O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


“Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш” (ҚИТЭ)


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

“Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш” (ҚИТЭ) ишлаб чиқилади ва 
унда объектни тиклаш жараёнида ресурслардан (шу билан бир қаторда вақт 
ресурсларидан ҳам) фойдаланиш принциплари тавсифланади. 
ҚИТЭ таркибий қисмлари – қурилиш бош режаси ва қурилиш календар 
режасидан 
иборат 
бўлади. 
ҚИТЭда 
қурилишни 
материаллар, 
конструкциялар, 
яримфабрикатлар, 
деталлар, 
буюмлар, 
қурилиш 
машиналари ҳамда транспорт воситалари билан таъминлаш манбаларига 
доир савол ва масалалар ечилади. Бунда бутун қурилиш бўйича қурилиш 
ишлаб чиқариши ҳажмлари мавжуд бўлган ресурслар билан солиштирилади. 
Агар корхонанинг ишлаб чиқариш қуввтлари етарли бўлмаса, у ҳолда уларни 
ошириш бўйича чора – тадбирлар ишлаб чиқилади. 
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси объектлар қурилиши календар 
режаси ва асосий қурилиш – монтаж ишларини ишлаб чиқариш методларини 
ўз ичига олади, пудратчи қурилиш ташкилотлар таркиби, уларни бошқариш 
тизими, қурилишни амалга ошириш жараёнида уларни ривожлантириш 
йўлларини аниқлаб беради. 
8. “Атроф – муҳитни муҳофаза қилиш” бўлимида объектни қуриш 
жараёнида ҳам кейинги эксплуатация жараёнида ҳам атрофдаги табиий 
муҳитга кўрастиладиган зарарли таъсирни камайтириш ва бартараф этиш 
бўйича чора – тадбирлар келтирилади. 
9. Фуқаро мудофаси бўйича инженер – техник тадбирлар аҳоли ва 
ҳудудни табиий офатлардан ҳамда техноген характерли фавқулодда 
вазиятлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ўз таркибига киритади. 
10. “Смета ҳужжатлари” бўлими қурилиш таннархининг жамланган 
смета ҳисобларини, зарур бўлган ҳолларда сарф – харажатлар жамламасини, 
объектли ва локалли смета ҳисоблари, алоҳида турдаги сарф-харажатлар ва 
шу билан биргаликда тадқиқот ишлари ҳамда лойиҳалаш ишлари баҳосини 
ҳам ўзида мужассам этади. Смета ҳужжатларида қурилишнинг сметавий 
нархини иккита нарх бўйича: базисли ва олдиндан (ёки башоратли) баҳолаш 
тавсия этилади. Базисли ва башоратли нархлар асосида буюртмачилар ва 
пудратчилар қурилиш маҳсулотларига қўйиладиган жамланма (шартномали) 
нархларни шакллантирадилар. 
11. “Инвестициялар самарадорлиги” бўлимида инвестицияларни 
асослаш вақтида ўрнатилган капитал маблағлар самарадолигини баҳолаш 
аниқланади. 
Лойиҳа (техник лойиҳа)да, қоидага кўра, қурилишни бажаришга жалб 
қилиш ва уни амалга ошириш бўйича савдолашиш эълони учун тендерли 
ҳужжат ишлаб чиқилади. 
Техник лойиҳа, қоидага кўра, экспертизадан ўтказилади. Аксарият 
ҳолларда буюртмачи йирик ва мураккаб объектларни экспертизадан ўтказиш 
учун тендер эълон қилади. Экспертиза жараёнида ишлаб чиқилган 
лойиҳанинг лойиҳалаш учун тақдим этилган техник топшириққа мувофиқ 
келиши текширилади, илғор тараққиёт натижаларидан фойдаланганлик 
даражаси ва лойиҳавий ечимларнинг янглиги таҳлил қилинади, капитал 


маблағлар 
иқтисодий 
самарадорлигининг 
тўғри 
баҳоланганлиги 
текширилади, қабул қилинган лойиҳавий ечимлар мамлакатдаги ва 
хориждаги энг яхши лойиҳалар билан солиштирилади. Иншоотнинг 
хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган масалалар ечимларига алоҳида эътибор 
қаратилиши тақоза этилади. 
Экспертиза якунлангандан кейин экспертиза хулосаси лойиҳаловчига 
берилади. Лойиҳачи экспертлар томонидан кўрсатилган камчиликларни 
ўрганиб чиққандан кейин буюртмачи билан биргаликда лойиҳани тўлдириш 
ва унга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ундан сўнг 
лойиҳа тасдиқланади ва буюртмачи объект қурилиши учун тендер эълон 
қилиш ҳақида қарор қабул қилади, шу асосда пудратчи қурилиш ташкилоти 
аниқланади. 
Халқаро амалиёт ва амалдаги тавсияларга мувофиқ объект қурилишига 
тегишли бўлган ишчи ҳужжатлар буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади ёки 
унинг (буюртмачининг) қарори билан ишчи ҳужжатларнинг контракт 
асосида 
тузилиши 
ихтисослашган 
лойиҳа 
– 
илмий 
текшириш 
ташкилотларига топширилади. 
Ишчи чизмаларни тузишда техник лойиҳадаги техник-иқтисодий 
кўрсаткичларни пасайтирадиган, ишчи – хизматчиларнинг меҳнат қилиш 
шароитларига салбий таъсир кўрсатадиган ечимлар ёки иншоотнинг 
хавфсизлик даражасини пасайтирадиган ечимларни қабул қилиш 
тақиқланади. 
Ишчи чизмалар келишув, экспертиза ва тасдиқлашга топширилмайди. 
Ишчи чизмалар қурилаётган корхона бош инженери ёки амалдаги корхона 
капитал қурилиши бошқармасининг бош инженери имзоси билан тўғридан – 
тўғри ишларни бажаришга тадбиқ этилади. 
Ишчи лойиҳаларни тузиш босқичида қурилиш ташкилоти одатда 
ўзининг хусуий кучлари орқали ишларни ишлаб чиқариш лойиҳасини (ИИЛ) 
ишлаб чиқади, унда ишларни ишлаб чиқариш методлари ва объектни қуриш 
учун зарур бўлган ресурслар аниқланади. 
Ишларни ишлаб чиқариш муддатлари моддий-техника ресурсларининг 
ҳажми ва уларнинг ўз вақтида етказилиб берилишига боғлиқ бўлади. Бу 
саволлар ишларни ишлаб чиқариш ва ресурсларнинг объектга етказилиш 
графигини тузиш вақтида ечилади. Қурилиш майдонини зарур бўлган 
материал ресурслари билан минимал равишда таъминлашдан келиб чиққан 
ҳолда қурилиш материалларини объектга етказиш графиги тузилади. 
Объектнинг бош қурилиш режаси ҳам ишларни ишлаб чиқариш ва 
қурилаётган объектни ресурслар билан таъминлаш сингари ИИЛнинг муҳим 
таркибий қисмларидан бири деб ҳисобланади, унда қурилаётган бино ва 
иншоот олдиндан мавжуд бўлган доимий ва инвентар биноларнинг 
жойлашиш ўрни кўрсатилади. Қурилишнинг бош режаси қурилиш майдони 
ҳудудидан оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. 
Ишлаб чиқариш–маиший хоналарининг сони ва уларни жойлаштириш 
тартиби санитария меъёрларини қониқтириши зарур ва ишчиларнинг 
қурилиш майдони ҳудуди бўйича ортиқча юришларига йўл қўймаслиги 


лозим. Инженерлик коммуникациялари трассалари ва йўллар минимал 
узунликка эга бўлиши керак. Қурилиш машиналарини шундай жойлаштириш 
тақоза этиладики (техника хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда), 
бунда ишлаб чиқаришни оқилона ишланган технология билан таъминлаш 
талаб этилади. 
Лойиҳалаш бир босқичда олиб борилаётганда техник-ишчи лойиҳа 
форматида тасдиқланадиган қисм ва ишчи чизмалар ажратилиб кўрсатилади. 
Тасдиқланадиган қисмнинг келишуви ва тасдиқдан ўтказилиш тартиби 
техник лойиҳани келишиш ҳамда тасдиқлаш процедураларига ўхшаш 
бўлади. 
Ишчи ҳужжатлар локалли сметалар, қурилиш материалларига бўлган 
эҳтиёж баённомалари, жиҳозлар спецификациялари, ишларни ишлаб 
чиқаришга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling