O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
қми
қуйидаги формула бўйича ҳисобланади. (4.3) Бу кўрсаткич қурилишнинг индустриализациялашганлик даражасини тавсифлайди. Қурилиш коэффициенти К қ қурилиш ер участкасидан фойдаланиш даражасини белгилайди: (4.4) Бу ерда Ғ қ ва Ғ ум мос равишда участканинг қурилаётган ва умумий ҳудудлари. Бино майдони (к м ) ва ҳажмидан (к ҳ ) оқилона фойдалиниш даражаси к о ва к ҳ (4.5) ва (4.6) Бу ерда Ғ – бинонинг умумий майдони, м 2 ; Ғ п – фойдали (яшаш ёки ишлаб чиқариш майдони), м 2 ; V – бинонинг ҳажми, м 3 . к м ва к ҳ коэффициентлар мос равишда бинонинг умумий майдони ёки ҳажмининг қандай қисмидан бевосита мўжалланган вазифа учун фойдаланишни, хоналар (қаватлар) баландлиги қандай даражада тўғри танланганлиги ва ёрдамчи – хўжалик хоналари тўғри лойиҳаланганлигини кўрсатади. Кўрсаткичлар тизимининг мавжудлиги мураккаб техник ва хўжалик ечимларини ҳар томонлама етарли даражадаги аниқлик билан баҳолаш имконини беради. Бироқ шу билан бир қаторда бу кўрсаткичлар зиддиятли жиҳатларга ҳам эгадир. Агар бир вариантнинг барча кўрсаткичлари бошқа вариантникидан яхши бўлса, у ҳолда масала жуда оддий бўлади. Лекин афсуски, амалиётда бундай ҳолат, яъни оддийлик камдан – кам бўлади. Шундай ҳолатлар бўладики, масалан, қурилишнинг муддатини қисқартиришга анча қиммат индустриал конструкцияларни қўллаш орқали эришилади, эксплуатацион сарф - харажатларни қисқартиришга эса анча қиммат бўлган материалларни қўллаш, иссиқликнинг изоляциясига сарфланадиган маблағларни ошириш йўли билан эришилади, қурилишга сарфланадиган меҳнат сиғимини қисқартириш учун эса меҳнат унумдорлиги анча юқори бўлган ва анча қиммат турадиган механизмларни қўллашга тўғри келади. Бир хил бўлган вазиятларда у ёки бу ечимларни баҳолаш учун жорий харажатларнинг фарқини ҳисобга олган ҳолда қўшимча капитал маблағларнинг миқдорини солиштириш ёки таққослаш етарли бўлади. Масалан, вариантларнинг биттаси бўйича капитал маблағларнинг миқдори бошқасиника нисбатан кўп К 1 К 2 , лекин бошқа вариант бўйича жорий харажатларнинг миқдори (қурилиш маҳсулоти таннархи) иккинчи вариантникига нисбатан паст: С 1 С 2 , бу эса қурилиш вақтида қилинган ортиқча сарф-харажатларни билдиради, бундай ортиқча сарф-харажатлар эксплуатация жараёнида маҳсулот таннархини пасайтириш орқали эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар билан тартибли равишда бартараф этила борилади, яъни мунтазам равишда компенсацияланади. Иккинчи вариант: қурилиш кам капитал маблағлар эвазига амалга оширилади: К 1 К 2 , лекин бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг йиллик таннархи юқори бўлади: С 1 С 2 . Энг самардор вариантни аниқлашда олиб бориладиган ҳисоблашлар қуйидаги кетма - кетликда бажарилади: дастлаб кўриб чиқилаётган К 1 ва К 2 вариантлар бўйича капитал маблағларларнинг фарқи аниқланади, бу фарқ биринчи вариант кўрсаткичларини иккинчи вариант кўрсаткичлари билан солиштирилганда олинган биринчи вариант бўйича қўшимча капитал маблағларни билдиради, сўнгра маҳсулот таннархини пасайтириш миқдори ёки С 1 ва С 2 эксплуатацион харажатлар аниқланади. Капитал маблағлар ўсишининг таннарх пасайишига кўрсатадиган таъсири бу пасайишнинг уни юзага келтирувчи капитал маблағларга бўлган нисбати билан аниқланади. Бу нисбатни солиштирма иқтисодий самарадорлик коэффициенти деб аташади (Е): (4.7) Бу коэффициент қўшимча капитал маблағлар ҳар бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот таннархини пасайтириш эвазига эришиладиган иқтисодий самарадорликни англатади. Самарадорлик коэффициенти қийматининг йўл қўйиладиган минимал чегаравий оралиғи сифатида қабул қилинадиган қийматидан паст бўлагн ечим самарасиз деб баҳоланади, Е м = 0,12 қиймат самарадорлик коэффициентининг минимал чегаравий оралиқ қиймати сифатида қабул қилинади, Четки Шимол районлари ёки уларга тенглаштирилган районларда лойиҳанаётган ёки қурилаётган объектлар учун Е м ш =0,08. Бундай шарт – шароитларда (6,7) формула қуйидаги кўринишни олади. (6.8) Мисол. Йиғматемирбетон заводини реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаш. Заводнинг қуввати P = 10 млн. м 3 /йил темирбетон элементлари ишлаб чиқаради; маҳсулотнинг таннархи С 1 =350 сўм/м 3 , реконструкциядан кейин маҳсулот таннархи С 2 =310 сўм/м 3 ни ташкил этади, К 1 = 0. Самарадорликни ҳисоблаш: завод К солиштирма қувват бирлигига тўғри келадиган қўшимча капитал маблағни аниқлаймиз.] Самарадорликнинг ҳисобланган коэффициенти қуйидагини ташкил этади Бундан заводни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги келиб чиқади. Заводни реконструкция қилишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини белгилайдиган темирбетон конструкцияларнинг чегаравий максимал қиймати қуйидагича аниқланади: бунда С 1 = 350 – (250 x 0,12) = 320 сўм / м 3 Бир нечта вариантларни таққослашда ҳисоблашлар яқинлашиш методи орқали вариантлар жуфтлиги бўйича ҳар бир жуфт учун энг яхши вариантни аниқлаш йўли билан олиб борилади. Кўрсаткичлар Вариантлар I II III Темирбетон конструкция (буюм)ларнинг таннархи С, сўм / м 3 350 400 300 К солиштирма қувват бирлигига тўғри келадиган қўшимча капитал маблағ 1000 700 2000 Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling