O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
Лойиҳалаш босқичлари ва лойиҳа ҳужжатларининг таркиби Йирик мураккаб саноат объектлари ва комплекслари бўйича лойиҳа - илмий изланиш ишлари одатда еттита характерли босқичларда олиб борилади: - муаммоли изланишлар ёки мавжуд бўлган муаммолар ечимини топиш бўйича олиб бориладиган изланишлар; - бизнес – режа ишлаб чиқиш; - инвестицияларни техник - иқтисодий асослаш; - қурилиш учун қурилиш майдонини танлаш ва тасдиқлаш; - лойиҳалаш учун топшириқни ишлаб чиқиш ва уни лойиҳалашга тақдим этиш; - инженерлик қидирув ва изланишларни олиб бориш; - лойиҳалаштириш. Лойиҳалаш – илмий изланишларни бажаришга буюртмачи албатта, қоидага кўра, ихтисослашган лойиҳалаш – илмий –текшириш фирмаларини жалб қилади. Ихтисослашган лойиҳалаш – илмий –текшириш фирмаларини танлаш савдолашиш эълонини тарқатиш орқали амалга оширилади. Муаммоли изланишлар – фақат йирик ва мураккаб объектларни лойиҳалашда олиб борилади ва улар бизнес – режани ишлаб чиқиш ҳамда инвестицияларни техник – иқтисодий асослаш учун зарур бўлан бошланғич маълумотларни олишга йўналтирилади. Бизнес–режа – қурилиш объектининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини асослаб берадиган ҳужжат, шунингдек, бу ҳужжат тадбиркорлик фаолияти сферасида иштирок этишнинг мақсадга мувофиқ эканлигини баҳолашда ҳам ишлаб чиқилади. Шулар билан бир қаторда бу ҳужжат нима ишлаб чиқариш керак, ишлаб чиқариладиган товарнинг рақобатбардошлиги қандай қилиб оширилади, қандай кредитлар зарур бўлади ва уларни қачон олиш керак ҳамда уларни қайтаришнинг имкони борми, товар ишлаб чиқаришни илгари суриш учун қандай шериклар керак бўлади ва шу каби саволларга бериладиган жавобларни ўз ичига олади. Бизнес-режа қурилиш объекти иқтисодий самарадорлиги – ўзини оқлаш муддати, олинадиган даромаднинг миқдори, корхона маҳсулотларини сотиш йўллари тўғрисидаги тасаввурларни ҳам беради. Бизнес-режа бозор, унинг сиғими, муҳитнинг рақобатлилик даражаси, нархларнинг динамикасини ўрганиш натижаларини ўз ичига олади ва бўлажак буюртмачилар ҳамда инвесторлар билан музокаралар олиб боришда асос бўлиб хизмат қилади. У қуриладиган объектнинг рақобатли муҳит шароитларида ҳаётийлигини аниқлаш имконини беради, ишлаб чиқаришнинг қандай қилиб ривожлана олишига оид тавсияларни ўзида мужассам этади, ташқи инвесторлардан молиявий ёрдам олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бизнес-режа одатда қуйидаги бўлимлардан ташкил топади: тақриз, унда объектнинг қандай вазифани бажаришга мўлжалланганлиги, янгидан яратиладиган корхона нимани ва ниманинг ҳисобига товар ишлаб чиқаришга интилаётганлиги, ишлаб чиқариладиган товар рақобатчиларникидан нимаси билан фарқ қилиши ва нима учун истеъмолчилар айнан шу товарни сотиб олишни истаётганликлари кўрсатилади. Тақризда келгусида амалга ошириладиган ишлардан қандай асосий молиявий натижалар: сотиладиган товарларнинг ҳажмини башорат қилиш, олинадиган фойда, ишлаб чиқаришга сарфланадиган маблағлар, умумий даромад ва фойда олишнинг даражаси ҳамда рентабеллик, шунингдек, банкдан олинган кредитни қайтариш муддати ва шу кабилар берилади. Товарлар (ишлар ва хизматлар) тури – мавжуд бўлган, яъни олдиндан ишлаб чиқарилаётган ва янги товарлар номенклатураси, кўсатиладиган ишлар ва хизматлар, ишларни ишлаб чиқариш технологиясининг устунлиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштиради. Агар бу қурилиш ёки лойиҳалаш – илмий текшириш ташкилотига тегишли бўлса, у ҳолда бу қурилиш ёки лойиҳалаш – илмий текшириш ташкилоти қандай салоҳиятга эга эканлиги эътиборга олинади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling