тўловлар йиғиндиси. 3) Бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари. 4) Телекоммуникациялар хизматлари, шу жумладан: маҳаллий тармоқлар, интернет, бунда каналларини ижарага бериш, кўчма, йўлдош ва пейжинг алоқа, радиочастота спектрида фойдаланиш, маълумотлларни узатиш тармоқлари учун ҳақ тўлаш ҳисобга олинмайди. Объект жойларида ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилишда кўчма, йўлдош, пейджер алоқа, радиочастота спектридан фойдаланиш зарур бўлгандаги харажатлар ҳисобга олиш мумкин. Ўрнатилган меъёрлар чегарасида шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун ҳақ тўлаш. 5) Хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари. 6) Маъмурий-бошқарув эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш.. 7) Маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек, эскириш (амортизация) харажатлари. 8) Маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган инвентарлар ва хўжалик анжомлари қийматини ҳисобдан чиқариш бўйича харажатлар ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. 9) Хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобуслар сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари. 10) Ўрнатилган меъёрлар чегарасида бошқарув ҳодимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар. 11) Ўрнатилган меъёрлар чегарасида миқдордаги вакиллик харажатлари. 12) Ҳодимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш харажатлари. 13) Бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятга эга бўлган жамғармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, табиий атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари. Ўрнатилган меъёрлар чегарасида. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling