- қурувчи-ишчилар меҳнатининг
харажатлари;
- қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатацияси бўйича
харажатлар (машинистларнинг маоши ҳисобга олинади);
-
транспорт ва тайёрлаш-омбор харажатлари билан қўшиб
ҳисобланган
материал, конструкция ва маҳсулот сотиб олиш бўйича
харажатлар
-
транспорт ва тайёрлаш-омбор харажатлари билан қўшиб
ҳисобланган ускуна, мебель, инвентарь сотиб олиш бўйича харажатлар;
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар;
- пудратчининг бошқа харажатлари;
- буюртмачини бошқа харажатлари (Вазирлар Маҳкамасининг
12.09.2009 й.395-сон қарорини 2-иловасига асосан фойдаланишга “тайёр
ҳолда топшириш” (“под ключ”) қурилишини
буюртмачи харажатларига
пудратчи жавобгар бўлади.
Қурилиш объектининг жорий нархлар бўйича бошланғич босқичдаги
дастлабки баҳосини аниқлаш буюртмачи томонидан мустақил равишда ёки
унинг буюртмасига кўра қуйидаги ташкилотлар
томонидан бажарилиши
мумкин:
- лойиҳа институти;
- ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялари, Ўзбекистон
Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг Капитал қурилишда
иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази.
Ихтисослашган инжиринг ёки консалтинг компаниялари, Ўзбекистон
Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг Капитал қурилишда
иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш
маркази томонидан
аниқланган қурилиш объектининг жорий нархлар бўйича бошланғич
босқичдаги дастлабки баҳоси тавсия тариқасида берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: