O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Қурилишнинг бошланғич баҳосини жорий нархларда (ресурс


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

 
1.3. Қурилишнинг бошланғич баҳосини жорий нархларда (ресурс 
усулида) аниқлаш 
Объектнинг жорий нархлардаги бошланғич баҳоси амалдаги низомга 
мувофиқ буюртмачилар ёки уларнинг топшириғига кўра лойиҳа ёки 
ихтисослашган ташкилот томонидан прогноз жорий нархлар ва ресурслар 
тарифлари учун харажатлар калькуляциясига асосланган ресурс методи 
ёрдамида ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2004й. 
02-7-11-сонли баённомасининг қарорига кўра марказлаштирилган 
манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган объектнинг дастлабки баҳоси 
Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси қошидаги 
Давлат экспертиза органларида албатта экспертизадан ўтказилиши 
керак. 
Ресурс методида қуйидаги харажатлар аниқланади: 


- қурувчи-ишчилар меҳнатининг харажатлари
- қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатацияси бўйича 
харажатлар (машинистларнинг маоши ҳисобга олинади); 

транспорт ва тайёрлаш-омбор харажатлари билан қўшиб 
ҳисобланган материал, конструкция ва маҳсулот сотиб олиш бўйича 
харажатлар 

транспорт ва тайёрлаш-омбор харажатлари билан қўшиб 
ҳисобланган ускуна, мебель, инвентарь сотиб олиш бўйича харажатлар; 
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар; 
- пудратчининг бошқа харажатлари; 
- буюртмачини бошқа харажатлари (Вазирлар Маҳкамасининг 
12.09.2009 й.395-сон қарорини 2-иловасига асосан фойдаланишга “тайёр 
ҳолда топшириш” (“под ключ”) қурилишини буюртмачи харажатларига 
пудратчи жавобгар бўлади. 
Қурилиш объектининг жорий нархлар бўйича бошланғич босқичдаги 
дастлабки баҳосини аниқлаш буюртмачи томонидан мустақил равишда ёки 
унинг буюртмасига кўра қуйидаги ташкилотлар томонидан бажарилиши 
мумкин: 
- лойиҳа институти; 
- ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялари, Ўзбекистон 
Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг Капитал қурилишда 
иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази. 
Ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялари, Ўзбекистон 
Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг Капитал қурилишда 
иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази томонидан 
аниқланган қурилиш объектининг жорий нархлар бўйича бошланғич 
босқичдаги дастлабки баҳоси тавсия тариқасида берилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling