O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
Савдо–сотиқ бозорлари – савдо – сотиқ билан шуғулланаётган мавжуд
бозорларни таҳлил қилиш, таъсир ўтказиш доирасини кенгайтириш бўйича таклифлар келтирилади. Истеъмолчиларни, уларнинг талаб – эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга маҳсулотларни қандай қилиб етказиш энг муҳим омиллар бўлиб ҳисобланади. Буюртмачини яхши тушунмасдан туриб, маҳсулотлар, ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг кучли ва заиф томонларини баҳолаш анча қийин бўлади. Савдо-сотиқ бозоридаги рақобат – конъюнктура, рақобатчилар, уларнинг стратегияси ва қурилиш маҳсулотлари бозоридаги тактикаси, ташкилотлар сони, қурилиш – монтаж ва бошқа ишларни бажариш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳақидаги маълумотлар таҳлилини ўз ичига олади. Маркетинг режаси маркетинг, нархларни ҳосил қилиш (нархларни белгилаш)нинг мақсад ва стратегиясини, ишлар ва хизматларни тақсимлаш схемасини ўзида мужассам этади, реклама ва жамоатнинг фикрини шакллантиришга оид саволларни ечади. Ишлаб чиқариш режаси бўлажак қурилиш объектининг ишлаб чиқариш қуввати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Агар сўз қурилиш ташкилоти ҳақида юритилаётган бўлса, у ҳолда унда қурилиш ташкилотининг қуввати, унинг асосий ишлаб чиқариш жамғармалари, ташкилот салоҳияти тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Бош вазифа – буюртмачиларга ўзини салоҳиятли қилиб кўрсатиш, яъни таклиф этилаётган иш ҳажмларини ташкилот зарур бўлган муддатларда ва талаб этиладиган сифатда бажара олишга қодир эканлигини намоён эта билиш. Ташкилий режа – пудратли фирма ташкилий структураси ва унинг персонали: таркиби, ёши, маълумоти, иш тажрибаси; ишчи кучи, моддий шароитлари, кадрлар сиёсати ва шу каби маълумотларни ўз ичига киритади. Агар сўз қурилаётган объект, корхона ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда ҳам худди шундай маълумотлар келтирилади. Ҳуқуқий таъминланганлик. Қурилиш – монтаж ва лойиҳалаш фирмалари учун уларнинг тузилган санаси кўрсатилади, рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотлар, муассислик ҳужжатлари, фаолият юритишни асословчи гувоҳноманинг рақами (лицензиянинг номери), мулкчилик шакли, бошқа ташкилотлар билан ишлаш тўғрисидаги шартномалар ёки тақризларнинг нусхалари келтирилади. Хавф – хатрга бориш (таваккал қилиш) ва суғуртлашнинг баҳоланишида – хавф-хатар даражаси ва берилган корхонада ишлаб чиқаришга иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги аниқланади, қурилиш объектлари, ишларнинг бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини суғурталашга доир саволлар кўриб чиқлади. Молиявий режа – бажарилган ишлар ҳажми, фойда, таннарх, даромадлар ва харажатлар, пул маблағларининг айланиши, молиявий мувозанатни ўз ичига олади. Молиялаштириш стратегияси – қуйидаги маълумотлар: лойиҳани амалга ошириш учун қанча маблағ керак бўлади, кредитни қаердан ва қандай шаклда олиш мумкин, кредитнинг шартлари, сарфланган маблағлар қандай муддатда қопланиши мумкинлигини ўзида мужассамлайди. Ишлаб чиқилган бизнес – режа натижалари асосида буюртмачи бўлажак қурилиш объектининг берилган районда қурилиши кўзда тутилаётганлиги тўғрисидаги арзнома билан маҳаллий ҳокимият органларига мурожаат қилади. Қурилиши кўзда тутилаётган ишлаб чиқариш объектлари тўғрисидаги арзномада корхона тўғрисидаги техник ва технологик маълумотлар, ишчилар ва хизматчиларнинг тақрибий сони, корхонанинг хом - ашё ва материаллар, энергия ресурслари, сув, ер ресурсларига бўлган тахминий эҳтиёжи, корхонанинг атроф-муҳит ва экологик вазиятга кўрсатадиган эҳтимолий таъсири тўғрисидаги тушунчалар, ишчи- хизматчилар ҳамда уларнинг оилалари, уларни турар-жой, маданий ва маиший хизматлар кўрсатадиган объектлар билан таъминлай олиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Қурилиши кўзда тутилаётган объект тўғрисидаги арзнома молиялаштириш манбалари ва тайёр маҳсулотдан фойдаланишга оид маълумотларни ҳам ўзида мужассам этади. Қурилиши кўзда тутилаётган объект тўғрисидаги арзнома тўғрисида ижобий хулоса олингандан сўнг буюртмачи қурилишга ажратиладиган инвестицияларни техник - иқтисодий жиҳатдан асослашни ишлаб чиқишга киришади. Инвестицияларни техник–иқтисодий жиҳатдан асослаш хўжаликнинг зарур эканлиги, инвестицияларнинг техник имкониятлари, тижорат, иқтисодий ва ижтимоий нуқтаи- назардан мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш мақсадида олиб борилади. Қурилиш инвестициялари техник–иқтисодий асоси (ТИА) муҳим ҳужжат ҳисобланади, унинг асосида қурилиши кўзда тутилаётган объектни қуриш ва техник лойиҳани ишлаб чиқиш учун принципиал қарорлар қабул қилинади. Инвестициялар техник–иқтисодий асоси (ТИА)ни ишлаб чиқишда маркетинг, талаб ва эҳтиёжга оид бўлган саволлар бўйича нарх, инфляция, ишбилармонлик фаоллигини ҳисобга олган ҳолда анча чуқур изланишлар олиб борилади, шунингдек, бозор конъюнктурасини олдиндан таҳлил ва башорат қилиш асосида маҳсулотларни сотиш сиёсати анча пухта асослаб берилади, маҳсулотлар савдо-сотиғини рағбатлантириш бўйича чора – тадбирлар ишлаб чиқилади, ташқи бозор учун ҳам шу худди шундай ишлар амалга оширилади ва ҳ.к. Шу билан бир қаторда, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришлар технологияси ҳам анча чуқур асослаб берилади, бўлажак корхонанинг ресурслар билан таъминланиши юқори даражадаги пухталик билан таҳлил қилинади. Инвестициялар техник–иқтисодий асоси (ТИА) таркибига қурилиш объектининг жойлашиш ўрнини асослашга доир маълумотлар: транспорт коммуникациялари, инженерлик тармоқлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура объектлари, маҳсулотларни сотиш бозорининг мавжудлиги киради. Бу бўлим ҳажмий - режавий ва конструктив саволлар бўйича принципиал ечимлар: қурилишнинг муддати ва кетма-кетлиги, қурилишни ташкил этиш ҳамда унинг технологияси бўйича умумий ҳолатлар, энергия газ таъминоти ечимларини ўз ичига олади. Атрофдаги табиий муҳитга кўрсатиладиган таъсир характери баҳоланади, меҳнат ва моддий – техник ресурсларга бўлган эҳтиёжлар, асосий техник –иқтисодий кўрсаткичлар ва инвестицияларнинг смарадорлиги аниқланади, буюртмачи томонидан мамлакатда ва хорижда қурилган объектларнинг уларга ўхшаш бўлган объектларга нисбатан техник – иқтисодий кўрсаткичлари қиёсланган ҳолда таҳлил қилинади. Инвестициялар техник–иқтисодий асоси (ТИА)ни ишлаб чиқишда, қоидага кўра, қурилиш объектининг бир нечта вариантлари кўриб чиқилади. Ҳар бир вариант бўйича нархнинг энг йирик кўрсаткичлари бўйича капитал маблағлар ҳажми (К), маҳсулотнинг таннархи (Т), солмиштирма капитал маблағлар, хом – ашёлар, ёқилғи, электроэнергиянинг солиштирма сарфи, ишлаётган ишчи – ходимларнинг сони, меҳнат унумдорлиги аниқланади. Инвестициялар ТИА бўлимларининг номлари бизнес–режа бўлимларининг номларига етарли даражада яқин бўлади, лекин улар мазмун – моҳияти бўйича иқтисодий жиҳатдан чуқур ишланиши сингари, инженерлик ечимлари бўйича ҳам бизнес – режа бўлимларидан фарқ қилади. Агар бизнес-режа инвестициялар ТИА ишлаб чиқилгандан кейин ишлаб чиқилган вазиятларда инвестициялар ТИА материаллари бизнес-режани ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Бизнес - режа бундай ҳолатда корхонанинг пул тўлай олиш қодирлиги ва молиявий устуворлигини тасдиқлаш мақсадида шакллантирилади. Инвестициялар ТИА давлат экспертиза хулосалари ва объект қуриладиган жойнинг ижро ҳокимияти органи томонидан келишилганлиги тўғрисидаги қарор асосида тасдиқланади. Объектнинг жойлашиш ўрнини танлаш қурилиш учун майдон танлаш далолатномаси орқали расмийлаштирилади ва тасдиқланади. Тасдиқланган инвестициялар ТИА ва майдон танлаш далолатномаси лойиҳалашнинг кейинги босқичи – лойиҳа (техник лойиҳа)га ўтиш имконини беради. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling