O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
Лойиҳа ечимлари иқтисодий самарадорлигини баҳолаш
Лойиҳалаш ва инженер - техник жиҳатдан қуриш жараёнида, ташкилий- технологик ёки хўжалик ишларини бажаришда қабул қилинадиган ечимлар кўп вариантлилик шарт-шароитлари асосида қабул қилинади. Масалан, айнан битта бино ёки иншоотни қуришда турли конструктив-компоновкали ёки ҳажмий - режавий ечимлар, бошқа-бошқа материаллар, механизациянинг ҳар хил воситаларини қўллаш орқали турли методлардан фойдаланиш мумкин. Шунга боғлиқ равишда қуйидаги вазифа юзага чиқади: кўп вариантлар ичидан энг мақбулини танлаш лозим бўлади. Мақбул вариант одатда кўрилаётган вариантларнинг техник – иқтисодий кўрсаткичларини таққослаш, янги лойиҳа кўрсаткичларини эталон ёки қурилган иншоот кўрсаткиларига солиштириш йўли орқали танланади. Шундай ечим ёки вариант қабул қилинадики, бунда бир хил ишончлилик ва бир хил хавфсизликни таъминлайдиган варианталар ичидан уларни амалга оширишда энг кам сарф- харажатлар талаб қиладигани танлаб олинади. Ҳар хил ечимларга эга бўлган вариантларни таққослашда иқтисодий самарадорлик мезони сифатида шундай кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиладики, улар бир томондан эксплуатация ва қурилиш жараёнидаги кўрсаткичлар, иккинчи томондан эса - асосий ва қўшимча кўрсаткичларни ҳисобга оладиган тизимларга бўлинади. Капитал маблағлар ҳажми (ёки солиштирма капитал маблағлар), корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи, қурилиш- монтаж ишлари таннархи (ёки маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажат) асосий кўрсаткичлар сифатида кўриб чиқилади. Шунингдек, охиргисига, яъни қурилиш-монтаж ишларига қурилиш муддати ҳам тегишлидир. Қўшимча ёки хусусий кўрсаткичларга қуйидагилар: солиштирма меҳнат сиғими, капитал маблағлар умумий ҳажмида қурилиш-монтаж ишларининг солиштирма салмоғи, ҳамжиҳатланганликни белгиловчи коэффициент, қурилиш монтаж ишларининг 1 млн. сўмлик смета маблағига сарфланадиган асосий қурилиш материаллари миқдори (цемент, металл ва ҳ.к.); қурилиш коэффициенти; инженерлик коммуникациялари ва йўллар узунликлари, вертикал режалаш бўйича ер ишлари, инженерлик коммуникацияларини ўрнатиш ва йўл қурилиши ишлари ҳажми, участкани ўзлаштириш (кераксиз ҳар хил қурилишларни бўзиш, қуриб қолган ва ноқулай жойлашган дарахтларни кесиш, дренажлар ковлаш ва шу каби ишлар)га сарфланадиган харажатлар, тикланаётган бинонинг массаси, бино майдони ва ҳажмидан оқилона фойдаланилганлик даражаси, қурилаётган корхонада маҳсулотлар тайёрлашдаги меҳнат сиғими, завод ичида ҳаракталанадиган транспорт воситаларига сарфланадиган харажатлар, инженерлик коммуникациялари ва транспорт иншоотларининг эксплутацияси бўйича сарфланадиган харажатлар, хом–ашё, ёқилғи ва энергияларнинг солиштирма сарфи, тикланаётган бино ва иншоотнинг хизмат қилиш муддати ҳамда қатор қурилиш ва эксплуатацион кўрсаткичлар киради. Солиштирма меҳнат сиғими, яъни қурилиш - монтаж ишларининг 1 минг сўмлик сметавий сарфи (к Т ) ёки объектнинг бирлик ҳажмига сарфланадиган маблағ (К 1 т ). Солиштирма меҳнат сиғими к Т ва к 1 т қуйидаги формула бўйича аниқланади (4.1) ва (4.2) бу ерда С қми – объектни қуришда бажариладиган қурилиш – монтаж ишларининг сметавий нархи, минг сўмда; V – қурилаётган объект ҳажми, м 3 ; Т о – объектни қуришда сарфланадиган меҳнат ҳажми, киши – кун. Ишларни бажаришдаги меҳнат сиғимининг солиштирма кўрсаткичи қурилиш – монтаж ишларини ишлаб чиқаришда сарфланадиган меҳнат ҳажмини ўзида акс эттиради ва қурилаётган объект учун қабул қилинган конструктив ечимларининг технологиклигини ҳамда қурилиш – монтаж ишларининг механизациялашганлик даражасини тавсифлайди. Капитал маблағлар умумий ҳажмидаги қурилиш – монтаж ишларининг солиштирма салмоғи С Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling