Ozbekiston respublikasi t el: (+998) 71 241-01-86; (+998) 95 479-99-08


IV боб. Х,акамлар ҳайъати ва апеллация комиссияси


Download 359.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana27.01.2023
Hajmi359.38 Kb.
#1130225
1   2   3   4   5
Bog'liq
02-1787-хат Укитувчи олимпиадаси

IV боб. Х,акамлар ҳайъати ва апеллация комиссияси
22. Ҳакамлар ҳайъати таркибига олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот 
институтларининг малакали мутахассислари, тадқиқотчи, етакчи амалиётчи, 
тажрибали профессор ўқитувчилари ҳамда юқори натижаларга эришган 
педагог ўқитувчилар киритилади.
23. Олимпиадада иштирок этаётган педагоглар ҳакамлар ҳайъати 
таркибига киритилмайди.
24. Ҳакамлар ҳайъатига ўқитувчиларнинг ёзма иш ва тест жавоблари 
варақалари шифрланган ҳолда тақдим етилади.
25. Хдкамлар ҳайъати ўқитувчиларнинг ишларини текширишдан 
олдин, ташкилий қўмита томонидан тақдим етилган топшириқлар ва тест 
саволлалари ҳамда жавобларини (тест жавоблари калитларини) ўқиб чиқиб, 
экспертиза, яъни мазмунан ва илмий жиҳатдан тўғри эканлигини 
тасдиқлайди. Ушбу экспертиза жараёнида апеллация комиссияси аъзоси ҳам 
қатнашади.
26. Апеллация комиссияси ҳар бир фан кесимида бир ёки икки 
кишидан иборат бўлиши мумкин.
27. Ҳакамлар ҳайъти бирор бир ёзма ёки тест топшириғида хатолик бор 
деб ҳисобласа, далолатнома асосида шу ёзма иш ёки тест топшириғи бўйича 
барча иштирокчиларга тегишли баллар қўшиб берилиши юзасидан қарор 
қабул қилиши мумкин.
28. Иштирокчиларнинг тест жавоблари варағида битта саволга икки ва 
ундан ортиқ жавоблар тўғри деб белгиланган ёки бўялган ҳолатда бўлса, ҳеч


қайси жавоб инобатга олинмайди ва ушбу саволнинг жавоби учун 0 балл 
қўйилади.
29. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ўқитувчиларнинг бажарган ишлари 
текширилаётган пайтда, ташкилий қўмита томонидан топшириқларнинг 
тўғри жавоблари ва ечимлари эълон қилинади.
30. Ҳакамлар ҳайъати барча ўқитувчиларнинг ишларини текшириб 
бўлгандан сўнг, балларни Ехсел дастурига киритади ҳамда аудиторияга 
йиғилган иштирокчиларга ўз ишлари баҳоланган ҳолатда танишишлари учун 
тақдим етилади. 
Иштирокчиларнинг аудиториядаги ҳаракатлари (ўз 
ишларини ўзгартириб қўйиши, жавоблар варағини қайтариб топширмаслиги 
олди олиниши керак) ҳатъий назоратга олинади.
31. Иштирокчилар ўз ишларини ҳакамлар ҳайъати томонидан тўғри ва 
адолатли текширилганлигига ишонч ҳосил қилсалар, уни қайтариб ҳакамлар 
ҳайъатига топширадилар.
32. Агар иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати баҳолаган ишларига эътироз 
билдирсалар, уларга ҳакамлар ҳайъати томонидан шу савол бўйича тушунча 
берилиши керак.
33. Иштирокчи топшириқларни баҳолаш юзасидан ҳакамлар ҳайъати 
томонидан берилган тушунтиришларга қониқмаган такдирда, шу хонадан 
чиқмай туриб апеллация комиссиясига ариза бериши лозим.
34. 
Апеллация 
комиссияси 
аризада 
айнан 
кўрсатиб 
ўтилган 
топшириқ(лар)ни қайта кўриб чиқади ва ўзининг ёзма хулосасини беради. 
Апеллация комиссияси хулосаси юзасидан иштирокчига тушунтиришлар 
беришга мажбур эмас.
35. Барча иштирокчиларнинг ишлари қайта йиғиб олингандан сўнг, 
баллар ўзгарган ҳолатлар мавжуд бўлса, шу асосида якуний қарор 
шакллантирилади ҳамда якуний қарор барчага эълон қилинади.
36. Ҳакамлар ҳайъати томонидан бажарилган ишлар баҳолаш мезонига 
мувофиқ 
адолатли 
баҳоланади, 
ўқитувчиларнинг эгаллаган 
баллари 
умумлаштирилади ва якуний далолатнома тасдиқланган ҳолда ташкилий 
қўмитага топширилади.
V боб. Олимпиада ғолибларини тақдирлаш.
37. Иккинчи (Республика) босқичи натижаларига кўра голиблар турли 
номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совгалари билан тақдирланади.
38. Ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё, биология 
фанларидан Республика олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган 
педагог-ўқитувчилар халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича 
иқтидорли 
ўкувчилар 
билан 
ишлаш 
департаментининг 
заҳирасига 
киритилади ва улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Download 359.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling