O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини шакллантириш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

 
Қурилишларнинг аниқ ва титул рўйхатларини шакллантириш 
Буюртмачилар тасдиқланган Инвестиция дастури асосида ваколатли 
банкларда 
молиялаштиришни 
расмийлаштириш 
учун 
ҳар 
йили 
қурилишларнинг аниқ рўйхатини ва Дастурни амалга оширишнинг иккинчи 
ва учинчи йилларига киритилган объектлар бўйича лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхатини аниқлаштирадилар. 
Марказлаштирилган манбалар ва давлат корхоналари маблағлари 
ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ рўйхатлари 


Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 
инвесторлар (буюртмачилар) томонидан тасдиқланади.
Бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ 
рўйхатлари инвесторлар (буюртмачилар) томонидан мустақил равишда 
тасдиқланади.
Кредит ресурсларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган 
инвестиция лойиҳаларининг аниқ рўйхатлари тегишли кредит шартномаси 
ёки кредитловчи банкнинг ёзма розилиги мавжуд бўлганда тасдиқланади.
Қурилишларнинг аниқ рўйхати биринчи йил мобайнида танлов 
савдолари ёки Йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга 
оширишни мувофиқалаштириш кенгашининг алоҳида қарорлари бўйича 
аниқлаштирилиши мумкин. 
Қурилишнинг титул рўйхати тасдиқланган лимитлар доирасида 
қурилишнинг 
бутун 
даврига 
тузилади 
ва 
Инвестиция 
дастури 
тасдиқлангандан кейин 2 ойдан кечиктирилмасдан танлов савдолари 
натижаларига кўра шакллантирилади.
Қурилишнинг титул рўйхати инвестор (буюртмачи) томонидан пудратчи 
билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Қурилишнинг тасдиқланган титул рўйхатида капитал қўйилмалар 
лимитлари умуман инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун назарда 
тутилади, бунда қурилиш-монтаж ишлари, асбоб-ускуналар харид қилиш, 
лойиҳа-қидирув ишлари харажатлари ва бошқа харажатлар (пудратчи ва 
буюртмачи харажатлари алоҳида кўрсатилади) қурилиш йиллар бўйича 
тақсимланган ҳолда ажратиб кўрсатилади.
Биринчи молиявий йилда қурилишнинг титул рўйхатида лойиҳа-
қидирув, қурилиш-монтаж ишлари кўрсаткичлари аниқлаштирилишига йўл 
қўйилмайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling