O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
дастлабки техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий
ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИА (ДТИҲ) деб аталади) - лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни, умуман лойиҳанинг чекланган қийматини, шу жумладан уни амалга оширишнинг вариантларини ва мумкин бўлган схемаларини кўриб чиқиш асосида технологик асбоб-ускуналар қийматини асословчи ҳужжат; якуний техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИА (ТИҲ) деб аталади) - инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг танлов савдолари асосида аниқланган якуний, энг самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи ҳужжат; ишчи лойиҳа - чекланган қиймат ва иш ҳужжатларига эга бўлган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан тасдиқланадиган қисмдан иборат ҳужжат; халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (кейинги ўринларда ХМИИ деб аталади) - халқаро иқтисодий муносабатларни, шу жумладан валюта-кредит муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлатлараро битимлар асосида ташкил этилган институтлар; Ривожланишга Расмий Кўмаклашиш (РРК) линияси бўйича имтиёзли кредитлар берадиган хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлар (кейинги ўринларда ХҲМТ деб аталади). 1.2.Лойиҳани дастлабки босқичини амалга оширишда қурилиш объекти баҳосини аниқлаш Лойиҳанинг дастлабки босқичларини (ДТИА, ДТИҲ, ТИА, ТИҲ) амалга ошириш жараёнида қурилиш объектининг жорий нархлардаги баҳосини аниқлаш учун амалга оширилган ўхшаш лойиҳаларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимларга боғлиқ равишда ўхшаш объектларни танлашда қувват бирлиги учун сарфланган капитал маблағларнинг солиштирма миқдорини ҳисобга олиш зарур. Ўхшаш объект бўйича маълумотлар бўлмаган ҳолларда, лойиҳа ва қурилиш ташкилотларининг архивлари ёки буюртмачиларнинг маълумотлар базасидан олинган ва аввалроқ лойиҳалаштирилган ва қурилган объектлар бўйича кўрсаткичларга асосланган ҳолда ўхшаш лойиҳа танланиши мумкин. Қурилиш объектининг жорий нархлардаги баҳосини дастлабки босқичларда буюртмачи (инвестор)нинг ўзи мустақил ёки танлов асосида танлаб олган лойиҳа (инжиринг, консалтинг) ташкилоти аниқлаши мумкин. Лойиҳа (инжиринг, консалтинг) ташкилоти томонидан объект қурилишининг ҳисоблаб берилган нархи тавсия тариқасида берилади. Лойиҳани дастлабки босқичда амалга оширишда тавсия қилинган нархдан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни буюртмачи қабул қилади. Таққослаш ва таҳлил натижалари асосида ишларнинг тури бўйича қурилиш нархининг тузилмасига тузатишлар киритилади ва объектнинг жорий нархлардаги баҳоси аниқланади. Қурилишнинг жорий нархлардаги баҳоси дастлабки босқичда бинонинг алоҳида элементларининг нархи асосида ҳам аниқланиши мумкин. “Бино элементи” тушунчаси турли лойиҳаларда бир хил вазифани бажарувчи бинонинг қисмини англатади. Пойдеворлар, деворлар, том, пардозлаш ва ҳоказолар учун “элемент”лар ажратиб кўрсатилади. Бунда бинонинг тури ва вазифасига боғлиқ равишда қўлланиладиган элементларнинг сони ўзгариши мумкин. Ушбу методнинг татбиқ қилиниши бинонинг айрим элементлари нархи тўғрисидаги маълумотларни мунтазам кузатиб боришни ва уларнинг банкини яратишни талаб қилади. Қурилиш ҳажмини аниқлаш қоидалари 1. Бинонинг чордоғ томли ер усти қисмининг қурилиш ҳажмини, бинонинг цокольдан юқори биринчи қават даражасида ташқи чизиғи бўйича горизонтал кесими майдонини бинонинг айнан биринчи қават полидан то чордоғ томининг иситгичигача бўлган бутун баландлигига кўпайтириш орқали аниқлаш лозим. Бинонинг чордоғ томсиз ер усти қисмининг қурилиш ҳажмини, вертикал кўндаланг кесими майдонини кесим майдонига перпендикуляр йўналишда, цокольдан юқори биринчи қават даражасида олдинги деворлар сиртлари орасидаги ўлчанган бино узунлигига кўпайтириш билан аниқлаш лозим. Вертикал кўндаланг кесим майдонини, деворларнинг ташқи сиртини айланма ўлчами бўйича, томнинг юқори чизиғи бўйича ва қават тоза полининг даражаси бўйича аниқлаш лозим. Кўндаланг кесим майдонини ўлчашда деворлар сиртидан чиқиб турган архитектуравий қисмларни, ҳамда ботиқликларни ҳисобга олмаслиз керак. Бинода майдони турли ўлчамдаги қаватлар мавжуд бўлганда, бино ҳажмини унинг қисмларининг ҳажмлари йиғиндиси сифатида аниқлаш Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling