O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

Хўжалик усулида - объектлар қурилиши ёки қурилиш-монтаж, 
таъмирлаш-қурилиш ишлари хўжалик субъектларининг - корхоналар, 
ташкилотлар, институтлар ва шу кабиларнинг куч ва маблағлари ҳисобига 
амалга оширилади. Корхоналарни қайта таъмирлаш ва кенгайтириш, 
кичикроқ қурилиш объектлари, ҳудудлар ва хоналарни ободонлаштириш, 
таъмирлаш ишлари кўпинча шу усулда олиб борилади. 
Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда (“қулф-калит”гача) 
топширишда буюртмачининг функциялари бош пудратчига берилиб, у 
қурилишни бошидан бошлайди ва объектни буюртмачига ўзил-кесил 
тугалланган ҳолатда топширади. Қурилишнинг бундай усули уй-жой 
қурилишида жуда кенг тарқалган. 
Танловлар - иқтисодиётда нисбатан янги ҳодиса бўлиб, бунда 
буюртмачи бирор объектни қуриш ёки лойиҳалаш, асбоб-ускуналар етказиб 
бериш бўйича танлов эълон қилаётганлигини очиқ ёки ёпиқ шаклда хабардор 
қилади ва ҳоҳловчиларни шу танловда иштироқ этишга таклиф қилади. 
Бунда махсус ҳужжат тайёрланади ва унда танловнинг асосий ғояси ва 
шартлари кўрсатилади. Бундай ҳужжатлар мажмуаси “тендер” деб аталади. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган шакллардан ташқари, қурилишнинг 
ижтимоий меҳнат тақсимоти нуқтаи назаридан ихтисослашув, концентрация, 
кооперация каби ташкилий шакллари мавжуд. Шуни ҳам айтиб ўтиш 
керакки, бу шакллар фақат қурилишда эмас, балки халқ хўжалигининг бошқа 
тармоқларида, аввало саноатда ҳам қўлланилади. Амалиётдан маълум 
бўлишича, бу шаклларни моҳирлик билан қўллаш орқали ишлаб чиқариш ва 
капитал қўйилмалардан юқори самарадорликка эришиш мумкин. Масалан, 
агар ихтисослашув ва кооперация ҳаражатларнинг камайишига, маҳсулот 
сифатининг яхшиланишига имкон берса, концентация ва комбинирлаш - хом 
ашё ва материаллардан комплекс фойдаланишга ҳамда қурилиш соҳасида 
фан-техника тараққиёти кўламининг янада кенгайишига олиб келади. 
 
Қурилишда лойиҳалаштириш мақсади ва вазифалари 
Ҳар бир қурилиш объектини тиклашда аввалом бор, унинг қурилишини 
амалга оширишнинг техник имкониятлари ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга 
мувофиқлиги кўриб чиқилади. Бу вазифалар, савол ва масалалар “лойиҳа” 
деб номланувчи махсус ҳужжатда ўз аксини топади. 
Лойиҳа – бу қуриладиган инженерлик иншооти ёки қуйидаги кўринишда 
намоён этиладиган саноат ишлаб чиқарилиши ёки фуқаролар учун 


мўлжалланган объктларни шакллантириш бўйича қуйида келтирилган 
мақсадлар тизимидир: 
- қурилажак иншоотнинг архитектуравий – режавий, конструктив – 
копоновкали 
ва 
технологик 
ечимларининг 
график 
материаллари 
(чизмалари)дир; 
- иншоот қурилиши техник имкониятлари, конкрет табиий муҳитда 
бажариладиган ишларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини асословчи 
ҳисоблаш – тушунтириш матни; 
- қурилиш таннархини аниқлайдиган ва молиявий харажатлар, моддий – 
техникавий ва меҳнат ресурсларининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга 
мувофиқлигини асослаб берадиган смета–иқтисодий қисм. 
Қурилиш объектининг иқтисодий самарадорлиги, унинг ҳаётийлик 
циклининг характери ва функциялашувининг давомийлиги, чиқарилаётган 
маҳсулотнинг таннархи, эксплуатация ва меҳнат қилиш шароитлари 
аҳамиятли тарзда лойиҳавий ечимларнинг даражасига, яъни бир сўз билан 
айтганда, лойиҳанинг қандай даражада тайёрланганлигига боғлиқ бўлади. 
Ҳар қандай объектни лойиҳалаш одатда бир нечта босқичларда амалга 
оширилади. Лойиҳалашнинг биринчи босқичида ғоя пайдо бўлгандан сўнг 
инвестициялаш мақсадлари: объектнинг қандай вазифа бажаришга 
мўлжалланиши, унинг қуввати, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар 
номентклатураси, жойлашиш ўрни аниқланади. 
Инвестициялаш имкониятлари ва кутилаётган техник – иқтисодий 
кўрсаткичларга эришишни баҳолаш олиб борилади. 
Биринчи босқичда бажарилган изланишлар (илмий – тадқиқот ишлари) 
ва ишлар асосида буюртмачи (инвестор) ғояларни амалга ошириш бўйича 
ишларни давом эттириш ёки уларни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилади. 
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда буюртмачи қурилиши мумкин 
бўлган объектнинг берилган районда қурилиши кутилаётганлиги 
тўғрисидаги объектни жойлаштириш бўйича олдиндан келишишни илтимос 
қилиш тариқасидаги ариза билан маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат 
қилади. Маҳаллий ҳокимият органларидан ижобий жавоб олингандан кейин 
буюртмачи иккинчи босқич ишлари – объект қурилиши инвестициясининг 
техник – иқтисодий асосини ишлаб чиқишга киришади. Бу босқичда зарур 
бўлган инженерлик қидирувлар олиб бориш билан инженерлик айниқса 
иқтисодий ва смета – молия саволлари анча чуқур ўрганилади. 
Инвестицияларни техник – иқтисодий асослаш натижалари бўйича 
қурилишнинг мақсадга мувофиқлиги ва лойиҳалашни – техник лойиҳани 
(лойиҳани) ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 
Лойиҳалаш жараёни давомийлиги лойиҳалашдан бошлаб қурилиш 
бошланишига қадар ўрта ва нисбатан катта объектлар бўйича 5 йилдан 10 
йилгача давом этиши мумкин; алоҳида мураккаб ва йирик объектлар бўйича 
лойиҳалаш – илмий–тадқиқот ишларининг давомийлиги ундан ҳам кўп 
бўлиши мумкин. Бундай муддатда вазият лойиҳани ишлаб чиқишнинг 
бошида қабул қилинган ўша пайтдаги фан ва техниканинг охирги ютуғларига 
асосланган инженерлик ечимларнинг объектни фойдаланишга тушириш 


вақтига келиб шунчаки эскириб қолишига олиб келади. Шу туфайли саноат 
корхоналарининг лойиҳаларида фан ва техниканинг энг янги ютуғлари, 
ишлаб чиқаришнинг илғор технологияси, энг янги юқори ишлаб чиқариш 
унумдорлигига эга бўлган воситалар (жиҳозлар)дан, қурилмалар, агрегатлар, 
ишларни комплексли механизациялаш ва автоматлаштиришдан тўлиқ 
фойдаланиш, ресурсларнинг барча турларидан ва чиқинди чиқармайдиган 
технологиялардан оқилона фойдаланишни кўзда тутиш тақоза этилади. 
Шаҳар ва қишлоқларда қуриладиган янги фуқаро – яшаш объектларини 
лойиҳалашда яшаш учун барча қулайликларни яратиш ва аҳолига максимал 
хизмат кўрсатишни кўзда тутиш талаб этилади. Қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни лойиҳалашда саноат 
асосидаги ишлаб чиқаришни ташкил этиш, тез буоозиладиган маҳсулотлар 
(сабзавотлар, 
мевалар)ни 
қайта 
ишлашга 
асосланган 
йирик 
механизациялашган, ихтисослашган комплексларни яратиш вазифаси асосий 
мақсадлардан бири сифатида намоён бўлади. 
Саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, тарар - жой, жамоат ва фуқаро 
бинолари лойиҳаларида уларнинг ташқи қиёфасига катта эътибор 
қаратилади, чунки янги объектни жойлаштириш билан нафақат иқтисодий 
самара олиниши, балки ижтимоий ва шаҳарсозлик бўйича ҳам самара 
олиниши лозим. Ердан оқилона фойдаланиш ва атроф – муҳитни муҳофаза 
қилишга алоҳида эътибор ажратилади. 
Лойиҳанинг сифати нафақат илғор техник ечимлар билан, балки смета 
ҳужжатларининг 
тўғри 
бажарилганлиги 
билан 
ҳам 
аниқланади. 
Лойиҳаланаётган объект техник – иқтисодий кўрсаткичларини ва қурилишни 
режалаштириш ҳамда молиялаштириш, қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил 
этиш, қурилиш – монтаж ташкилотларида иқтисодий ишларни олиб бориш ва 
улар ишини назорат қилиш учун қурилишининг мақсадга мувофиқлигини 
аниқлашда сметадан фойдаланилади. Қурилишда ишлаб чиқаришнинг 
бориши ва қурилиш иқтисодий самарадорлиги кўп жиҳатдан қуриладиган 
объектларнинг сметали нархини тўғри аниқлашга боғлиқ бўлади. 
Лойиҳалар техник даражаси билан қурилиш – монтаж ташкилотларида 
меҳнат унумдорлиги ўсишининг жадаллиги ҳамда материаллар ва 
конструкциялар 
ишлаб 
чиқарадиган 
саноат 
корхоналарининг 
иш 
самарадорлиги шарт –шароитланади. 
Лойиҳаларда биноларнинг максимал даражадаги ихчамлиги ва 
унификацияси кўзда тутилмоғи лозим, лекин бунда уларнинг архитектуравий 
мазмунига зарар етмасилиги, мавжуд механизация воситаларини ҳисобга 
олган ҳолда конструкцияларни йириклаштириш, лойиҳавий ечимларнинг 
технологиклигига, юқори иш унумдорлигига эга бўлган техникалардан 
фойдаланишга тўсқинлик бўлмаслигига эътибо қаратилиши талаб этилади. 
Лойиҳаларда қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва режалаштириш 
учун зарур бўлган барча маълумотлар (ишларнинг ҳажмлари, материаллар
конструкциялар, машиналар, меҳнат русурслари, транспорт воситаларига
бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотлар) акс эттирилмоғи тақоза этилади. 
Лойиҳада буюмлар, деталлар ва конструкциялар ишлаб чиқарувчи 


корхоналарнинг 
манфаатларини 
ҳам 
ҳисобга 
олиш 
лозимдир. 
Қўлланиладиган йиғма элементларнинг типли ўлчамлари ва маркалари 
лойиҳаларда минимал берилади. Бу эса заводларда оқимли линияларни 
ўзгартиришнинг олдини олади. Шундай қилиб, лойиҳалаштириш техникавий 
тараққиётнинг юксалиши билан биргаликда ривожланади. 
Лойиҳалар катта ҳажмдаги изланишлар, график ва ҳисоблаш 
материалларига эга бўлади. Лойиҳалаштириш жараёнида, айниқса йирик ва 
мураккаб объектларни лойиҳалаш бўйича моделли изланишлар, кўп сонли 
келишувлар, экспертиза олиб борилади ва тугалланган техник ҳужжатлар 
тасдиқланади. 
Бу босқичларнинг барчаси албатта кўп меҳнат ва вақт талаб қилади, шу 
сабабли лойиҳалаш ва илмий изланиш ишлари қурилиш ишлаб чиқарилиши 
ишларидан анча аввалроқ олиб борилмоғи керак. Фақат шундай 
бўлгандагина қурилиш дастурининг зарурий ва сифатли техник 
ҳужжатларини ўз вақтида таъминлаш мумкин. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling