O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Муддатни узайтириш


Download 0.56 Mb.
bet162/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

316-модда. Муддатни узайтириш
Ушбу Кодексда белгиланган муддатлар унда назарда тутилган ҳоллардагина узайтирилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 226-моддасининг биринчи қисми, 244-моддасининг тўртинчи қисми, 247, 268-моддалари, 329-моддасининг учинчи қисми, 351-моддасининг олтинчи қисми, 395-моддасининг иккинчи қисми, 405-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, 4201-моддасининг учинчи қисми, 483-моддасининг иккинчи қисми, 4976-моддасининг учинчи қисми, 502-моддаси.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан муайян ҳаракатни бажариш учун белгиланган муддат процесснинг манфаатдор иштирокчиси қилган илтимосга биноан муддатни белгилаган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин.
317-модда. Муддатни тиклаш
Узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган муддат иш юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тикланиши лозим. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ёки рад этиш хусусида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради. Муддатни тиклашнинг рад этилиши устидан умумий тартибда шикоят қилиниши ва протест билдирилиши мумкин.
Белгиланган муддат ўтказиб юборилгандан сўнг шикоят қилинганда ажрим ёки қарорнинг ижроси манфаатдор процесс иштирокчисининг илтимосига биноан, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги масала ҳал қилингунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин.
40-боб. ПРОЦЕССУАЛ ЧИҚИМЛАР ВА УЛАРНИ ҚОПЛАШ
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли «Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
318-модда. Процессуал чиқимлар
[СПиТ:
1.Жиноят процесси / Процессуал чиқимлар]
Процессуал чиқимлар:
1) жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга, холисларга уларнинг процессуал ҳаракатлар ўтказиладиган жойга келиб кетиш, турар жойни ижарага олиш харажатларини қоплаш учун, шунингдек суткалик харажат пули тариқасида бериладиган суммадан;
2) доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчиларга ва уларнинг вакилларига, гувоҳларга, холисларга уларни одатдаги машғулотидан чалғитганлик учун тўланадиган суммадан;
3) экспертларга, таржимонларга, мутахассисларга улар суриштирув, дастлабки тергов ёки судда ўз вазифаларини бажарганлиги учун тўланадиган ҳақдан, ана шу вазифалар хизмат топшириғи тартибида бажарилган ҳоллар бундан мустасно;
4) ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
5) ашёвий далилларни сақлаш ва жўнатиш билан боғлиқ харажатлар суммасидан;
6) экспертиза муассасаларида экспертиза ўтказиш учун сарфланган суммадан;
7) шахсларни ушлаш, мажбурий келтириш ва қидириш учун қилинган харажатлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
71) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан;
(318-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонунига асосан 71-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
8) жиноят ишини юритишда қилинган бошқа харажатлардан иборат бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли «Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг 1, 2, 3, 4 ва 71-бандларида кўрсатилган суммалар суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажримига мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан тўланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1878, 02.12.2008 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги 13-сонли «Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундириш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 4-бандлари.
(318-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling