O‘zbekiston respublikasi qurilish vazirligi toshkent arxitektura qurilish instituti


Download 408.07 Kb.
bet9/16
Sana04.04.2023
Hajmi408.07 Kb.
#1326629
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Диплом Махмудов охирги

ИҚТИСОДИЁТ ҚИСМИ
Самарқанд вилоятидаги шаҳар типидаги посёлкани оқова сувларини оқизиш


Маслахатчи: асс. Шамсиева Н.А.


Битирувчи: Махмудов Р.М.

3.ИҚТИСОДИЙ ҚИСМ
Шаҳар оқова сув таъминоти тизимларини техник-иқтисодий асослаш
Оқова сув таъминоти тизимларини ишончли ҳамда ҳавфсиз бўлиши билан биргаликда, иқтисодиёт томонидан тежамли қилиб лойиҳалаштирилган бўлиши керак. Одатда Оқова сув таъминоти лойиҳалаш системаларининг 70-80 % нархини узатиш қувурлари ташкил қилади. Оқова сув таъминоти лойиҳалаш системалари, унга сарф бўлган капитал маблағлар (К) сўм, ҳамда тизимни эксплуатация қилиш учун сарфланадиган чиимлар (И) сўм/йил, ҳамда келтирилган харажатлар билан баҳоланади.[15]
Қурилиш харажатлари асосан сув қувурларининг нархига боғлиқ.Улар қурилиш усуллари (ер ости, ер усти), қувурнинг ётқизиш чуқурлиги, заминнинг тури, ҳамда кўчаларнинг қопламалари, ишлатилаётган машина-механизмлар ва пайвантлаш усулларига боғлиқ. Бу кўрсаткичларни иккига бўлиш мумкин: қувур диаметрига боғлиқ кўрсаткичларлар ва унга боғлиқ бўлмаган кўрсаткичлар. Қувурнинг нархи асосан унинг диаметрига боғлиқ. Шаҳар шароитида қувур деворининг қалинлиги катта роль уйнамайди.
Қурилиш харажатлари асосан сув қувурларининг нархига боғлиқ.Улар қурилиш усуллари (ер ости,), қувурнинг ётқизиш чуқурлиги, заминнинг тури, ҳамда кўчаларнинг қопламалари, ишлатилаётган машина-механизмлар ва пайвантлаш усулларига боғлиқ. Бу кўрсаткичларни иккига бўлиш мумкин: қувур диаметрига боғлиқ кўрсаткичларлар ва унга боғлиқ бўлмаган кўрсаткичлар.
Самарқанд вилоятидаги шаҳар типидаги пасёлкани оқова сувларини оизиш қўшимча сув тизимларини лойиҳалаш ва сув тармоқларидан фойдаланишда хисоблаш ишларига асосланган ҳолда техник-иқтисодий кўрсаткични аниқлаймиз. Бунда сув таъминоти тармоғини қурилиш ҳаражатларини тармоқнинг асосий техник иқтисодий кўрсаткичи унинг таннархини аниқлаб қулай вариантни танлаш лозим бўлади. Қурилиш ҳаражатларини иқтисодий қулай бўлиши учун у ердаги қурилиш ишларини осонлаштириш, ортиқча ҳаражатларни камайтиришдан иборат. Оқова сув тармоғини қуришда қурилиш ҳаражатларини камайтириш учун қувур диаметрини техник иқтисодий кўрсаткичлари бўйича танлаш қувурларини ётқизилиш чуқурлигини минимал танлаш зарур. Қувур диаметрини танлашда қувурнинг сув ўтказиш ҳусусиятини ундаги сув тезлигини ҳисобга олган ҳолда танланилади.
Қувурнинг ётқизилиш чуқурлигини минимал қийматини танлашда ернинг музлаш қатлами ва ташқи механик таъсирларни инобатга олиш зарур. Ишнинг нархини ҳисоблашда ўртача чуқурлик қабул қилиб олинади. Сув таъминотида техник иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда ҳар бир лойиҳа ўзига яраша иқтисодий кўрсаткичлар билан фарқ қилади.[15].
Қурилиш ўзининг иқтисодий самарадорлиги, тез қуриб битказилиши, кам харжлиги билан характерланади.
Самарқанд вилоятидаги шаҳар типидаги посёлкани оқова сувларини оқизиш бу шаҳар аҳолисини санетар-гигиеник жихатдан тоза шароит билан таъминлаш тизимларини лойиҳалаш мақсадида қўшимча оқова сув тизимларини лойихалаш ва сув тармоқларидан фойдаланиш лойихасини ишлаб чиқишда юқоридаги шартларни эътиборга олиш кўзда тутилган. Лекин лойиҳаланаётган объект унчалик катта бўлмаганлиги сабабли бунинг салби оқибатлари ҳам, турли вариантларни таққослашда умумий ҳаражатлар капитал қўйилмалар бирлик ўлчамига келтирилади. Тузилган меъёрий коэффициент ёрдамида иқтисодий самарадорлик аниқланади.[15].
Ҳар бир вариант учун сарфланган ҳаражатлар қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
С=Э+Ен*k
Бу ерда, Э – мазкур вариант учун эксплуатация ҳаражатлари, сўм. Ен – капитал қўйилмаларнинг самарали бўлишининг меъёрий коеффициенти бўлиб, халқ хўжалигида 0,12 дан кам бўлмаслиги лозим, яъни:
Ен≥0,12
k –оқова сув таъминоти тармоғини қуриш учун капитал қўйилмалар буни иншоот нинг умумлашган баҳосига қараб таққослаб олинади, ёки ўхшаш объектга нисбатан олинади. Агар сув таъминоти тармоғи учун бош лойиҳада махсус кўрсатма берилмаган бўлса, ЕН=0,12 деб олинади, бу ҳолда ўз-ўзини қоплаш муддати 8,5 йилни ташкил қилади. Агар қуриладиган иншоот янги техника- технология тадқиқотчилик ва рационализаторлик асосида олиб борилса, ЕН=0,15 деб қабул қилиш таклиф этилади. Агар таққосланаётган вариантлар учун турли муддатларда маблағ сарфланадиган бўлса, ёки оқова сув таннархи турлича бўлса, ёки ўзгариб турса, у ҳолда қуйидаги формуладан ҳисоблаш мумкин, яъни базис йил учун [15].
Kp=Kt*1/(1+EHP)*t
Бу ерда Kp – баъзи йил учун келтирилган ҳаражатлар, сўм/йил. Kt – йилдаги таклиф қилинган қурилиш ҳаражати; t – бажарилиш даври йиллар. EHP –турли вақтдаги ҳаражатлар учун меъёрий ҳаражат бўлиб, буни EHP = 0,8 деб олиш мумкин.
Капитал маблағ сарфлари тармоқнинг экспуатацияси даврида тезроқ ҳаражатини қоплаши керак.
Қўшимча маблағ сарфини камайтириш учун эксплуатацион ҳаражатлар даврини қиқартириш керак. Бу муддат қуйидагича аниқланади:

Бу ерда k1 ва k2 вариантлар бўйича капитал ҳаражатлар, (сўм) Э1 ва Э2 ҳар йилги эксплуатацион сарфлар, сўм/йил.
Оқова сув таъминоти тизимини лойиҳалаш ва сув тармоғининг ётқизилиши уларнинг диаметри, ётқизилиш чуқурлиги ва қувур материалига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Юқоридаги жадвалга асосан, қувур диаметри қанчалик кичик бўлса сарф ҳаражатлар шунчалик кам бўлади, аммо қувур диметрининг минимал диаметри ундаги максимал сув сарфи ва сув тезлигига боғлиқ ҳолда танланади. Қувур чуқурлиги эса музлаш қатламидан чуқур ва бу чуқурликларга механик кучлар таъсир этмайдиган бўлиши зарур. Бундан ташқари сув таъминоти тармоғини лойиҳалаш сув тармоғи қувурлари етарли қияликда ётқизилиш керак. Бу эса қувурнинг ётқизилиш чуқурлигини ортишига олиб келади. Йил учун ажратиладиган эксплуатация сарф-ҳаражатлари қуйидагича аниқланади:
Э = а+б+в+г+д+e
Бу ерда, а –электр энергияси ва ёқилғи учун сарфлар, материал ва реагентлар ҳаражатлари, шу билан бирга, б –ишлаб чиқариш ходимлари учун иш ҳақи сарфи, в– транспорт ҳаражатлар, г –бошқа ҳаражатлар сарфи, д- Жаи тўғри харажатлар, е –кўзда тутилмаган ҳаражатлар сарфи. Электр-энергия ва ёқилғи ҳаражатлари сарфига барча турдаги электр энергия ва ёқилғи сарфлари киради. Иситиш учун ёки ёритиш учун сарфланган электр энергия ва ёқилғи бу сарфга кирмайди. Булар цех ва умумий фойдаланувчилар ҳаражатига киради. Аммо оқава сувни узатувчи насос станциясида ва насос станцияси учун сув ҳайдашда сарфланган энергия сарфи, электр – энергия ва ёқилғи ҳаражатларига киради.
Бу ерда, а–электр энергияси ва ёқилғи учун сарфлар, материал ва реагентлар ҳаражатлари, шу билан бирга, б–транспорт ҳаражатлар, в–цех ва бошқа ҳаражатлар сарфи, г –кўзда тутилмаган ҳаражатлар сарфи. д –ишлаб чиқариш ходимлари учун иш ҳақи сарфи.[15].
Электр-энергия ва ёқилғи ҳаражатлари сарфига барча турдаги электр энергия ва ёқилғи сарфлари киради. Иситиш учун ёки ёритиш учун сарфланган электр энергия ва ёқилғи бу сарфга кирмайди. Булар цех ва умумий фойдаланувчилар ҳаражатига киради. Аммо оқова сувни узатувчи насос станциясида ва насос станцияси учун сув ҳайдашда сарфланган энергия сарфи, электр – энергия ва ёқилғи ҳаражатларига киради.
Ҳаражатлар қуйидагиларнинг йиғиндисидан иборат бўлади:
Иш ҳақи фонди, реагент ва бошқа материаллар қиймати, ташкилий ҳаражаталари, электр-энергия ва ёқилғи ҳаражатлари қиймати. Самарали ва қулай вариант бўйича танланган оқава сув тармоғи бўйича қуйидаги техник иқтисодий кўрсаткичлар аниқланади:[15].
А) Объект бўйича ажратилган капитал қурилмалар;
Б) Иншоотнинг асосий бўғинлари коллекторлар ва тармоқлар;
В) Солиштирма капитал қўйилмалар (бир метр куб оқава сув сарфи учун);
Г) Объект бўйича йиллик эксплуатация ҳаражатлари;
Полиэтилен қувурларни қўллашда техник иқтисодий бахолаш кўзда тутилган ҳаражатлар минг метр узунликдаги қувур учун қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
П = ПС+ПЭ
бу ерда, Пс -қурилиш ҳаражатлари, Пэ –эксплуатация ҳаражатлари.
Қурилиш учун сарфланадиган ҳаражатлар, қуйидаги формуладан аниқланади:
Пс = (Ц+Ст)kом*kзс=(113710837,5+11271083,75) 1.02* 1.025 =129723098,7 сўм
Бу ерда, Ц – қувур, унинг деталлари нархи,
Ст – қувурларни ётқизилиш жойигача ташиш учун транспорт ҳаражатлари. kом – қувурларнимонтаж қилишдаги чиқинди сарфи коэффициенти,
kзс– тайёрлаш ва омбор ҳаражатларини ҳисобга олувчи коэффициент (kзс = 1.02).
Транспорт ҳаражатлари (Ст) транспорт қилиш схемаси, юклаш, тушириш усулларига боғлиқ ҳолда белгиланади. [16]
Қувурларни монтаж қилиш давридаги чиқинди сарф коэффициенти пўлат қувур учун kом=0.026, босимли чўян учунkом=1,02, полиэтилен қувур учун kом=1.025 га тенг.
Эксплуатация харажатлари ПЭ да қатор комплекс ҳаражат ҳисобга олинган бўлиб, унда ишга тушганда бошлаб хизмат кўрсатиш, техник хизмат кўрсатиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш, электр-энергия сарфлари инобатга олинади. Эксплуатация харажатлари қуйидаги формуладан аниқланади: [15]

Пэ =Птр+Пкр+Пто+Пв+Пэл


Бу ерда Птр – жорий таъмирлаш ҳаражати,


Пкр – мукаммал таъмирлаш коэффициенти.
Пто – техник хизмат курсатиш харажати,
Пв – қайта тиклаш ҳаражатлари,
Пэл – қувурдаги босим камайиши бўйича энергия сарфи ҳаражатлари.
Турли қувурларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ҳаражатлари қуйидаги жадвалда берилган:

Download 408.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling