O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
Техник топшириқнинг ишлаб чиқилиши ва унинг лойиҳалаштиришга
тақдим этилишидан кейин лойиҳани ишлаб чиқишга киришилади. Техник топшириқнинг лойиҳалаштиришга берилиши буюртмачи томонидан амалга оширилади. Лекин буютмачи топшириқни тузиш учун етарлича савияга эга эмаслиги туфайли уни тузиш учун лойиҳалаш ёки инжиниринг фирмасини жалб этади. Техник топшириқ лойилаш ишлари учун тузилган ҳар қандай шартнома (контракт)нинг ажралмас қисми деб ҳисобланади. Саноат объектини лойиҳалаш учун тақдим этилган топшириқ қурилиш райони, пункти ва майдони, маҳсулотнинг тавсифи, унинг номенклатураси ва ишлаб чиқариш қуввати, технологик жараёнлар ва жиҳозларга асосланган ихтисослаштириш ва коопирациялаш, хом – ашёлар, сув, ёқилғи, газ ва электр энергияси билан таъминлайдиган манбалар, оқава сувларни тозалаш ва оқизиб юбориш шароитлари, тайёр маҳсулотларни истеъмол қиладиган районлар, қурилиш муддути ва қувватларни ишга тушириш кетма – кетлиги, капитал маблағларнинг тахминий миқдори, яшаш – фуқаро қурилишининг ҳажми ва уни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ўрнатилган амалиётга кўра техник лойиҳани ишлаб чиқишга қадар бажарилган лойиҳалаш, қидирув ва текшириш ишларини лойиҳалаш олди босқичи деб ҳисоблаш қабул қилинган. Лойиҳалашнинг бевосита босқичи техник лойиҳани ишлаб чиқиш билан бошланади. Лойиҳалашга топшириқни тайёрлашда қурилиш учун майдонни танлаш лойиҳа буюртмачиси, лойиҳалаш ташкилоти, пудратчи қурилиш ташкилоти, маҳаллий ҳокимият органлари, санитария – эпидемиология хизмати, давлат ёнғин хавфсизлиги назорати, давшаҳартехназорат, сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш органлари, темир йўл, алоқа, энергетика, фуқаро мудофа бошқармаларининг вакилларидан ташкил топган комиссия томонидан олиб борилади. Қурилиш майдони учун қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланишга яроқсиз бўлган ва аҳоли пунктлари, сув таъминоти, энергия таъминоти манбаларига яқин бўлган ер участкаларини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Майдон санитария талабларини қондирмоғи лозим. Комиссия майдонни танлаш тўғрисидаги далолатномани тузади, ушбу далолатнома кўзда тутилаётган лойиҳавий ечимлар ҳамда корхонани инженерлик тармоқлари ва коммуникацияларига улаш тўғрисидаги келишувнинг асосий ҳужжати деб ҳисобланилади. Лойиҳалаш топшириғини буюртмачи лойиҳалаш ташкилоти иштирокида тасдиқланган ТИА асосида тузади. Саноат объектини лойиҳалаш учун тақдим этилган топшириқ қурилиш райони, пункти ва майдони, маҳсулотнинг тавсифи, унинг номенклатураси ва ишлаб чиқариш қуввати, технологик жараёнлар ва жиҳозларга асосланган ихтисослаштириш ҳамда коопирациялаш, хом – ашёлар, сув, ёқилғи, газ ва электрэнергия билан таъминлайдиган манбалар, оқава сувларни тозалаш ва оқизиб юбориш шароитлари, тайёр маҳсулотларни истеъмол қиладиган районлар, қурилиш муддути ва қувватларни ишга тушириш кетма – кетлиги, капитал маблағларнинг тахминий миқдори, яшаш – фуқаро қурилишининг ҳажми ва уни жойлаштириш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Инженерлик қидирув ишлари объектни қуришда ва уни эксплуатация қилишда техник жиҳатдан тўғри ҳамда иқтисодий асосоланган лойиҳавий ечимларни қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш мақсадида олиб борилади. Инженерлик қидирув ишлари иккита: иқтисодий ва техник тадқиқотлар қисмларига бўлинади. Инженерлик қидирув ишларининг иқтисодий қисми инвестицияларнинг ТИА ни ишлаб чиқиш ва бизнес-режа тузиш вақтида олиб борилади. Лекин бу изланишларнинг маълум қисмидан лойиҳаш жараёнида ҳам фойдаланилади. Иқтисодий изланишлар вазифасига қуйидагилар: ишлаб турган корхоналарнинг мавжудлиги, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, хом-ашё манбалари, ёқилғи – энергия ресурслари, турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган инженерлик тармоқлари, темир ва автомобил йўллари, сувнинг уланиш йўллари, меҳнат ресурслари ва яшаш майдони, хом – ашё базасини ривожлантириш, ер фондининг ҳолати ҳақидаги малумотларни тўплаш киради. Техник тадқиқотлар ёки изланишлар жараёнида бажариладиган ишлар комплексига топографик – геодезик ишлар, инженер – геологик, гидрогеологик ва гидрологик, иқлимий, тупроқ – ва геоботаник, санитар - гигиеник тадқиқотлар, қурилишни ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш киради. Тадқиқотларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги лойиҳада қабул қилинган ечимларнинг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаб беради. Лойиҳалаш иккита босқич – техник лойиҳа ва ишчи чизмалар ёки битта босқич – техник-ишчи лойиҳа орқали амалга оширилиши мумкин. Иккита босқичда мураккаб саноат объектлари, шунингдек, шаҳарларда қуриладиган, бош режага эга бўлмаган яшаш-фуқаро объектлари лойиҳанади. Бошқа барча объектлар битта босқичда лойиҳанади. Техник лойиҳа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 1) умумий тушунтириш матни; 2) бош режа ва транспорт; 3) технологик ечимлар; 4) ишлаб чиқариш ва корхонани бошқариш ҳамда ишчи ва хизматчилар учун шароитлар яратиш ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни ташкил этиш; 5) архитектуравий – қурилиш ечимлари; 6) инженерлик жиҳозлари, тармоқлар ва тизимлар; 7) қурилишни ташкил этиш; 8) атроф – муҳитни муҳофаза қилиш; 9) фуқароларни ҳимоялаш бўйича инженер – техник тадбирлар; 10) смета ҳужжатлари; 11) инвестицияларнинг самарадорлиги. Умумий тушунтириш матнида объектнинг лойиҳавий қуввати, маҳсулотлар номентклатураси, сифати ва рақобатбардошлиги, объект бўйича ресурсларга бўлган талаб–эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотлар, қурилиш майдони жойлашган районнинг ижтимоий - иқтисодий ва экологик шароитлари, бош режа, инженерлик тармоқлари ва коммуникациялари ҳамда инвестицион лойиҳани амалга оширишнинг бошқа характеристикалари бўйича асосий кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотлар берилади. 2. Бош режа ва транспорт. Бош режа, ички майдон ва ташқи транспорт бўйича кўрсаткичлар, ҳудудни кўкаламзорлаштириш бўйича асосий режавий ечимлар, тадбирлар ва бошқа материалларни ўз ичига олади. 3. Технологик ечимлар – ишлаб чиқариш технологияси, маҳсулотларни тайёрлаш учун зарур бўлган меҳнат сиғими характеристикалари, маҳсулотлар сифатини назорат қилишни ташкил этиш бўйича таклифлар, технологик жараёнларнинг ёқилғи-энергетик ва моддий баланслари, атроф- муҳитга зарарли моддаларни чиқаришни бартараф этиш бўйича техник ечимлар келтирилади ва ҳ.к. 4. Ишлаб чиқариш, корхонани бошқариш ҳамда ишчи ва хизматчилар учун барча зарур бўлган шароитларни яратишни ташкил этиш ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш корхонани бошқари ташкилий – функционал тузилмасининг таҳлилини, бошқаришнинг автоматик тизими (БАТ), ишчи ўринлари сони ва жиҳозлар билан таъминланганлиги, ишчи – ходимлар меҳнат қилишлари учун санитария-гигиеник шароитларнинг яратилганлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича чора – тадбирларни ўз таркибига киритади. 5. “Архитектуравий – қурилиш ечимлари” бўлимига қурилиш майдонининг инженер – геологик, гидрогеологик шароитлари тўғрисидаги маълумотлар, архитектуравий – қурилиш ечимларининг ва ишлаб чиқариш шовқинларини ва тебранишларни пасайтириш бўйича чора – тадбирларнинг асосланиши киради ва ҳ.к. 6. Инженерлик тармоқлари ва тизимлари, жиҳозлари бўлимида сув таъминоти, канализация, иситиш тармоғи, шамоллатиш бўйича ечимлар келтирилади ва ҳ.к. 7. “Қурилишни ташкил этиш” бўлимида ҚМКга мувофиқ равишда Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling