O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

Сзп = Т х Сч х Ксс 
бу ерда: 
Т – объект қурилишининг норматив меҳнат сарфи, ресурс сметаси 
бўйича аниқланади, киши-соат;
Сч – ишчиларнинг бир соат учун ўртача иш ҳақи, объектнинг 
дастлабки баҳосини аниқлашда, минтақа бўйича қурувчиларнинг 
ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори асосида ҳисобланади; 
Ксс – ижтимоий суғуртага ажратиладиган тўловлар миқдорини 
ҳисобга олувчи коэффициент.
Бир соат учун ўртача иш ҳақи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Сч = Змс : Ф 
бу ерда: 


Змс – аввалги 12 ой учун статистика маълумотлари асосида 
аниқланган қурувчиларнинг минтақа бўйича ўртача ойлик иш ҳақи, 
сўм/ой;
Ф – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотлари бўйича ишчи вақтининг 
соатда берилган ўртача ойлик фонди. 
Объект қурилишининг дастлабки нархини аниқлашда машина ва 
механизмлар эксплуатацияси учун жорий нархларда сарфланадиган 
харажатлар қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Сэм = Эм х Цпр
бу ерда: 
Эм – машина ва механизмлар эксплуатациясининг соатларда берилган 
ҳажми; 
Цпр – машина ва механизмлар эксплуатациясининг соат/сўм даги 
жорий нархлари. 
Вақтинчалик бино ва иншоотларга сарфланган харажатлар, қишки 
мавсумдаги нархларнинг ўсиши ШНҚ 4.09-06 “Вақтинчалик бинолар ва 
иншоотларнинг смета харажатлари нормалари” ва ШНҚ 4.07-06 “Қиш 
пайтида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сарфига қўшимча смета 
нормалари тўплами” асосида аниқланади. 
Объектнинг дастлабки баҳосини белгилашда бошқа харажатларнинг 
нархини қуйидаги формула бўйича қурилиш-монтаж ишларининг нархига 
нисбатан фоизларда қабул қилиш тавсия қилинади: 
Пп = (См + Сзп + Сэм + Сп) х У, 
бу ерда: 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling